ОРТИҚЧА ТУКЛАР?! ЭПИЛЯТОР – «МУАММО»НИНГ ЗАМОНАВИЙ ЕЧИМИ.

2Дунё яралибдики, биз аёлларга икки муаммо тинчлик бермайди. Сочларимизни ўстириш ва ортиқча туклардан халос бўлиш. Иккинчисидан қутилишнинг ҳам анча мунча усулларини аввалги сонларимизда тушунтириб ўтгандик. Бу сафар эса мавзунинг давоми сифатида эпилятор мосламасини танлаш ва ундан фойдаланишни биргаликда ўрганамиз.

 Дисклиси афзалми ё пинцетлиси?

Эпиляторларлар ишлаш усулига кўра иккига ажратиш мумкин. Дискли ва пинцетли. Мосламанинг биринчи тури ўзаро айланиб турувчи бир қанча дисклардан иборат бўлиб, ўша дисклар айланиб, бир-бирига яқинлашади ва толаларни илдизи билан тортиб олади. Пинцетлисида эса дисклар ўрнига махсус металл пластинкалар ўрнатилган бўлиб, иш жараёнида улар тортувчи ҳаракатлар билан толаларни юлиб олади. Пинцетлар миқдорига келсак, эпиляторларнинг янги  авлоди40 гаяқин пинцетлар билан таъминланган. Улар қанча кўп бўлса, жараён шунча тез кечиши инобатга олинган-да.

Тезлиги-чи?

Одатда бу мослама икки хил тезликда ишлайди. Биринчи тезлик асосан ингичка ва калта туклардан халос бўлиш учун, иккинчиси эса қаттиқ ва узунларини тозалаш учун мўлжалланган.

Кўриниши кўркам бўлсин!

Албатта, эпилятор танлай туриб, фойдаланишга қулайми деган саволга аниқ жавобингиз бўлсин. Барча тугмачалари олд қисмида жойлашган турлари афзалроқ ҳисобланади. Қисмларга ажратилиб, осон тозаланадиганига ихтиёр бераверинг. Шунингдек, махсус тозалаловчи чёткалари ҳам бўлсин. Бундан ташқари тананинг нозик аъзолари учун осон эгилувчан, олиб-қўйиладиган, камроқ ҳудудни қамраб оладиган «насадка»ли турларини танланг. Билсангиз, замонавий ишлаб чиқарувчилар, ҳатто, ишлов берилган ҳудудни енгил пилинг қилувчи кичик ускуналарни ҳам таклиф қилишмоқда.   

Оғритмайдими?

Оддий устарадан фарқли ўлароқ эпилятор «муаммо»ни илдизи билан юлиб ташлайди. Шунинг учун мосламадан биринчи бор фойдаланганингизда оғриқни ҳис этиш эҳтимоли юқори. «Керакмас» дейишга шошилманг, чунки ҳар бир инсон оғриқни турлича сезади. Бундан ташқари ишлаб чиқарувчилар уни енгиллатиш учун мосламани тўлқин (вибрация) ёрдамида терини енгил уқаловчи махсус ускуна билан бойитишган. Баъзи турлари эса муздай сув солинган контейнерга эга бўлиб, мақсад терини ҳам совутиб  оғриқ ҳиссини камайтиришдир. Агар контейнерни музлатгичга қўйишни истамасангиз, совутиш вазифасини махсус гелга топширишингиз мумкин. Дўкон расталарида, ҳатто, ҳаво «пуркаб» оғриқни енгиллатадиганлари ҳам бисёр. Жонимни азоблашимга арзийдими ўзи деб ўйлаётгандирсиз-а? Агар 2-3 ҳафтага ортиқча «муаммо» ҳақида умуман ўйламай, унутишни истасангиз бунда сизга айнан эпилятор қўл келади.    

Ҳарид қилдик, эндичи?

Мана тавсияларимизга амал қилиб, ҳаридни амалга оширдингиз, энди ундан фойдаланиш қоидаларни ҳам ўрганиб олинг. Биринчи навбатда терини юмшатиб олиш зарур, демак, мосламани қайноқ ваннадан кейин ишга солсангиз жараён анча енгиллашади. (Замонавий ишлаб чиқарувчилар, ванна қабул қила туриб, сувдан чиқмай ишлатса бўладиган турларини ҳам таклиф қилишмоқда.) Энди эпиляторни туклар йўналишига қарама-қарши томонга ўткир бурчак остида ҳаракатлантирасиз. Тозаланаётган терини эса бўш қўлингиз билан бироз тортиб турасиз. Эпилятор тезлигини доимий равишда ўзингизга мослаштириб бориш ёдингизда кўтарилмасин.

Ўртача нархи: 160 000 сўмдан 500 000 сўмгача.

Камола тайёрлади. 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка