“САЙИЛГА МАЙЛИМ ЙЎҚ”

otdyhatpravilnoҲаким деган ўртоғим қўнғироқ қилиб, якшанба куни соҳил бўйида дам олишга кетаётганларини айтиб, мени ҳам таклиф этди. Очиғи, таклифни эшитганимданоқ гўёки ҳозироқ ўзимни Чорвоқнинг мавжланиб турган муздек бағрига отаётгандек ҳис этдим. Соҳилда эса ноз-неъматларга тўла дастурхон, хушчақчақ дўстларим, жазирама кунларнинг унутилмас дамлари, тепамизда мусаффо осмон, чарақлаган қуёш…

Телефонда гаплашиб, кўзларимда севинч порлаганини кўрган хотиним:

— Ҳа-а, ким? — деб қўнғироқ қилгувчининг шахси билан қизиқди.

— Ҳаким! — дедим.

— Жа ўзингизда йўқ шодсиз! Тинчликми?

— Эртага Чорвоққа кетаяпман, — оғзимни тўлдириб мақтандим. — Ниҳоят, ташвишлардан бир кун холи бўлиб, дам оларканман-да, хотинжон.

Бироқ чучвара тугул, мантини ҳам хом санаган эканман. Якшанба куни тонгда лотереядан «Ласетти» ютгандек хурсанд бўлиб уйғондим. Бугун тоққа кетамиз! Чорвоқ соҳилларида яйраймиз!

— Вой, бозорлик қилишингиз керак эди-ку, — деди хотиним кўзларини олайтириб. — Кун бўйи оч ўтирамизми? Уйда картошка, сабзи, гуруч, мош, пиёз тугаган. Бозор-ўчар қилиб бериб, кейин кетинг.

Тонгдан бозорга югуриб, эрталабки еттигача сумкаларни тўлдириб, тилим осилганча уйга қайтсам, хотин жўмракни қарғаб, асабий бураяпти.

— Дам олишдан бошқасини билмайсиз-а, дадаси?! Айтиб қўяй, тузатиб бермасангиз Чорвоқ-порвоққа бормайсиз!

«Ҳой, барака топгур, сен билан турмуш қургандан кейинги ўн уч йил ичида биринчи марта бораяпман», деб ўзимни оқламоқчи эдим, фикримдан қайтдим. «Хотиннинг олдида ўзини оқлагандан кўра қоралаган фойдали эрур эр кишига», дедим ўзимга ўзим.

— Ҳаммасига мен айбдорман, бузилмасдан аввал тузатишим керак эди, хотинжон!

Дўстларим қўнғироқ қилгунларича дазмолни тузатдим, лампочкани алмаштирдим, пичоқни қайрадим, ўтган йили ошхона бурчагидаги тешикдан бир сичқон мўралаган эди, ўша тешикни албастр билан суваб ташладим. Яна нима иш қолди? Шартта интернетга кириб, об-ҳаво маълумотларини кўрдим. Кузгача ёмғир ёғмайди, чақмоқ чақмайди, момақалдироқларнинг гумбурлашлари ҳам даргумон. Хўш, хотин яна қандай иш билан безовта қилиши мумкин? Ўҳ, у тушда музқаймоқ ейман, деб қолиш эҳтимоли бор.

— Хайр, хотинжон, Чорвоққа кетдим, — дедим-да, йўл-йўлакай дўконга кириб, тушга қолмай уйимизга бирор дастёр боладан музқаймоқ юборишни илтимос қилиб, пулини олдиндан тўладим.

Дўстларим бир «Дамас» бўлиб келишди. Ҳамма хурсанд, ҳамма шод. Мусиқани баландлатиб, ўтирган жойимизда рақс тушиб, тоққа йўл олдик. Бир ёки бир ярим чақирим юрдикми, йўқми, телефоним жиринглади. Қарасам, хотин!

— Бугун иссиқ сув ташкилотининг «сайёр кассаси» келаркан, пластигингиз қаерда? — деган эди, дарҳол жойини айтдим. Омад юз ўгириб, чўнтагимда кетиб қолганида борми, изимга қайтардим.

Чорвоққа етгунимча телефоним ўн марта жиринглади: «Дадаси, асал сотувчи келди, олайми, йўқми?», «Дадаси, эшик тақиллади, очиб қарасам, «Чинни оласизларми?» деб турибди, олдим», «Эски нарсалар сотиб оламиз, деяпти биттаси, эски пальтонгизни сотайми?»

— Жон хотин, илтимос сендан! — дедим ахийри. — Сот! Сотиб ол! Лекин мендан сўрама! Бугун одамга ўхшаб бир дам олай!

Қаёқда дейсиз. Чорвоққа етиб, биринчилардан бўлиб сувга шўнғидим. Бир пайт Ҳаким ҳам сув остига тушиб, балиқлар орасида менга ишора қилди: «Юқорига чиқ! Телефон! Хотинингдан!»

Бир кор-ҳол бўлибдими, деб қўрқиб кетибман.

— Дадаси, тепамиздаги рус кампир келганди, бир нималар деяпти, тушунмаяпман. Телефонни бераман, ўзингиз гаплашинг!

Ишонасизми, кун бўйи телефоним жиринглашдан тўхтамади. «Ўғлингизнинг тиши оғриб қолди, эртароқ қайтиб, стомотологга олиб боринг», «Қизингизнинг оёқ кийими йиртилди, эртага «Ипподром» ишламайди, қачон келасиз?», «Кечқурун нима овқат қилсам экан?»

Охир-оқибат телефонни ўчириб қўйдим. Йўқ, барибир жиринглайверди. Сувга отиб юбордим. Чўмилаётганлар сув остидан мусиқа жаранглаётганини эшитиб, топиб чиқишди.

— Телефонни кабоб қилиб еймиз, — деди Ҳаким.

Шундан сўнг Ҳакимнинг телефони жиринглай бошлади. Гўшакни кўтарса, «Ўртоғингизга бериворинг», дейди. Сўнгра каминага яна саволлар ёғилади: «Дадаси, ош қилаяпман. Сариқ сабзи солайми, қизилми?», «Дадаси, кечаги дори зўр таъсир қилди, қайси аптекадан олгандингиз? Қўшни хотинлар ҳам сўраб келишди…»

Бу сатрларни аёллар ўқиётган бўлса, «Нима қилибди, хотин эрига қўнғироқ қилиб, зарур нарсани сўраса?» деб энсаларини қотириши мумкиндир, эҳтимол. Аммо мен ҳам анвойи эмасман. Унинг фақат хотинларга хос саволларини ёздим. Аслида эса дам олишга кетганингизда эркакча саволлар ҳам берилади: «Хўжайин, муаммолар йўқми? Яхши ўтирибсизми?..»

Азизий


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка