ДАМ ОЛИШ: ҚАЕРДА ВА ҚАНЧАГА ТУШАДИ?

 

aqualandДам олиш мавсуми бошланди. Сиҳатгоҳ, дам олиш маскани, қадим шаҳарлар бўйлаб саёҳат – барачи сизнинг ихтиёрингизда. ҳоҳиш бўлса кифоя. Йўлланма олиш, саёҳат қанча тушиши тўғрисида ўзимизни қизиқтирган саволлар билан Ўзбекистон Касаба уюшмаси федерацияси кенгаши қошидаги «Санатор-курорт бошқармаси» бош мутахассиси, шифокор-физиотерапевт Азиза АБДУЛЛАЕВА ҳамда «Piligrim.uz” туристик компания мутахассиси Нодира САЛИМОВАга юзландик.

 

 

«Ёшим 65 да. Нафақадаман. Ўзимизда жойлашган бирон - бир санаторийда дам олмоқчи эдим. Керакли ҳужжатлар билан қаерга мурожаат қилишим керак. «Кесаларни эъзозлаш йили»да биз нафақахўрларга қандай имтиёзлар бор? Қайси сиҳатгоҳ қандай касалликларни даволашга ихтисослашгани ҳақида маълумот берсангиз.»

 

Зайнаб ОДИЛОВА, Тошкент вилояти

 

ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИНАДИ?

*Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги санаторийларга бориш учун яшаш жойи бўйича санатор-курорт картасини поликлиникада расмийлаштириш керак.

*Улуғ ватан уруши қатнашчилари, меҳнат фронти қатнашчилари, Чернобиль АЭСда азият чекканлар, урушда олинган жароҳатлари туфайли 1-2 гуруҳ ногиронлари «Санатор-курорт бошқармаси»га мурожаат қилишлари мумкин.

*ҳозирда ҳеч қаерда ишламаётган, кексалик гаштини сураётган нафақахўрлар йўлланмани яшаш ҳудудларига қарашли фуқароларни ижтимоий таъминлаш бўлимлари, туман соғлиқни сақлаш бўлимлари, меҳнат вазирлигидан ёки фарзандларининг иш жойидаги касаба ушюмалари бўлимидан имтиёзли (50 фоиз чегирмаси билан) олишлари мумкин.

 

ЙЎЛЛАНМА ОЛИШ УЧУН:

– Шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

– Урушда ҳақиқатан қатнашгани, ногиронлиги ёки нафақада эканлигигини тасдиқловчи алоҳида ҳужжатлар;

– Шифокорлар комиссияси хулосасини тақдим этишлари керак.

 

ЙЎЛЛАНМА нарҳига:

– Санаторийда маълум вақт мобайнида яшаш;

– 3-4 маҳал овқатланиш

– тўлиқ даволаниш курси киради.

Болалар санаторийга 4 ёшдан қабул қилинади.

Йўлланмани қайтармоқчи бўлсангиз, санаторийга келишдан олдин 7-30 кунгача пулларингиз тўла миқдорда қайтарилиши мумкин. Бундан кам муддатда эса йўлланманинг ярим пули қайтарилади. Йўлланманиннг амал қилиш муддатига 3 кун қолганида уни қайтариш имкони бўлмайди.

 

САЛОМАТ БЎЛИНГ!

Соғлиғингиздаги мавжуд муаммоларга қараб сиҳатгоҳларга йўлланма олишингиз мумкин. Масалан, таянч-ҳаракат аъзолари, асаб бузилишлари, ошқозон фаолияти билан боғлиқ хасталиклар, нафас йўллари, юрак-қон томир касалликлари муолажасига қаратилган бир қанча санаторийлар фаолият юритади. Ўзингизга кераклигини танлаб, шунга кўра йўлланма оласиз. Одатда бир курс муолажа 12 кунни ташкил этади. Сиҳатгоҳлардаги нарх-наволар ҳам турлича. Ўртача ҳисобда бу сизга 700 000 сўмдан 1 200 000 минг сўмгача тушади.    

 

ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ САЁҲАТГА ОТЛАНАМИЗ!

 

СЎЛИМ ТОШКЕНТ

Шаҳар шовқинидан чарчаганлар Чорвоқ, Билдирсой, Чимён тоғ ва тоғолди дам олиш масканларига йўл олишлари мумкин.

Меҳмонхона хизмати: Бир кунга икки киши учун ўртача 300-335 минг. сўмдан бошланади. Нонушта ҳам хизмат ичига киритилган. 3 ёшдан кичик болалар учун бепул.

Йўлкира: Тошкент атрофидаги дам олиш зоналари пойтахтдан 70 километр узоқликда жойлашган. Ўз автомашинангизда саёҳат қилишни истасангиз, бориб қайтиш учун ўртача 40.000 минг сўмгача сарфлайсиз. Истагингизга кўра, саёҳатни шаҳар ташқарисига қатнайдиган поезд (электричка)ларда ҳам амалга оширишингиз мумкин. Бунинг учун темир йўл кассаларига мурожаат қилиб, чипта сотиб олсангиз кифоя. Чипталар нарҳи бир киши учун 3.500 сўм атрофида.

Энг муҳими:  Чорвоқ суб омборхонасида ёки дам олиш масканларидаги ҳовузларда чўмиламиз, канат йўлагида юқоридан манзарларни томоша қиламиз.

Водий

Юртимизнинг энг сўлим ҳудудларидан бири ҳисобланган Фарғона водийси оила даврасида мароқли ҳордиқ чиқаришни хоҳловчилар учун айни муддао.  

Меҳмонхона хизмати: Фарғона водийси ва атрофдаги шаҳарларда нархлар бир-биридан деярли фарқ қилмайди. Шу сабабдан меҳмонхона хизмати учун ўртача нархларни келтирамиз:

-         бир кишилик хоналар 70 000 сўм атрофида;

-         икки кишиликлари эса 90 000 сўм;

-         уч кишилик хонага жойлашсангиз, кунига 120 000 тўлайсиз.

Йўлкира: ҳаво транспорти орқали тез ва ортиқча муаммоларсиз етиб боришни истаганлар учун нарх-навони келтирамиз: Тошкентдан Фарғонага ва Наманганга бориб-қайтиш ўртача 284 000 сўм, Андижонга эса 310 000 сўмга тушади. Йўлга эса атиги бир соатда етиб олишингиз мумкин. Гўзал водийнинг Қўқон ва Марғилон шаҳарларига ҳозирча фақат автомашинада боришингиз мумкин.

Энг муҳими:Тоғ ва адирлар этагида оилавий хордиқ.  Марғилон тарафларга йўлингиз тушса, адрас бозорига киришни унутманг.

Самарқанд

Меҳмонхона хизмати: Агар бир кунда барча қадамжоларни зиёрат қилишга улгурмасангиз, меҳмонхонадаги нарх навони инобатга олиб қўйинг.  Тўрт юлдузли меҳмонхона нархи бир кишига ўртача 80.000, икки кишига 120.000 атрофида. Тўлов ичига нонушта ҳам киритилган.

Йўлкира: Тошкентдан Самарқандга қатновчи янги тезюрар «Афросиёб» поезди ҳафтанинг етти кунида хизматингизга ҳозиру нозир, бориш-келиш нархи 104. 000 дан сўм бўлиб, душанба-жума кунлари соат 8:00 да, шанба-якшанбада эса 7:00 да ва 8:00 да жўнайди. Бундан ташқари авиақатновлар ҳам йўлга қўйилган, бориб-қайтиш нархи киши бошига 92.000 сўмни ташкил қилади. Юртимизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам енгил автомашиналарда Самарқанд шаҳрига келиш муаммо туғдирмайди.

Энг муҳими: Ушбу афсонавий шаҳарга ташриф буюрсангиз, ҳадис илмининг султони имом ал-Бухорий мақбарасини, Шоҳи Зинда, Хўжа Аҳрор валий, Маҳдуми Аъзам муқаддас қадамжоларни зиёрат қилсангиз ҳаётий қувваттингиз ортиб, тетиклашгандек бўласиз. Бу нафақат юртдошларимизнинг балки Самарқандга ташриф буюрадиган минглаб сайёҳларнинг ҳам фикридир.

Бухоро

Кўчаларида афсоналар кезадиган, минораларида инсоният тафаккурининг чўққиси намоён бу шаҳарни бир бор бўлса-да кўрмасангиз, армонда қоласиз. 

Йўлкира: ҳафатининг етти куни мобайнида «Шарқ» тезюрар поезди узоғингизни яқин қилишга ҳозиру нозир. Бориб келиш чиптаси 90 000 сўм.  Авиачипталар бориб-қайтиш учун 195.000 сўм.  

Меҳмонхона хизмати: Бухоро меҳмонхоналари хизмат кўрсатиш даражасининг юқорилиги билан ажралиб туради. Бошқа вилоятдаги меҳмонхоналар нархларидан деярли фарқланмайди. Яхшилаб изласангиз, мўлжаллаганингиздан ҳам арзонроғини топишингиз мумкин. Бир кишилик хоналар ўртача 70 000 мингдан, икки кишиликлари 90 000 сўмдан бошланиб, қўшимча хизматлар турига қараб ошиб бораверади.  

Энг муҳими:Муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш билан бирга, Лаби ҳовуз олдида бир пиёла чой ичамиз, албатта, оши софийдан татиб кўрамиз.

Хива

Оташин қуёши жонни қиздиргудек олов сочиб турса ҳам, Хива сайёҳларни оҳанрабодек ўзига жалб этади. Ёз ойлари ҳарорат 45-50 даражага етишини ҳисобга олиб қуёшдан ҳимояловчи воситалар ва кўзойнаклар ёдингиздан кўтарилмасин. 

Меҳмонхона хизмати: Хива шаҳрида сизга асосан уч ва тўрт юлдузли меҳмонхоналар хизмат кўрсатади. Нархлари эса бир киши учун ўртача 55 000, икки киши 65 000 дан бошланади.

Йўлкира: Урганч шаҳрига йўлга қўйилган авиақатновлар  учун чипта нарҳи 314 000 сўм. Урганчга қўниб, сўнг енгил автомашинада кўҳна шаҳарга борасиз. Хоҳишингизга кўра, темир йўл хизматидан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун темир йўл кассаларига мурожаат қилиб, чипта ҳарид қиласиз. Чиптанинг бир томонга ўртача нарҳи 110 000 (купе), 75 000 (пласткарт)  сўм.

Энг муҳими: Хива аркини айланамиз, саломатликни таклаш учун туз муолажаларига борамиз!


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка