“Дадажон, ҲОВУЗ олиб беринг”

210Кунлар исигани сайин киши совуқ чой ва совуқ жой излаб қолади. Кичкинтойлар эса пешинда сувга бир шўнғимай ухлашмайди. Кунига чўмилишга олиб боришнинг иложи йўқ… Хўш, бундай вазиятда нима қилиш керак? Ташвишланманг, буни йўли осон. Мутахассисимиз тадбиркор Турсунбой Абдусаматов  муаммонгизнинг қулай ечими ҳисобланган йиғма ва иширма ховуз танлаш қоидалари билан ўртоқлашади. 

Харид қилишдан аввал...

Маҳсулотни қаерга ўрнатиш (ҳовлига ёки далаҳовлига) ҳамда ким учун (болалар, катталар) мўлжалланганлигини билиб олиш зарур. Бунда ҳовлингизнинг катталиги, ландшафти ва оила аъзоларингиз миқдорини ҳисобга олишни унутманг.

Иширма ва йиғма бассейнлар, уларнинг афзалликлари

Бу икки турдаги сув ҳавзаларининг қулайликлари сизнинг талабларингизга қараб аниқланади.

  • Иширма  ҳовузлар хажми кичикроқ, шакли асосан доира ва овал кўринишларда бўлади. Ўрнатилиши тез ва осон, кам меҳнат талаб этади. Айниқса, болажонларимизга жуда қулай ва бехавотир. Сувни янгилаш қийинчилик туғдирмайди.
  • Йиғма (каркасли) бассейнлар хажми нисбатан катта, учбурчак, тўртбурчак, бешбурчак, доира каби кўнглингизга ёққан шаклдагисини танлашингиз мумкин. Аммо ўрнатишда бироз вақт ва меҳнат талаб этади. ҳавзадаги сув махсус шланглар ёрдамида бўшатилади. Иширма бассейнлардан турли дизайнга эгалиги ва хатто кавланган (айтаклик ховуз қилишни мўлжаллаб, ёзгача қуришга улгуролмаганлар учун) ерга ҳам ўрнатиш имкониятининг мавжудлиги билан фарқланади.
  • ҳар иккала ҳовуз ҳам ёш танламайди, бир турдаги маҳсулотлардан ишлаб чиқарилган, яроқлилик муддати ҳам деярли бир хил, 2–3 йил этиб белгиланган.
  • Сув ҳавзаларининг нарх­навоси деярли бир­биридан фарқланмайди. Йиғма тури бироз қимматроқ, чунки унга кўпроқ маҳсулот сарфланган-да. Уларнинг бошланғич баҳоси ўртача 300 000 сўмдан 5 000 000 сўмгача. Албатта, нархлар ўлчамга қараб, белгиланади.

Эҳтиёт чоралари

  • ҳовузни теккис жойга, тўғри ўрнатиш лозим. Агар ер теккис бўлмаса, сув ҳавзасининг бир томони оғиб қолади.
  • Автомобиллар учун мўлжаллланган насосларда ишириш мумкин эмас, акс ҳолда ҳовузнинг ички деворларида ёриқлар пайдо бўлади. ҳарид чоғида қўшиб бериладиган мосламалардан фойдаланган афзал-да.
  • Сотиб олган маҳсулотингизни кейинги мавсумгача йиғиб қўйишдан аввал уни яхшилаб ювиб, қурутиб, талк ёки крахмал сепишингиз даркор. Шундагина у сизга узоқ муддат хизмат қилиши мумкин.

Дилноза Жўраева тайёрлади. 

 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка