Куёв танлашга шошилманг!

yortanlashdadashmangТўйлар мавсуми айни авж паллада. Бўйи етган қизларнинг остонаси ейилиб кетган бўлса ҳам ажабмас. Хўш, учрашувма-учрашув юравериб чарчаб қолмаяпсизми? Маслаҳатимиз музқаймоқдан камроқ енг, ахир бу қоматингизга таъсир қилади-да. Бироқ ҳозир музқаймоқлар ҳақида эмас, йигитларнинг алоҳида “туркум”и ҳақида гаплашамиз. Уларни кўпчилик “онасининг ўғиллари” деб аташади... 

Ҳа, қизларга қийин...

Қизларнинг пешанасига турли йигитлар билан учрашиш, кўришиш ва шулар орасидан бирортасини танлаш битиб қўйилган. Начора, тақдирга битилганидан қочиб қаёққа ҳам борардик. Муҳими эса кўпчилик номзодлар орасидан ўзимизга муносибини танлай билиш. Келажакда афсусланиб юрмаслик учун айнан ҳозир эътиборли бўлишимиз керак. Хўш, «Онасининг ўғиллари»га қайтсак. Аслида, онасини ҳурмат қилмаган инсонлардан қўрқиш керак, қочиш керак. Ўз волидасиники эъзозламас экан, сизга қандай муносабатда бўлишини тасаввур қилаверинг. Шунинг учун бўлажак қайнонамизнинг ҳурматини жойига қўядиган, керак бўлса, бошида кўтариб юрадиган ёр танлашга ҳаракат қиламиз. Бироқ куёвликка номзодларнинг баъзи тоифалари ҳам йўқ эмаски, онаси чизган чизиқдан чиқмайди. Мана, шундайларни аниқлашни ўрганамиз.  

Алоҳида белгилари...

Келинг, аввал юқоридаги тушунчага ойдинлик киритиб оламиз. Қандай йигитларга «онажонининг ўғили» иборасини қўллашимиз мумкин? Агар кўз ўнгингизда доим ерга қараб юрадиган, кўзойнак таққан, бўш вақтини кутубхоналарда ўтказадиган йигит гавдаланса адашасиз. Бу «туркум» вакиллари ҳам бошқалар каби келишган, саришта кийинган, омади чопган бўлиши мумкин. Унда қандай фарқлаймиз дейсизми? Баъзи белгиларига кўра бўлажак куёв боланинг онасига қанчалик боғланганлигини билиб олиш мумкин. Фақат сиздан кузатувчан бўлиш талаб этилади.  

1-белгиси. Учрашганда (биринчи учрашувда эмас, бошқаларида ҳам...) қаерга бориш, қайси фильмни томоша қилиш танловини фақат сизнинг зимангизга юклаяптими, сергак тортинг. Чунки у мустақил қарор қабул қилишни билмайди. Ахир ҳамма ишни онасининг фикри билан бажаришга одатланган-да. Бир неча бор учрашгач, изҳори дил қилиб, нияти жиддийлигини айтса-ю, сўнг тўсатдан жим-жит бўлиб кетса, «Қаерда хато қилдим экан?» деб ўзингизни койиб юрманг. Аксинча, истакларини онасига тушунтира олмайдиган, сизни ҳам у кишига ипсиз боғлаб қўядиган кишидан халос бўлганингизга хурсанд бўлинг.    

2-белгиси. Гавдаси девдек, савлати шердек бўлса ҳам, қилиғи ёш болаларни эслаётган экан, шошилманг. У катта бўлишни, масъулиятни зиммасига олишни истамайди. Шу сабаб арзимаган муаммо учун ҳам волидасини безовта қилаверади.

3-белгиси. Мураккаб вазиятларда муаммонинг ечимини эмас, айбдорни ахтараяптими? У ҳам улғайишни истамайдиганлар тоифасидан. Ҳеч иккиланмай онасининг чизган чизиғидан чиқмайдиганлар қаторига киритиш мумкин.    

4-белгиси. Ҳар бир гапида волидасини намуна қилиб кўрсатаверади. Уни дунёга келтирган зот ҳам оддий инсонлар каби хато қилиши мумкин эканлигини умуман хаёлига ҳам келтирмайди. Устига-устак, сизда онаси бажарадиган ишларни қилишини талаб қилади! Қойилмисиз?   

5-белгиси. Ёлғиз онанинг фарзанди ёки ёлғиз ўғил. Одатда улар ҳам кичик муаммо пайдо бўлган заҳоти онасининг пинжига яширинишга мойил бўлишади. Бироқ ёлғиз ўғилларнинг ҳаммаси шунақа дегани эмас. Шунчаки, эътибор билан кузатинг ва ўзингизга муносибини танлашда қийналманг.   

Бундайларни учратганда нима қилиш керак?

Танлаган инсонингиз ҳар жиҳатдан бинойдек-у, юқоридаги белгиларнинг бир-иккитасига мос келиб турган бўлса, нима қилиш керак? Дарров рад этманг. Одатда «онасининг ўғилари» болалардек беғубор, қўй оғзидан чўп олмайдиган, юввош бўлишади. Кўп ҳолларда улар билан муаммо келиб чиқмайди ҳам. Оилада ҳам қаттиқ гапирмайди! Аммо ҳар бир инсоннинг мусбат ва манфий жиҳатлари бўлганидек, бундайларнинг ҳам камчилиги йўқ эмас.  Масалан, ўрни келганда сизни қўллаб-қувватлай олмаслиги мумкин. Бирор каттароқ ишга қўл уриш аввали ортингизда тоғдек суянчиғингиз борлигини ҳис эта олмайсиз. Масалани ҳал қилгунингизгача четроқда туриб кузатади ва муаммо аригач, сизга тан бериб олқишлаб ҳам қўяди. Албатта, танлов ўз ихтиёрингизда, муносиб йигит билан оила қуришингизга ишонамиз.    

КАМОЛА тайёрлади.


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка