«Менинг ёрим осмонда!»

girlwithheartБиз — қизлар жуда хаёлпарастмиз. Тасаввуримиз ҳам Саҳройи Кабирдан-да кенг. Бунинг устига, чиройли нарсаларимизни кўз-кўзлаш жону дилимиз. Суйганимиз келишган, омади пойгачи отдан-да тезроқ чопган, ўзини тутиши манаман деган кино юлдузидан кам бўлмаган йигит бўлса... ҳа, ҳа деяпсизми? Ё аллақачон «йигитнинг гули» кўнглигингизни забт этдими? Унда диққат билан кундалигимизга битганларимизни ўқиб чиқинг. «Осмондаги юлдузингиз» ҳақида баъзи ҳақиқатларни билиб қўйсангиз, фойдадан холи  бўлмайди.

«У ўзига ишонади!»

Ҳа, сиз шундай ўйлайсиз! Шу ишончнинг Эйфель минорасидан-да баландлиги сабаб битта ноз қилганингизга қўнғироқларингизга жавоб бермайди, хабарларингизни кўрмаганга олади. Илтимосларингизни бемалол беэътибор қолдираверади. Осмон қўлида бўлса, ташлаб юбораман дейдиган бу тоифанинг аслида ўзига бўлган ишончи жуда паст. Шунинг учун ўзига бино қўйиб, дунёнинг устуни бўлишга даъво қилгани-қилган... Аммо бирор дўсти, таниши, ана боринг-ки, севгани — сизнинг бошингизга бирор иш тушса, кўринмас одамга айланиб қолиши ҳеч гапмас.

Фарқлаб олинг. Ўзига бино қўйган йигит “мен”ини илгари сураверади. Аслида-ку мақтанчоқлик эр кишига ярашмайди. Аммо не қиласиз, у ўзини мақтамаса тура олмайди. Кейин хижолатпазликдан ҳам ошиғингизнинг эртагига сиз ҳам бир-икки банд қўшасиз. Қарабсиз-ки, ўзида йўқ хусусиятларни оғизда ўзлаштириб олади. Эҳтиёт бўлинг, обдон шиширган пуфагингиз бир кун пақ этиб ёрилиб, қулоғингизни қоматга келтирмасин! Унутманг, ўзига ишонган йигит ҳамма жойда ҳар доим ўрнини билади. Сизга қаҳрамонликларини достон қилиб, кимлигини исботлаб ўтириши, ҳаммани аҳмоқ санаб, ақли донишмандга айланиши шартмас.

«У ўзини яхши кўради»

Руҳшунослар ҳар бир инсон аввало ўзини яхши кўриши керак дейди. Албатта! Ўзини, ҳаётни севмаган йигит сизга қайданам кўнгил қўйсин?! Бироқ бу яхши кўриш билан худбинликнинг ўртасида камида Тошкент билан Деҳличалик фарқ бор, дугонажон.

Диққат қилинг. Ташқи кўриниши у учун муҳим роль ўйнайдими? Сиздан кўра ўн марта кўп кўзгуга қарайдими? Нуқул устидаги кўйлагини фалон пулга олгани, кўзойнагининг қайси брендга мансублигини гап орасида қистириб ўтадими? Машинасининг ойначасини ўзига қаратиб, тез-тез унга назар солиб, сочини тўғирлаб турадими (ҳатто тепакал бўлса ҳам!)? Агар адашиб ресторан ёки бирор кафега олиб борса, ўзига ёққан таомларни буюртирадими? Озгина иситмаси чиқса ҳам, кўрпа-тўшак қилиб ётиб оладими ва бундан сизни дарҳол огоҳ этадими? Ўзини суратга олиб, яна ҳар бир расми устида соатлаб бош қотирадими? «ҳа, ҳа, ҳа» деяпсизми дамингиз ичингизга тушиб? Унда, яхшилаб ўйлаб кўринг.

«Хавфни сезмаяпман...»

«Осмондаги юлдузингиз» билан ўзингиз ҳам осмонларга учиб кетгансиз, ҳойнаҳой. Қани тезроқ пастга тушинг-чи! Худбин, ўзига бино қўйган йигит билан келажигингиз масаласини кўриб чиқайлик.

  • Улар доим ўзини ва жамиятдаги ўрнини ўйлайди (ўрнини топганми, йўқми, барибир у баланд мавқега эгаман деб ҳисоблайди). Қайсидир бир томонингиз унга тўғри келмай қолиши аниқланса, дарров воз кечиб юбориши ҳеч гапмас.
  • Сиз учун курашмайди. Бу ахир ғурурларига тўғри келмайди-да! Яна бошини ортиқча оғритиб ўтиришни исташмайди.
  • Тақдир тақазо қилиб, тўйингиз бўлса ҳам, худбин эр, худбин ота билан яшашга кўзингиз етадими? Доим унинг манфаатлари йўлида ўзингизни қурбон қила оласизми? Бир умр унинг  чиройию баландпарвоз гапларига нон ботириб ея олмайсиз-ку! Чунки бу каби йигитларга аввалига омад кулиб боқса-да, кейинчалик жон койитмасликлари, фақат ўзини ўйлашлари сабаб карьера қилишлари амри маҳол.

 

Тўғри, кўнгилга буйруқ бериб бўлмайди. Лекин сизнимас, фақат ўзини яхши кўрадиган инсон билан муҳаббат достони яратмоқнинг ҳам иложи йўқ. Шу сабаб худбингина ёрингиз билан муносабатларингиз ҳақида мулоҳза қилиб кўринг...

ДУГОНАНГИЗ

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка