«ҚОНУНИЙ НИКОҲИМИЗ БОР, АММО ЭР-ХОТИН ЭМАСМИЗ...»

1423988280 52fcbbaa5a0b6068ed2270234

ФҲДЁ бўйича 6 саволга жавоб

Ҳуқуқ мавзусида таҳририятимизга кўплаб мурожаатлар бўлади. Имкон қадар ҳар бирига алоҳида ёндашишга, кези келганида суриштирув ўтказишга ҳаракат қиламиз. Бугунги мавзуни кўтаришимизга эса ФҲДЁ органига бўлаётган мурожаатлар сабаб бўлди. Аниқроғи тақдир ҳазилининг қурбонига айланган ва айни дам қай йўлдан боришни билмай қолган қиз мактуби. Мавзу доирасида ФҲДЁ бўлимига тааллуқли бўлган бошқа ҳолатларга ҳам аниқлик киритишга уриниб кўрамиз. Мутахассисимиз – Учтепа тумани ФҲДЁ бўлимининг иккинчи тоифали инспектори Холида ИСМАТУЛЛАЕВА.

«ОҚ ЛИБОС КИЙМАЙ АЖРАШАЯПМАН...»

–        У билан совчилар орқали танишдик. Оилаларимиз бир-бирига маъқул келиб, кўп ўтмай фотиҳамиз бўлди. Никоҳдан ўтиш учун ариза ҳам топширдик. Куёв хорижда ўқигани боис тўй санаси аниқ бўлмаётганди. Шунга қарамай «ЗАГС дан ўтаверинглар» дейишди катталар. Уларга қулоқ солиб, айтганларидай қилдик. Шундан сўнг «эрим»ни ўқиши бўйича чақириб қолишди. Икки ҳафтада қайтаман деганича, кетдию... қайтмади. Ота-онасига «Тўйни кечиктиринглар, ўқишимда муаммо чиқди» дебди. Шунга ҳам бир йилдан ошди. Қариндошлар гап қилавериб, қўшнилар суриштиравериб, тинч қўйишмаяпти. Охийри, ота-онам «Тўй бўлмайди» дейишди. Ажабланарлиси, куёв томон ҳам осонгина кўна қолди. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Паспортимда никоҳдан ўтганлик тўғрисида муҳр бор. Яъни қонунан эрлик аёлман. Турмушга чиқмай, ажрашаман деб сира ўйламагандим. Энди бу масалани қандай ҳал этиш мумкин?

Исмини сир тутган муштарий

–        Кўпчилик никоҳни бекор қилиш ва никоҳдан ажратиш ҳолатларини бир-бири билан адаштиради. Аслида эса муштарийимиз сингари қонунан никоҳдан ўтган, аммо бирга яшамаган эр-хотинлар никоҳни бекор қилиш учун ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилсалар бўлади. Қай ҳолатларда никоҳни бекор қилиш ФҲДЁ орқали ҳал этилади?

  • Агар эр-хотин ўртасида мулкий низо, вояга етмаган фарзандлар бўлмаса, эр-хотиндан бирининг доимий яшаш манзили бўйича ФҲДЁ бўлимига ариза билан мурожаат қилинади.
  • ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилинаётганда ҳар иккала тарафнинг иштироки талаб қилинади.  

«АЖРАШМАЙ ҚАЙТА ОИЛА ҚУРИЛСА...»

Ажабланманг, чиндан ҳам бу каби вазиятлар йўқ эмас. Сўзимиз исботи сифатида мутахассислардан эшитган воқеамизни сўзлаб берамиз. Эр-хотин маълум сабабларга кўра ажрашишга қарор қилишди. Судга ариза берилди. Бу орада эркак хорижга ишлагани кетди-ю, ажрим ҳал этилмади. Орадан икки йил ўтиб, аёл турмушга чиқди. Фарзандли бўлди. Эркак ҳам ўша ёқларда уйлангани ҳақида хабар келди. Энди ўзингиз ўйланг, боланинг отаси ким? Биологик эмас, қонуний отаси. Албатта, аёлнинг биринчи турмушидаги қонуний эри. Аҳир улар ҳали ажрашишмаган. Хўш, энди боланинг ҳақиқий отаси унга насабини беролмайдими? Қонуний эрчи, боланинг отаси бўлиб қоладими?

–        Бу вазиятда аёлнинг қонуний эри нотариус ёки ФҲДЁ бўлимига мурожаат этиб, боланинг биологик отаси эмаслиги ҳақида ёзма кўрсатма беради. Бунинг учун эркак 300 кун мобайнида мурожаат қилиши лозим.  Нотариус ёки ФҲДЁ бўлими мудираси томонидан ушбу маълумотнома тасдиқлангач, иккинчи томон, яъни биологик отаси болани фарзандликка олиши ва унга насабини бериши мумкин. 

«КУЁВИМ БОЛАНИ ТАН ОЛМАСА НИМА ҚИЛАМИЗ?»

Муаммоли вазиятлардан яна бири. Танишгач, кимдандир эшитгандим ёки ўзим гувоҳи бўлганман десангиз ажаб эмас.

–        Куёвимнинг паспорти йўқолганлигига ишониб, «ЗАГС»дан ўтишни кейинга қолдиргандик. Аттанг, хато қилган эканмиз. Қизим ҳомиладор ҳолига қайтиб келиб ўтирибди. Эри эса ажрашаманга тушиб қолган. Бола туғилса, унга қандай қилиб гувоҳнома оламиз? Болага оталикни белгилаш-чи, у нима бўлади?

Малика Ҳолматова, Тошкент  вилояти

–        Аввало, никоҳдан ўтиш жараёнига жиддий ёндашиш керак эди. Шунда бу каби муаммоларга йўлиқмасдингиз. Зеро, никоҳ гувоҳномаси оила ташкил топганини билдирувчи ҳужжат бўлибгина қолмай, иккала томоннинг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ҳам билдиради. Юзага келган вазиятда болага туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олса бўлади. Бунинг учун қизингиз ФҲДЁ бўлимига мурожаат этиб, болага ўзининг насабини бериши ва ёлғиз она сифатида расмийлаштириши мумкин. Шундан сўнг оталикни белгилаш масаласида доимий яшаш жойи бўйича фуқаролик судига мурожаат қилинади. 

«ҚИЗЛИК ФАМИЛИЯМГА ҚАЙТМОҚЧИМАН...»

–        Эрим билан келишолмай ажрашиш учун судга ариза бердик. Ажрим ҳал қилингач, яна аввалги насабимга қайтишим учун ФҲДЁ бўлимига мурожаат қиламанми ёки паспорт бўлимигами? Шуни тушунтириб берсангиз.

Озода Парпиева, Сирдаёр вилояти

–        Вояга етган фуқароларнинг насабларини ўзгартиришлари ўз ихтиёрларига боғлиқ. Юқоридаги вазиятда аёлнинг қизлик насабига қайтиши ажрим ҳал қилинаётган вақтда кўриб чиқилади. Бу ҳақда ажрим тўғрисидаги аризада кўрсатилиши керак. Суд томонидан насабининг ўзгартирилиши тўғрисида гувоҳнома берилгач, ушбу ҳужжат асосида паспорт олинади. Шундан сўнг ФҲДЁ бўлимига учрашиб, болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасига ўзгартириш киритилади. 

«НИКОҲ ГУВОҲНОМАСИ ЙЎҚОТИЛГАН БЎЛСА...»

–        Турмуш қурганимизга йигирма йилдан ошди. Яқинда керакли ҳужжатларни тартибга келтираётиб, никоҳ гувоҳномасининг йўқолганлигини билиб қолдик. Энди бу ҳужжатни қандай қилиб янгилашимиз мумкин?

Нигора Маъмурова, Тошкент шаҳри

–        Никоҳ қайд этилган жойда далолатнома ёзуви 75 йил давомида сақланади. Шунга кўра никоҳингиз қайд этилган ФҲДЁ бўлимига шахсни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан мурожаат қилиб, никоҳ гувоҳномасини қайтадан  олишингиз мумкин.

«НАБИРАМНИНГ НАСАБИНИ ЎЗГАРТИРСАМ БЎЛАДИМИ?»

–        Тўрт йил аввал қизим иккита фарзанди билан ажрашди. Шу пайтгача болаларнинг отаси бирор марта ҳам улардан хабар олмади. Ота дегани ҳам шунақа бўладими? Куёвдан аччиқланиб, набираларимни ўзимни насабимга олмоқчиман.

Бурхониддин Аъзамов, Тошкент шаҳри

–        Вояга етмаган болаларнинг насабини ўзгартириш ота-онасининг розилиги билан амалга оширилади. Шунга кўра набираларингизга насабингизни беришингиз учун ота-онасининг розилиги талаб қилинади.

Самира УЛУҒБЕКОВА тайёрлади.

  

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка