«Йигитим менга ХЎЖАЙИН!»

FotoliaБаъзида қизларнинг сўзларига қулоқ тутиб, ҳайрон қоламан: «Йигитим пардоз қилишимга рухсат бермайди», «Тўйга борганимни билиб қолса, уришади». Қизиқ, ҳали тақдири боғланмаган инсонга бу даражада тобе бўлиш севгининг кучими ёки қизларнинг ожизлиги? Келинг, мавзуни таҳлил қилиб кўрамиз.

Ҳукмронлик кучлилик белгисими?

Тўғри, баъзи йигитлар феъли оғир бўлгани ёки жуда жиддийлиги сабаб севган қизига босим ўтказишади. Аммо меъёрдан ошиш, аксинча, ошиқнинг қайсидир ожиз томонларидан дарак. Агар бу ишончсизлик белгиси бўлса, атрофидаги қиз/аёлларнинг йигит/эркакларнинг туйғуларини поймол қилгани гувоҳи бўлган. Ёки кучли томонларингиздан чўчиши сабаб ҳам подадан олдин чанг чиқариб, сиқувда ушлашни афзал билар? Ёхуд бу телба ошиқлик, севгисини у қизғаниш, сизни бошқариш орқали намоён қилаяпти.

Нима қилиш керак? Аввало, сизга ишониш мумкинлигини исботланг. Вафодорлик мавзусидаги салбий ҳикояларни айтманг, айниқса, дугоналарингиз ҳаёти билан боғлиқларини. Нима бўлган тақдирда ҳам, унга ёлғон («Йигитлар бўлмайди, фақат синфдош қизлар кўришаяпмиз») сўзламанг. Чунки ростни ҳам ёлғондек қабул қилувчи «фантазияси бой»лардан бўлиши мумкин ошиқу беқарорингиз. Кучли томонларингизни (масалан, ишингизнинг зўрлиги, ота-онангиз, қариндош-уруғингизнинг бойлиги, жуда чиройли эканлигингиз, сизни мактабда ҳамма синфдош йигитлар севгани, совчиларингиз кўплиги) таъкидламанг. Сиз йигитингиз учун камчиликларини катта ва яққол кўрсатадиган кўзгудек гапсиз. Телба ошиқлик масаласида эса ишқ бобида сизга бу тариқа муносабат ёқмаслигини айтинг. Чекловларига лаб буриб, энса қотирсангиз ёки қарши чиқсангиз, у янада чегараларни кучайтириши мумкин. Шунинг учун талабларига риоя қилолмаслигингиз сабабларини тушунтиринг.

Асли ҳамма гап ўзингизда!

Айрим қизлар борки, севги кўзини кўр қилиб қўйганидан йигити нима деса, кўнади! Мисоли қўғирчоқдек, уни доим кўнгил қўйгани бошқариб туради. Ёргинасининг чизган чизиғидан чиқишни худдики муҳаббати фожеали тугашидек қабул қилади. Ўзи аввалбошдан ҳисобот бериб (гўёки шу йўл билан севгисини исботлайди), йигит тушмагурни ўргатиб қўяди-да, кейин «Анув жуда ёмон, ўртоқларим билан учрашишга ҳам қўймайди», дея ўзларича «фахрланиб» юришади.

Нима қилмоқ керак? Ўзингиздан қўғирчоқ ясаманг. Муҳаббатингиз тобелигингиз билан ўлчанмайди. Ҳатто йигитингиз нима деса, хўп дея кўнишингиз уни бир кун бездириши, мустақил фикри, ўз танловлари йўқ қиз билан оила қуришни истамай қолиши ҳеч гапмас. Сизга ҳозирча ота-онангиз, ака-укангиз, яқинларингиз бош эканини айтинг ўша золимингизга. Ниманидир тақиқласа, асло эркалик қилиб, йиғлаб, кўнглини юмшатишга уринманг. Тўғри сўз ва босиқлик билан фикрингизни билдиринг. Сиз тантиқ қизмас, ўз фикрига эга шахслигингизни англасин.

Тўйдан аввал хизмат қилманг!

Қизларнинг яна бир тоифаси учрайди, ҳали совчи ҳам жўнатмаган йигитининг кийимларини ювади, уни ширин таомлар билан сийлайди. «Мана, кўриб қўйинг, қанақа бека бўлишимни» деган ўйда шунақа қилишса керак-да. Жон дугонажонларим, бир куни оила ҳам қурарсиз, бу вазифаларни адо ҳам этасиз. Тўйдан олдин ноғора чалиб, ўзингизни севганингиз олдида айбини ювишга уринаётган ёки усиз яшолмайдигандек кўрсатманг. Яна бир гап, сизни никоҳига олмаган йигитга моддий томондан қарам бўлманг. Бу муносабатларда баланд-пастликни келтириб чиқаради, унинг хўжайинлик қилиши учун асос бўлади. Ва натижада беғубор туйғулар ўлади.

Қадрингизни, ўрнингизни билинг. Муҳаббат қиссангиз чиройли бўлишини, севганингиз сизни, сизнинг истакларингиз ва танловларингизни ҳурмат қилишини тилаб қоламиз.

ДУГОНАНГИЗ

 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка