Марк ЦУКЕРБЕРГ. Шиппак кийган миллиардернинг муҳаббати

i

Бугун миллионларни бир-бири билан боғлаб турган дунёдаги энг катта ижтимоий тармоқнинг асосчиси Марк Цукерберг эл қатори одам бўлганида, икки дунёда ҳам «Facebook»ни ўйлаб топмаган бўларди. Буни қарангки, унинг шахсий ҳаёти ҳам, муҳаббати ҳам ўзига хос, ҳеч кимникига ўхшамас, беназиру беқиёс экан. Қуйида ана шу ғайриоддий ишқ қиссасини ҳикоя қиламиз.

2012 йилнинг 12 май куни 28 ёшлик Марк Цукерберг «Facebook» ижтимоий тармоғидаги ўз аккаунтига шахсий ҳаёти ҳақида кичкинагина бир ўзгартиш киритди: «Оилавий аҳволи — уйланган»! Келин келиб чиқиши хитойлик бўлган Присцилла Чан исмли оддийгина қиз эди.

Оилавий аҳволи: бўйдоқ

Информацион технологиялар даҳоси ёшлигидан қизлар эмас, компьютер ҳақида кўпроқ ўйларди. Мактаб давриданоқ у тенгдошлари каби бирор чиройли қиз билан танишиш эмас, энг сўнгги русумдаги компьютерга эгалик қилишни орзу қиларди. Янги компьютерга эришгач эса дастурлашга боши билан шўнғирди. Унинг қизиқишлари фақат шу билан чегараланиб қолган дейиш хато. Ёш Марк қиличбозлик, қадимги тилларни ўрганишга ҳам қаттиқ киришди. Унинг ёш ақли ахборотга, билимга тўяй демасди. 2002 йили у жаҳондаги энг нуфузли университет — Гарвардга ўқишга кирди. Университет унга нафақат билим, балки муҳаббатини ҳам тортиқ этди.

Оилавий аҳволи: ошиқ

2003 йили иккинчи курсда ўқиб юрган Марк талабалар учун уюштирилган бир кечада Присцилла Чан исмли қиз билан танишиб қолади. Йигит унда ўзига яқин инсонни, қалбан ўхшаш ҳамрозни топди. Ёшлар аввал дўстлашишди, бора-бора туйғулар муҳаббатга айланди. Присцилла тиббиёт олийгоҳида ўқир эди. У очиқкўнгил, самимий ва ақлли қиз бўлиб, бошқа аёллар каби дарду фикри гўзаллик салонию бутикларда эмасди. Марк ётоқхонадаги қўшни талабалар билан бутун дунёни бир-бирига боғлайдиган, одамларнинг мулоқотга бўлган эҳтиёжини қониқтирадиган лойиҳа устида жон-жаҳди билан ишлар эди. Жуда банд бўлганидан қиз билан ҳафтада бир марта 1,5–2 соатга учрашишга вақт топарди. Аммо шунга қарамай муносабатлари мустаҳкамланиб бораверди. Қиз Маркнинг ғояларини қўллаб-қувватлади, унинг муваффақиятига ишонди, йигитга илҳом, қанот бахш этди. Маркнинг обрўси тобора ошиб, лойиҳаси кенг ёйила бошлади. Ўшанда у кўнгил дардини оламга достон қилмади, муҳаббатини сир тутди. Шу сабабли бирор папарацци Марк ва Присциллани бирга кўрмади, суратга ҳам тушира олмади.4

Аммо ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Бир куни Бил Гейтс оғзи бўшлик қилиб, интервьюларидан бирида Маркнинг Присцилла билан учрашиб юришини айтиб қўйди. Шу баҳона журналистлар ёш даҳонинг бир неча йиллардан бери давом этиб келаётган муносабатларини билиб олишди. Ҳамма Присциллани соҳибжамол малика деб тасаввур этарди. Ахир у кимсан энг ёш миллиардернинг кўнглидан жой ола билган қиз эди-да. Бироқ... Присцилланинг суратини кўргач, одамларнинг ҳафсаласи пир бўлгандек эди. Ҳа, у оёқлари узун-узун, мовийкўз ва олтинсоч малак эмасди. Аммо Маркнинг эсини ўғирлаганди. Демак, бу қизда ғайриоддий нимадир бор. Марк қизнинг ташқи қобиғини эмас, ўзини, қалбини, шахсини севганди. У шундай севгига қодир инсон эди. Умуман, бунга шубҳа қилиш мумкинми? Ахир бу — Марк Цукерберг!

Оилавий аҳволи: унаштирилган

Омма Присцилланинг ташқи кўринишидан мамнун бўлмаса ҳам, Маркнинг ўзи бу танловидан хурсанд эди. Қизнинг оддий ва самимий характери улар орасидаги муҳаббат ришталарининг янада мустаҳкамланиб боришига сабаб бўлди. Охири Марк ўз Присцилласи билан бир умрга ажралмасликка қарор қилди ва қизнинг қўлини сўради. Фақат буни ҳам ҳаммадан сир тутди. У шахсий ҳаёти эл оғзида достон бўлиб, турли ғийбатларнинг мавзусига айланишини истамасди. Жуфтлик ҳамон оддий ҳаёт кечирар, юлдузларга хос турмуш тарзи ҳаётларида заррача акс этмаган, уларни ўртача америкаликлардан фарқлаш қийин эди. Албатта, икки ёшнинг севгиси синовларга дуч келди. Журналистлар уларнинг камида 2 марта муносабатларни тўхтатишга қарор қилишганини айтишади. Аммо муҳаббат, барибир, ғолиб келди.

 

Оилавий аҳволи: уйланган

2012 йилнинг 12 май — якшанба куни бу ишқ қиссасида кутилмаган бурилиш бўлди. Марк ва Присцилла қизнинг университетни тамомлаб докторлик дипломи олгани ва йигитнинг туғилган кунини нишонлаш мақсадида 100 кишига таклифнома тарқатишди. Меҳмонлар оқ кўйлакдаги Присциллани кўришгандан кейингина тўйга келиб қолишганини англашди.5

Қиз кўйлак танлашда ҳам ҳамманинг ҳафсаласини пир қилиб, номи чиқмаган дизайнернинг оддий бичимдаги либосини танлаган эди. Аммо Марк севгилиси учун хасислик қилмади ва унинг бармоғига қимматбаҳо никоҳ узугини тақди. Ёшлар тўй маросимига 5 ой давомида тайёрланишган бўлса-да, кенг жамоатчилик бу ҳодисанинг бўлиб ўтганини Марк ўз «фейсбук»ида «оилавий аҳволи» деган жойга «уйланган» деб ёзиб қўйгачгина билди. Шундан сўнг у никоҳ маросимидан суратларни ҳам тармоққа жойлади. Бир соат ичида бу суратлар уч юз минг, уч соатда эса бир ярим миллион «лайк» олди.

Оилавий аҳволи: ота

2015 йил Марк ва Присцилла ўз муҳаббатларининг меваси — ширингина қизалоқни дунёга келтиришди. «Фейсбук» империясининг меросхўри бўлган жажжи чақалоқ бир зумда фойдаланувчиларнинг севгисини қозонди. Аммо тўнғич фарзандни дунёга келтириш Присцилла учун осон кечмади. Маркнинг бир интервьюда айтишича, хотинининг уч марта ҳомиласи тушган. Ваниҳоят, улар ўз орзуларига эришишди. Қизалоқ соғлом дунёга келди.

Пул, обрў, эътибор, балки кимлар учундир мақсад, орзудир. Аммо Марк Цукерберг ва Присцилла Чан учун эмас. Жуфтлик никоҳ саёҳатга чиққанида 32 АҚШ долларига тушлик қилгани, омма олдида оддий шиппак ва кроссовкада пайдо бўлиши, эл қатори йўл четидаги скамейкада ўтириб, сомса билан қорин тўйдириб кетавериши аввал тиллардан тушмай муҳокама қилинди. Бора-бора одамлар бунга кўникишди. Аммо яқинда Марк яна бир баёноти билан жамоатчиликни дол қолдирди. Ҳозирда 18 миллиардлик бойлик эгаси бўлгани ҳолда у умрининг охирида барча пулларини хайрия учун мерос қолдириши ҳақида эълон қилди.

Омадингни берсин, Марк Цукерберг!

ШАҲИНА тайёрлади

 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка