НАРГИЗА САЛМОНОВА: «ИККИЛАНАМАН, ҚЎРҚАМАН, ИШОНМАЙМАН!!!»

— Наргиза, негадир охирги пайтларда сиз билан боғланишнинг ўзи амри маҳол бўлиб қолди? Ижро этган фильмларингиз кетма-кет катта экранларда намойиш этилганининг таъсиримасмикан бу, деб ўйлаб қолдик?

— Йўқ, бу — ҳаволаниб кетишмас. Тўғриси, интервьюлардан бироз танаффус қилишни истадим. Қарасам, деярли барча суҳбатларда бир хил саволлар такрорланаяпти. «О, Марям, Марям», «Тақдирлар», «Жаноб қоровул» — мана шу уч фильмим атрофидаги айланиб қолдик. Шунинг учун ҳам ўз устимда ишлашим кераклигини, янги қирраларимни кашф этишим лозимлигини тушундим.

— Наргиза Салмонова роль танламайдиган актрисалар қаторига тушиб қолишдан қўрқмайдими?

— Ўзимни ҳам ўйлантирган саволни бердингиз. Назаримда, инсон кўзлаган ва ўзига муносиб маррага тажриба тўплаш асносида эришади. Кино оламига 2011 йилда кириб келдим. 2012 йилдан экранларга чиқа бошладим. Ўйлаб қарасам, илк қадамларим омадли ва салмоқли кечган экан. Тажрибали, профессионал режиссёрлар билан ишлаганман. Ёлқин Тўйчиев, Абдувоҳид Ғаниев, Ҳилол Насимов ҳаваскор режиссёрлар эмас. Буни англаб етиш учун эса маълум бир босқичлардан ўтишим керак эди. Баъзида хулосалар солиштиришлар замирида туғилади. Келажакда шунчаки томошабин попкорн еб, шунчаки вақт ўтказиш кўрадиган ролларни ижро этмайман, дея ўзимга сўз бердим. Ёшлигимда чиройли қизлар, келинчакларни ўйнаб, кейинчалик йўқолиб қолишни истаймайман. Эл ардоғидаги Дилбар Икромова, Тўти Юсуповаларнинг ҳамон саҳнадалиги ҳавасимни келтиради.

— Тенгқурларингиз орасида сиз ҳавас қиладиган актрисалар борми?

— Менга Юлдуз Ражабованинг ижроси ёқади. «Артист» сериалини суратга олиш жараёнида унинг ҳар бир кадрга катта масъулият билан ёндашиши, бир кадрни қайта-қайта ижро қилишдан чарчамаслиги, партнёрлари учун ҳам астойдил жон койитишига гувоҳ бўлдим. Наргиза1

— Кимларни рақобатчи деб биласиз?

— Рақобат яхши нарса, сифатни таъминлайди. Аммо ўзимни ҳозирча кимгадир рақобатдош санамайман. «Бу роль меники», дея талашмайман ҳам. Ҳатто шундай вазиятлар бўлганки, «Бу сценарий сен учун ёзилган», дея фильмга таклиф қилиб, бир ҳафтадан сўнг менинг ўрнимга бошқа актрисани чақиришган. Бундан ўксинмайман, режиссёрни ҳам айбламайман. Чунки бу — иш. Ўзига яраша талаблари бор. Шуларни бўйнимга олиб, санъатга кириб келганман-ку!

— Танловларда қарор қабул қилишингиз қандай кечади? Таваккалчимисиз ёки?..

— Таваккалчимасман. Ахир «Тарози» буржи остида туғилганман. Бир қарорга келишдан олдин жуда иккиланаман. Кўпинча онамнинг маслаҳатларига қулоқ тутаман. Баъзида ўзимга жуда ҳам маъқул келган ролларни рад қиламан. Чунки ҳаддан ортиқ салбий қаҳрамонни ижро этишим кимнингдир мендан нафратланишига сабаб бўлишини истамайман. Яна яқинларимнинг танқидларини ўринли, деб биламан. Чунки бегоналар кўпинча камситишларини танқид қилиш билан ниқобламоқчи бўлишади.

— Ижтимоий тармоқлардаги расмларингизни кузата туриб, ҳайвонларга меҳрингиз бўлакчалигини пайқаш қийинмас.

— Ҳа, уларни жуда яхши кўраман. Нафақат мушук ёки кучукча, қушлар, турли жониворларни парваришлашга қизиқаман. Шунгами бирор сафарга чиқсак, тошбақами ёки бошқа жониворни ушлаб кўришга чўчимайман.

— Хонанда Шоҳруххон билан суратларингиз ҳам эътиборни тортди. Дўстмисизлар?

— Санъаткорлар билан доим яхши муносабатда бўлишга интиламан. Улар ичида мени огоҳлантириб турувчи акаларим, камчиликларимни юзимга айтувчи дўстларим бор. Нима учундир ижтимоий тармоққа бирор таниқли йигит ва қиз суратини жойлаштиришса, кузатувчилар уларни севишганга чиқаришади. Мен гап-сўзлардан жуда қўрқаман. Турмушга чиқмаган қизнинг атрофида турли миш-мишлар болалаши яхшимас-да. Шоҳруххон билан дўстмиз. Уни жуда ҳурмат қиламан. Самимиятни йўқотмаган инсон.

— Қоидаларга бўйсунувчан қизмисиз?

— Ҳа, жудаям! Айниқса, машина бошқараётганда. Ҳар доим ҳавфсизлик камарини тақамаман. Машина ҳайдаётганимга бир йил бўлган бўлса, фақат бир мартагина, айни бугун ҳайдовчилик гувоҳномамни олдириб қўйдим. Хаёл билан қизил чироқдан ўтиб кетибман-да. Ижод кишиси учун, менимча, бу ёмон кўрсаткичмас (жилмайиб).

— Нима деб ўйлайсиз кинода танилиш учун ташқи кўриниш қанчалик аҳамиятга эга?

— Жуда катта аҳамиятга эга, деб ҳисобламайман. Мен омадни биринчи ўринга қўяман. Яқинда интернетда «Титаник» кемаси фожеаси ҳақида бир гапни ўқиб қолдим. Кемада бой, чиройли, ақлли одамлар бўлган, аммо омадлиларгина омон қолган, деган мазмундаги жумла эътиборимни тортди. Қайсидир маънода кино санъатида ҳам шундай.

— Наргиза, бироз тўлишгандексиз?

— Менинг қоматим жуда ўзгарувчан. Мактабда ўқиб юрган кезларим доим бир хил вазнда бўлганман. Қанча есам ҳам тўлишмасдим. Ўқишга киргач, жуда таъсирчан бўлиб қолдим. Ҳамма стресслардан озиб кетса, мен эса аксинча тўлишаман.

— Охирги марта нимадан руҳан қийналдингиз?

— Руҳан қийналганим йўқ. Хўп, майли, бир сирни оча қолай. Яқинда суратга олиш ишлари тугаган «Артист» сериали учун нақ 7 килограммга тўлишдим. Тўғриси, бу қаҳрамонимни экранда томоша қилишни ҳаяжон билан кутаяпман. Гап вазн тўплаганимда эмас, умуман мен учун бу роль фаолиятимдаги туб бурилиш бўлди. Эркакшода, овқат деса, ўзини томдан ташлайдиган қизни ижро қилдим.

— Наргиза, сиз тақдир йўлларингизни боғлашингиз мумкин бўлган йигитда қайси хусусият бўлиши шарт?

— Авваллари бу ҳақдаги қарашларим бошқача эди. Дугоналар билан бирга ҳаммамиз ўзимизча орзу-ҳавасга берилардик. Бўйлари узун, келишган, ҳарбий хизматни ўтаган йигит бўлса дердим. Ҳозир эса оилапарварлик, вафодорлик сифатларини муҳимроқ санайман.

— Кино сизни қандай «срюприз»лари билан ҳайратлантирди?

— Кино оламида эканлигим мен учун энг кутилган «сюрприз»! Актриса бўлиш орзуси орзулигича қолиб кетади, деб ўйлардим. Сабаби оила аъзоларим тиш-тирноғи билан қарши эди-да. Бизда қизлар шифокор, ўқитувчи, тикувчи бўлиши мумкин. Аммо актрисалик? Йўқ, бу мисли кўрилмаган ҳолат эди. Қариндош қиз-аёллар ичида шундай истеъдодлилари борки, уларга тан бераман. Аммо... Хуллас, мақсадим йўлида охиригача курашдим ва онамнинг қўллаб-қувватлаши билан шу соҳага кириб келдим.

— Доим тўғри қарорлар қабул қилишингизни ва мақсадаларингизда собит туришингизни тилаб қоламиз.

— Раҳмат!

МУХЛИСА суҳбатлашди.

 

 

  


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка