“СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН” ФОНДИ 11 НАФАР БЕМОР БОЛАНИ ГЕРМАНИЯГА ДАВОЛАНИШ УЧУН ЮБОРАДИ

соглом авлод

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож  аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ногирон болаларни соғломлаштириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш бўйича бир қатор лойиҳаларини амалга оширмоқда. 

Ушбу лойиҳалар доирасида 17 феврал куни Тошкент Халқаро Аэропортидан 11 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун фонднинг вакили ҳамрохлигида Германияга жўнаб кетади.

2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. 

Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланилади. 2002-2016 йиллар давомида 300 нафардан ортиқ Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.

Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2015 йил давомида республика бўйича жами 166 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда 25448,8 минг сўм маблағ доирасида жарроҳлик операциялари ўтказилди.
Шу билан бир қаторда “Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 2015 йил давомида 226 нафар бемор болалар операция қилинди ва жами харажат 30475,0 минг сўмни ташкил этди.

21 феврал куни Германия Республикасидан аввалроқ соғломлаштиришга юборилган 13 нафар бола юртимизга қайтиб келади.

Манба:darakchi.uz

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка