КАРЬЕРА ҚИЛИШ УЧУН 8 МУҲИМ ҚОИДА

Деловая женщина1.«Ишим битса, бас», деманг

 Ҳамиша ҳар бир топшириқни тез ва сифатли қилиб бажаришга ҳаракат қилинг. Муҳим ишларни иккинчи даражалисидан фарқлашни ўрганинг.


2.«Мени буни тушунмайман», дея ишдан бош тортманг

Нафақат ўз соҳангиз, балки унга яқин ва боғлиқлиги бор соҳаларни ҳам ўзлаштириш лозим. Шунда профессионал ходимга айланасиз. Бунинг учун ахборотларга эътиборли бўлинг, махсус курсларга қатнашинг.

3. Иккиланманг!

Ўзингизнинг у ёки бу йўналишда чуқур билимга эгалигингизни исботламоқчи бўлсангиз, ҳар хил каналлардан олинган айнан бир маълумотни таҳлил қилиб, ўрганинг. Бу янги ғоялар манбаини яратади. Бирор бир йиғилишда ростдан ҳам қизиқарли деб ҳисобланган ғоянгизни раҳбариятга билдиринг. Уни равон тилда, аниқ ва қисқа баён қилинг. Ҳа, айтганча, ўз фикрингизни ҳимоялашни ўрганинг! Бу хусусият хизмат пиллапоясидан тез кўтарилишни истайдиганлар учун, айниқса, муҳим.

4. Аввал ўйланг, кейин сўйланг

Одамларни тинглашни ўрганинг ва ҳар биридан ижобий жиҳат изланг. Мақтовларга сахий бўлинг, танқид қилишга шошилманг. Фикрингизни билдиришдан олдин уни яхшилаб элакдан ўтказинг.

5. Режа асосида ишланг!

Дастлаб қисқа муддатда эришишингиз керак бўлган мақсадларни ёзинг. Сўнгра 4-5 йилдан кейин ўзингизни қандай мартабада кўрмоқчилигингизни тасаввур қилинг ва сизнингча бунга қандай йўл орқали эришиш мумкинлигини ёзинг. Қоғозга туширганларингиз ҳақиқатга қанча яқин бўлса, шунча яхши.

6. Баҳоналардан узоқ юринг

Раҳбарият бирор топшириқ юклаганда ёки оддий иш куни «охирги пайтлар кайфиятим йўқ», «оилам нотинч» каби важларни келтирманг. Бу иш сифатига салбий таъсир кўрсатади. Ва атрофдагиларнинг сизга бўлган ишончини сўндиради.

7. Ўз устингизда ишланг

Хатоларингизнидан тўғри хулоса чиқаринг, иккинчи марта такрорламанг. Янги ғоялар учун китоблар ўқинг, изланинг. Бўш вақтларингизни керакли маълумотлар тўплаш билан ўтказинг.

8. Ишонинг!

Ўзингизга, билим ва тажрибангизга ҳамда атрофдагиларнинг сизга бўлган ижобий муносабатига ишонч билан олға қадам ташласангиз, барча ишни уддалайсиз. 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка