Энн ХЭТЭУЭЙ: «Муҳаббат режаларимни йўққа чиқарди!»

Энн Хэт

Танқидчилар уни Одри Хепбернга тенглаштиришаяпти! Нимасини айтасиз?! Атиргулдек нозик ушбу актриса 33 ёшини қаршилаганига қарамай (Ҳолливуд учун бу жуда ёш) қатор энг нуфузли мукофотларни қўлга киритди, улар орасида «Оскар» ҳам бор.

«Актриса бўлиш учун туғилганман!»

— Мен Шекспирнинг рафиқаси билан адашман. Ота-онам Энн дея исм танлаган онларидаёқ тақдирим аниқ бўлганди: мен саҳнасиз яшай олмасдим. Отам ҳуқуқшунос, онам актриса эди. Ижодкор сифатида шаклланишимда онамнинг роли катта. Оиламиз Ҳолливуд оилаларига ўхшамайди: ота-онам икки акам ва мени инглиз-католик анъаналарига содиқ ҳолда қаттиққўллик билан тарбиялашган. Аммо биздаги ижодкорликни бўғишмаган, аксинча ривожланишимизга йўл очиб беришган. Натижада мен ва укам Том кинода, акам Майкл эса адабиётда муваффақиятларга эришдик.      

Онам мени етаклаб аввал ўз театрига, кейин турли саҳна асарлари ва лойиҳаларига «кастинг»га олиб борарди. Илк ролимни 10 ёшимда ижро этганман. 13 ёшимда эса биринчи марта оммавий саҳнада иштироким учун иш ҳақи ҳам олганман 50 доллар! Бу пулга ўзимга шим сотиб олганман. Уни ҳамон асраб қўйибман.

«Муваффақиятли йиқилишни ҳам эплаш керак»

— 2001 йил мен учун катта кино дарвозаларини очди. Режиссёр Гарри Маршал «Маликанинг кундалиги» картинасига бош ролга кастинг эълон қилганди. Унда ўнлаб рақибаларимни ортда қолдириб, ғолиб чиқдим. Очиғи, бу бир тасодиф эди. Суҳбат чоғи бирдан стулдан йиқилиб тушдим. Бу шу қадар кутилмаганда ва кулгили тарзда содир бўлдики, Гарри Маршал узоқ вақт ўзини тутолмай хохолади. Сўнг бошқа номзодларга қарамади ҳам. Танқидчиларнинг айтишича, тўғри қилган. Чунки содда ва беғубор малика роли жуда яхши чиққан. Айнан шу образ мени дунёга машҳур қилди ва картина экранларга чиққач, режиссёрлардан таклифлар ёғила бошлади.

Ота-онам ёшлигимдан адабиётга муҳаббат руҳини сингдиришганди. Уйимизда китоблар кўп бўларди. Шу сабабли менга ёғилган роллар орасидан фақат бадиий юксак сценарийларга эътиборимни қаратдим. 2000-йилларда ўйнаган ролларим орасида «Николас Никлби» (2002), «Жейн Остин» (2007) картиналаридаги образлар шулар жумласидандир. Фақат «Prada» кийган иблис» фильмини булар қаторида санай олмайман.

«Prada» кийган иблис» шарофати

— Бу фильмнинг сценарийсини ўқиб, менга тўғри келмайди, деб қайтариб бермоқчи бўлгандим. Аммо партнёрим машҳур Мэрил Стрип эканини эшитиб, дарҳол рози бўлдим. Чунки бу актриса ёшлигимдан кумирим эди. Фильмда мен мода ҳақидаги етакчи журналга иш ўргангани келган қиз ролини ўйнайман. Бошлиғим Миранда Пристли (Мэрил Стрип) эса қаттиққўл, талабчан аёл. Кўпчиликка маълумки, ушбу образ Американинг «Vogue» журнали бош муҳаррири Анна Винтурдан олинган. Партнёрларим олдида изза бўлмаслик, қолаверса, ролга яхшилаб тайёрланиш учун икки ҳафта кимошди савдоси уйида амалиётда бўлганман. У ерда ноёб санъат асарларини тўйиб-тўйиб томоша қилганман, ажойиб инсонлар билан танишганман, жамоага иш вақти қаҳва тарқатиб юрганман. Бу менга жуда ёққан.

Орадан ўн йил ўтиб, 2013 йил менга «Амалиётчи» фильмидан таклиф тушди. Бу ҳам мода ҳақидаги картина, фақат энди ўзим қаттиққўл бошлиқ аёл ролини ўйнашим керак эди. Ролни ижро этишимда профессионал актриса Мэрил Стрип билан ишлаганда олган тажрибаларим қўл келди.

«Ўзимни ўзгартиришдан чарчамайман»

Мода оламини севаман. Кийим-кечакларим, аксессуарларим жуда кўп.  Интернет орқали кўп нарса сотиб оламан, дўконма-дўкон изғиш ҳам жону дилим. Имижимни тез-тез ўзгартириб тураман. Бир қарасангиз, узунсоч романтик малика, яна бир боқсангиз, ўғил болача костюм кийиб олган калта сочли қизалоқ... Хуллас, ўз устимда тажрибалар ўтказиб тураман.  Мана, яқинда яна стилистимни ўзгартирдим. Демак, ҳаётимга янада кўпроқ ранг-баранглик ва жозиба киритиш истагидаман.

172 сантиметр бўйимга 57 кило тош босаман. Кўпчилик бундай сорвқоматлиликнинг сирини сўрайди. Биласизми, мен вегетарианман, гўшт емайман. Бу энди эътиқодимга кўра танловим. Аммо кўп нарсани табиат мен учун ўзи танлаб қўйган. Менинг спирт, шакар ва кофеинга аллергиям бор: уларни ҳеч истеъмол қила олмайман. Демак, истасам-истамасам, соғлом турмуш тарзига риоя этишга мажбурман. Бундан ташқари, жисмоний тарбия машқларини канда қилмайман: тренажёрларда шуғулланаман, югураман, тош кўтараман...

Иш мен учун ҳамма нарса. Ишга шўнғиб кетган вақтларим бутун дунёни унутаман, худди роқибалардек турмуш кечираман: на концерт, на тунги клуб ва базмларга бораман. Қатъий кун тартибига риоя қилган ҳолда вақтида ухлайман, уйғонаман... Аммо орадаги танаффус ва таътилларда ҳаммасининг аламини оламан: яхшилаб ҳордиқ чиқараман. Турмуш ўртоғим Адам билан шаҳар ташқарисидаги уйимизда дам оламиз, базмларга борамиз.Энн Хэтэтей

«Мен энг бахтли аёлман!»

Тўрт йил давомида Рафаэлло Фольери исмли тадбиркор билан учрашиб юрдим. У мени ўзининг ҳалол бизнесменлигига ишонтирганди, ҳеч нарсадан шубҳаланмагандим. Аммо маълум бўлишича, у католик черковига аталган хайрия пулларини ўмариб юрган экан. Бу католик анъаналари билан тарбия топган қиз учун нақадар оғир зарба бўлишини изоҳлаш қийин. Устига-устак, мени Рафаэллога ҳамтовоқликда айблайдиганлар ҳам, йигитини қийин кунда ташлаб кетди деб, таъна тоши отадиганлар ҳам топилди. Мен эркак зотини кўргани кўзим йўқ, бир умр турмушга чиқмай ўтаман деган кайфиятда эдим. Аммо Адам Шульман менинг режаларимни йўққа чиқарди.

Бир кўришда муҳаббатга ишонмасдим, то Адамни учратмагунимча. У актёр ва заргарлик буюмлари дизайнеридир. У билан илк танишган онимдаёқ менинг иккинчи ярмим, бир умрлик муҳаббатим эканини тушунганман. Ўша пайтлар Адамнинг гаплашиб юрган қизи бор эди. Шу сабабли ортиқ у билан учрашишга интилмадим. Аммо орадан маълум вақт ўтгач, умумий танишларимиз Адамнинг қайлиғи билан ажрашиб кетганини айтишди. Дарҳол унга қўнғироқ қилиб, премьерамга таклиф этдим. Шундан сўнг биз айрилмадик.

Оилам — менинг суянган тоғим. Эрим билан икки ҳафтадан ортиқ кўришмай туролмаймиз. Турмуш ўртоғим бизнесмен, ўз иш графигини ўзи туза олади. Шу сабабли кўп хизмат сафарларимда менга қамроқ бўлади.

Мен ижодкор сифатида ҳам, аёл сифатида ҳам ўзимни энг омадли ва бахтли санайман.

 ШАҲИНА тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка