МУНИСА РИЗАЕВА: “Тақдирини мен билан боғлаш истагида бўлган йигитнинг фикрини ўзгартиришга ҳаракат қилаяпман”

Муниса- 1

Бу хонанданинг атрофида ҳамиша шов-шув ва баҳс-мунозара. Гўё улар ҳаётининг ажралмас қисмига айлангандек. Айниқса, ўтган йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган концерт дастури олдидан гап-сўз яна кўпайди. Санъатни тарк этаяпти, дейишди, сўнгги концерти экан, деганлар ҳам бўлди. Тадбирдан кейин ҳам ғала-ғовур тинмади. Инстаграммдаги «куёв», эътирозли ёзишмалар, хуллас саволларга ойндинлик киритиш мақсадида Муниса РИЗАЕВА билан учрашишга қарор қилдик.  

   Концертдан бироз аввал шоу бизнесни тарк этишингиз хақида гап тарқалди.

   Совчилар келиб-кетиб турганидан хабарингиз бор. Куёвликка номзодлардан бири «Тўйга чиқмайди, қўшиқ куйламайди» деган шарт қўйганди. Санъатни тарк этиш ҳақидаги гапларнинг боиси шу эди. Ҳозир мен билан тақдирини боғлаш истагида бўлган йигитнинг  фикрини ўзгартиришга ҳаракат қилаяпман. Чунки санъатсиз яшолмайман. Тўй хизматларига боришнинг ҳам ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Тўғри, бир неча йил аввал «Тўйга  чиқмайман» дегандим. Аммо кейинчалик фикрим ўзгарди. Одамлар яхши кунларида сизни кўришни исташаяптими, демак талаб бор. Қандай қилиб рад этасиз?! Бунинг устига санъатда ўрнимни топишим ҳам осон бўлмаган. Шунча йўлни босиб ўтиб, энди қандай қилиб ташлаб кетаман.

       Сиз айтаётган «номзод» инстаграмдаги йигит эмасми  мабодо?

       Ҳа, ҳудди ўзи.

       Муниса, сиз билан боғлиқ миш-мишларни кўпчилик пиар деб ўйлайди. «Ўзи гап тарқатади» деганлар ҳам йўқ эмас.

       Пиардан қочаман! Бу нарсани умуман ёқтирмайман. Ҳатто, шундай одамлар гап-сўз қилмаслиги учун кўчага чиқишга безиб қолган пайтларим ҳам бўлди. Рост айтаяпман. Чунки қандай ишга қўл урмай, албатта, миш-мишга сабаб бўлади. Нега шундай, билмайман. Атрофимдагиларнинг ўзлари мен учун пиар чиқаришади. Кейин эшитиб ҳайрон қоламан. Куни кеча бўлган воқеа: синглим билан шунчаки ҳазил қилиб ўзимизни видеога олдик-да, сўнг уни инстаграмга жойладим. Шу куннинг ўзидаёқ тарқаб кетди. «Мунисни эси оғиб қолибди» деган изоҳларни ҳам ўқидим. Ваҳоланки, роликни жойлашдан мақсад яхши кайфият улашиш эди. Пиар бу одамларни кўр-кўрона алдаш. Мен эса ёлғон гапиришни эплолмайман.

       Одатда, ростгўй одамлар бировларнинг ҳам алдамаслигига ишонади...

       Мени алдаганларга ортиқ ишонмайман, деб ўзимга ҳам, атрофимдагиларга ҳам кўп айтганман. Лекин ҳар сафар «Кел, майли, бу сафар ундай бўлмас» деб яна ишонаман. Афсус, тағин панд ейман.

       Кўнгилчансиз, эҳтимол шу ожиз нуқтангиздир? 

       Ҳар нарсанинг савол-жавоби бор. Майли, менга ёмонлик тилаганлар ёки мавқеимдан фойдаланишни истаганлар «бопладим» деб ўйлашаётгандир. Улар билан тенг бўлиб деб нимага эришаман? Бугун бормиз, эртага қай кўйларга тушишимиз, қай маралларни эгаллашимиз эса ёлғиз Яратганга аён.

       Сўнгги суҳбатимизда «Мени синдиришга ҳаракат қилганлар кўп» дегандингиз. Хўш, бугун уларнинг муносабати ўзгардими?

       Ҳали ҳам синдирмоқчи бўлганлар бор. У инсонлар тўғрисида эса билишни ҳам истамайман.

       Ярангизни тирнаган бўлсам...

       Йўқ, жавоб бераман. Менга хиёнат қилган, тузимни еб, тузлиғимга тупурганлар хатосини тан олишди. Узр сўраб келганлари ҳам бўлди. Бирга ишлайлик деган илтимосларни ҳам эшитдим. Кек сақлаб юриш қўлимдан келмайди, уларни аллақачон кечириб юборганман. Аммо ҳеч қачон ўзимга яқинлаштирмайман. Тамом!

       Инстаграмдаги машмаша ҳақида сўрамоқчи эдим. Тўйга қанчага борасиз, деган саволга «Ҳар ким кўрпасига қараб оёқ узатсин» дебсиз?

       Аслида ҳаммаси бошқача бўлган. Тўй хизматлари ҳақида сўраб, сўнг ҳар хил фикрларни ёзаётган йигитнинг ўзига қаратиб айтилганди бу гап. Бироқ айрим журналистлар ўз фойдасини кўзлаб, дарров буни шов-шувга айлантиришда. «Тўйга қимматга борасиз» деган изоҳлар бўлди. Иддао қилишдан олдин суриштиришсин, ким қанчага чиқишини. Бошқаларга ўхшаб, фалон сўм деб нарх қўйганимни кўришибдими ё? Керак бўлса текинга бораман! «Муниса опа, тўйга таклиф қилмоқчи эдим» десин. Нега ҳақорат қилади? Шахсий саҳифамга кириб, ижодимни гапиради, ақли етмаган нарсаларга аралашади. Бировга тош отиш осон. Аммо туни билан қўшиқ ёзиб, тонггача меҳнат қилиш қандай бўлишини билишармикан улар? Битта клип суратга олиш  қанчага тушишини биласиз. Қани кимдандир сўрабманми, ёрдам беринг, қўллаб юборинг деб?! Баъзиларга ўхшаб «ҳомийлар»им йўқ. Ёки отамдан пул олиб, ижод қилмайман. Ҳалол ишлаб, пешана терим билан топаман. Тўйдан олганимни ижодимга сарфлайман. Лекин айрим одамлар буни тушунишмайди. Қўшиқ ёзади, куйлайди, шу холос. Қани энди шундай бўлса?!

       Жуда алам қилибди чоғи?

       Нега бошқа санъаткорларни гапиришмайди? Номимдан фойдаланиб, ўз манфаатларини кўзлашлари тўғрими, сизнингча? Тағин мени пиар қилишда айблашади. Нега ижодимни, янги қўшиқларимни ёзишмайди. Тўйда жонли ижрода куйлашимни айтишмайди. Нега булар кўринмайди-ю, бирор мавзуда очиқ-ойдин гапирсам ёки баҳслашсам, дарҳол тарқаб кетади? Шуларни деб кўпчиликдан ҳафсалам пир бўлди.

       Муниса, эҳтимол фикрингизни тўғри етказиб беролмаётгандирсиз?

       Шу воқеалардан кейин шахсий саҳифимда мақола ёзиб қолдирдим. «Нега фикримни нотўғри талқин қиласизлар?» деган мазмунда. Кейин ўйлаб кўрсам, кимгадир ҳақлигимни исботлашдан нима наф? Ғирромликни ҳазм қилолмайман. Алам қилади. Ёдингиздами, суратларим тарқаб кетганида нималар ёзишмади: «Ичади, чекади» деб. «Спиртли ичимликка аллергиям бор, соғлиғим кўтармайди. Тамаки ҳақида-ку гап бўлиши мумкин эмас, чунки астма хуруж қилиши мумкин» деб ўшанда ҳам қанча асабийлашдим. Емаган сомсангизга пул тўлайвериш оғир ботади. Онам ҳар сафар «Аҳамият берма, оғирроқ бўл» дейди. Лекин қандай қилиб эътибор бермайсиз?! Осон эканми? Тўғри, қатъиятли, иродалиман. Шу билан бирга оддий қизман ҳам. Номимни ёмонга чиқаришга уринаётганлар у ҳам кимнидир фарзанди, қизи, опаси ё синглиси деб ўзларича ўйлаб кўришсин ахир.

       Нега ҳамиша қийин йўлни танлайсиз? Осонроғидан юришнинг вақти келмадимикан?

       Йўқ! Ҳеч қачон осон йўлни танламайман. Мақсадимга эришмагунимча ҳеч қачон таслим бўлмайман. Характерим шунақа. Битта эшик ёпилса, иккинчисини қидираман. Иккинчисини очолмасам, учинчисини излайман. Сабр қиламан, ниятим амалга ошмагунча. Аммо таслим бўлмайман. Атрофимдагиларга нисбатан жуда талабчан бўлганимдан маъмурларимни алмашаверади.  Нима қилай, менга натижа керак. Йиғлайман, дод соламан, кейин яна ўзимни қўлга олиб, олға Мунис дейман.

       Келинг, мавзуни ўзгартирайлик. Клипларингиздан бирида қишлоқлик келин образини яратдингизу, таҳририятга бир йигит қўнғироқ қилиб, сира тинчлик бермади. Сизга оғиз солмоқчи экан... 

       Уйимизнинг эшиги ҳамма учун очиқ. Онам сўраб келганларнинг барига яхши муомала қилиб, урф-одатларимизга мос тарзда кутиб олади. Турмуш масаласини ота-онамга қўйиб берганман. Улар нима деса шу. Клипни бўлса ҳаётий ишлашни хоҳладим. Қандай келин бўла олишимни кўрсатай дедим-да (кулади).

       Сардор Раҳимхоннинг «Бодомгули» қўшиғига ишланган клипда ҳам «келин»ликни боплабсиз.

       Раҳмат! Актрисаликка меҳрим бўлакча. Қолаверса, имправизацияни яхши кўраман. «Бодомгули»да ҳам ролимни айтишди, холос, қолганини ўзим ўйлаб топдим.

       Қўшиқларингизда халқчил сўзлардан кўп фойдаланасиз. Ваҳоланки хорижда таҳсил олганлар кўпинча замонавийлик тарафдори бўлишади.

       Одамларга яқин бўлишни истайман. Шунга ҳам оддий, ҳамма тушуниши мумкин бўлган сўзлардан фойдаланаман. Замонавийлик ўз йўлига. Асли кимлигимизни унутмаслигимиз керак.Муниса 2

       Собиқ «Аъло» гуруҳи аъзоси Саида (Светлана)нинг қўшиқларини сизнинг йўналишингиз билан таққослаганлар бўлди. Ўзингиз бунга нима дейсиз?

  Мен санъатга ўз йўналишимни топиб, янгилик қилиб кириб келганман. Бунинг учун неча йил изланганимни, салкам 64 та қўшиғим тайёр бўла туриб, тажриба қилаверганимни айтганман. Агар Саидага мени йўналишимда куйлаш ёқаётган бўлса, бош устига. Лекин кулгили эмасми? Светланани кўп йиллардан бери биламан. Вокал бўйича яхши билимга эга. Шундай овоз имкониятлари билан бугун қилаётган иши тўғримикан? Менга ёзилган қўшиқларни бастакорлардан сотиб олиши... Билмадим ,нима қилаяпти...

       Шунақаси ҳам бўлдими?

       Хамма ашулалари шундай. Кўпчилик гапираяпти, ўзимга ҳам бир неча марта айтишди. Хўш, мен нима қилоламан? Саидага айтадиганимни айтиб бўлдим. Концертимда ҳам тақлидчилар учун кичик саҳна кўриниши қилдим. Ким тушунди, ким тушунмади. Саидани хонанда сифатида ҳурмат қиламан. Лекин қилаётган ишига ҳайрон қолаяпман. Бу мени фикрим, ўзингники бўлсин қилаётган ишинг!

       Суҳбат якунида гапиришни истаган мавзунгиз бўлса...

       Билиб-билмай ҳар хил гап қилавермасликларини истардим. Мен ҳақимда бирор фикрингиз борми, ўзим билан учрашинг. Ортимдан ғийбат қилаверманг.

Дилдора ЮСУФБЕКОВА суҳбатлашди 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка