ЭМИЗИКЛИ АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ НОНУШТА

zavtrak

СУЛИ ЁРМАСИ + СУТ

Сут ва сули қоринни тўқ тутади. Энг муҳими, организмда ёғ пайдо қилмайди. Шу билан бирга туғруқдан сўнг тери кўринишини ҳам яхшилайди.

ТВОРОГ + МАЙИЗ

Ёғсиз творогга озроқ шакар аралаштириб, 1 ош қошиқ майиз қўшинг. Истасангиз, нон устига суртиб ёки ўзини қошиқлаб ейишингиз мумкин. Қаймоқ ёки сметана аралаштириш тавсия этилмайди. Бу кичкинтойнинг қоринчасини оғритиб қўяди.

ПИШЛОҚ + САРИЁҒ

Икки бўлак нон  устига юпқа қилиб сариёғ суртинг-да, пишлоқ қўйинг. Сўнг 2 дақиқа микротўлқинлик печда эритиб оласиз. Юмшоққина нонушта енгил ҳазм бўлиб, оқсил заҳирасин тўлдиради.

ҚОРА ЧОЙ + СУТ

1 чой қошиқ қора чойни ярим пиёла сув билан қайнатиб, 250 гр сутни қўшинг. Таъбга кўра туз ва сариёғ солсангиз ҳам бўлади. Иссиққина мазали сут-чойни юмшоқ булочка билан тановул қилишингиз мумкин.

НАЪМАТАК + ШАКАР

Эмизикли аёл суюқликка кўпроқ эҳтиёж сезади. Бу талабни эса шунчаки сув эмас, балки фойдали ичимликлар билан қоплаганингиз маъқул. Масалан, наъматак дамламасига озгина шакар қўшиб, ичишингиз мумкин. Ёки олма шарбати, суюқ қатиқ ҳам фойдадан холи бўлмайди. Лимон, маймунжон ёки қорағат жеми қўшилган чойлар эса тавсия этилмайди. 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка