ОРАСТА ҚИЗЛАР

Ораста кизлар

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 45-мактаб ўқувчиси Сарвиноз Исомиддинова мактабда ўтказиладиган «Қиз боланинг бахти – унинг касби» номли танловга тайёргарлик кўрар экан, жуда кўп манбалар билан танишиб чиқди. Газета-журналларни варақлади, ўзи танлаган касб ҳақида ўқиб-ўрганди. Танловда биринчиликни эгалларкан, у кўпроқ бу танловдан сўнг ўзи танлаган касбнинг сир-асрорларини қизиқиб ўрганаётганидан мамнун бўлди, дея хабар берди "zarnews.uz".
Бугун халқ таълими тизимида қизларни болалигиданоқ билимларни пухта эгаллашга қизиқтириш, таълимни тарбия билан узвий олиб бориш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касб-ҳунар эгаллашини рағбатлантириш мақсадида хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ўринда, айниқса, мактабгача таълим тизимида «Зумрадойлар давраси» танлови, «Бўш келма, қизалоқ» спорт мусобақаларини ўтказиш анъана тусига кирган бўлса, умумтаълим мактабларида «Ораста қизлар» тўгараги йўлга қўйилиб, «Қиз боланинг бахти – унинг касби», «Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз», «Ораста қизлар – саришта қизлар» каби танловларга қизларнинг қизиқиши ортиб бораётганини кўриш мумкин.
 
– Бугунги кунда вилоятдаги 1220 та мактабда 263 мингдан зиёд қизлар таҳсил олмоқда, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Холиқова. – Мактабларнинг барчасида бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари фаолият кўрсатади. Кейинги йилларда уларнинг фаолиятини жонлантириш, ўзаро соғлом рақобатнинг юзага келишини таъминлаш мақсадида доимий равишда кўрик-танловлар ўтказиб келинмоқда. Умумтаълим мактаби қизлари ўртасида ўтказилаётган «Ораста қизлар» кўрик-танлови эса чекка туманларда ҳам қизларнинг ўзлари қизиқиб иштирок этадиган танловга айланди.
 
Йилдан-йилга иқтидорли, спорт билан шуғулланаётган қизлар сони ортиб боряпти. Айни кунларда спорт билан мунтазам шуғулланаётган қизлар 151 минг нафарни ташкил қилади. Ўтган йили уларнинг 387 нафари халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этган. 
Ҳақиқатан ҳам бугун яратилган шарт-шароитлар туфайли қизларнинг фан олимпиадалари билан бир қаторда спортда ҳам ютуқларга эришаётгани, ҳунармандчилик тўгаракларида ҳам фаол эканлигига гувоҳмиз. Ушбу қизиқишларнинг ўз вақтида рағбатлантирилаётгани эса янги иқтидорларнинг кашф этилишига хизмат қилмоқда. 
 
Гулруҳ МЎМИНОВА.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка