ЭРКАКЛИК ҚУВВАТИНИНГ СУСТЛАШИШИ АСАБДАНМИ?

мужчина

Эркаклик қобилияти ёшга боғлиқ тушунча эканлиги кўпчиликка маълум. Йигирма ёшли йигитчанинг эҳтироси тезда оловланиб кетади. Ўттизга боргач, у ўзини бироз босиб олади, жинсий ҳаёти ҳам бир маромга тушади. Қирқ ёшдан ошгач эркак қувватга тўлган ва «бу соҳа»да «малака»си етарли бўлади. Эллик ёшдан ошгач, табиат қонунлари бўйича, организм ёшга доир ўзгаришларни бошдан кечиради. Энди ҳужайралар янгиланиши ёшликдагидек тез юз бермайди, жинсий гормонлар ишлаб чиқилиши сустлашади. Шунга қарамай, жинсий мойиллик кучли бўлади, шунчаки, энди бу жараён кўпроқ қувват талаб қилади, холос. Бироқ эркаклик қуввати сустланиши табиат қонунларига мос даврдан эртароқ бошланиб, гоҳида бепуштликка ҳам сабаб бўлиши мумкин. Хўш, бунинг сабаби нима?

Мутахассис – андролог-сексопатолог Дилмурод ЭРГАШЕВ.

Гап шундаки, эрлик қуввати тўғридан-тўғри тестостерон гормони билан боғлиқ. Бу гормон эркакка хос бўлган барча аломатларни ривожлантиради, унинг жинсий фаолиятини белгилайди. Ўғил бола балоғат ёшига етгач, тестостероннинг ишлаб чиқилиши ортиб боради. У 25-30 ёшгача фаоллик билан ишлайди. Кейин эса у «босиқлик» билан ишини давом эттиради. Умуман олганда, эркаклик қуввати фақатгина ёшга боғлиқ эмас. Бунда организм аҳволи ҳам каттагина роль ўйнайди. Соғлом организмда барча тизимлар бир маромда фаолият юритади. Шунинг учун эркаклик қувватини белгилашда, шифокорлар одамнинг биологик ёшига кўра баҳолашади.

Руҳий ўзгаришлар ҳам сабабми?

Баъзан эркаклик қобилиятининг сустлиги ёшларда ҳам учрайди. Кўпинча бунинг сабаби фақатгина жинсий аъзода деб ўйлашади. Аслида эса муаммо жуда мураккаб. Бу  ҳолат тиббиётда эректил дисфункция дейилади. Тўғри, бу хасталик эмас, у организмдаги бир қатор касалликлар оқибати. Эркаклик қувватига турли ҳолат ва вазиятлар таъсир кўрсатади: гормонал фаолиятнинг издан чиқиши, қон айланишининг бузилиши, асаб тизимидаги салбий ўзгаришлар, руҳан таъсир қиладиган муаммолар ва ҳ.к. Одатда, 40 ёшгача бўлганларда эркаклик қуввати бузилишининг сабаби айнан унинг руҳий ҳолатида бўлади. Кейинги ўринга қон томирлардаги муаммони қўйиш мумкин.

Кучли жинс вакилларининг «душмани»

Биринчи ўринда — палапартиш жинсий ҳаёт. Айниқса, 30 ёшдан сўнг.

Иккинчиси – жинсий йўл билан юқадиган инфекцияли хасталиклар, айниқса, такрорланадигани. Ҳозирги замонавий даволаш усуллари бундай хасталикларни тезда бартараф этса-да, улар жинсий қобилиятга ўз таъсирини ўтказиб улгуради.

Учинчиси — эркаклар жинсий касалликларини охиригача ёки тўғри даволамаслик. Масалан, уретрит, простатит, везикулит, орхоэпидидимит, орхит ва ҳ.к.

Булардан ташқари қуйидаги омиллар ҳам эркаклик қобилиятни сустлаштирувчи хавф деб ҳисобланилади:

  • юрак ишемиик касалликлари;
  • артериал гипертензия;
  • эндокрин бузилишлар;
  • қандли диабет;
  • простата бези гиперплазияси (аденома);
  • асаб ва руҳий касалликлар;
  • баъзи доривор препаратларни қабул қилиш;
  • гиёҳвандлик моддалари, тамаки ва алкоголь;
  • камҳаракатлилик;
  • стресслар;
  • ёмон экологик шароитда яшаш ёки ишлаш;
  • нотўғри овқатланиш;
  • сурункасига тўйиб ухламаслик.

«Ҳали ёшман-ку!»

Ёш йигитларда кузатилаётган эректил дисфункциянинг сабаби соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик, нотўғри овқатланиш, жисмоний ҳаракатнинг камлиги, асабийлашишдир. Шунингдек, яна бир муаммо борки, ёш йигитларимизнинг энг гуллаган даврида эркаклик қувватидан маҳрум қилади. Бу — шармсиз кино ва журналларни томоша қилиш. Уйланмаган йигитлар эҳтиросини жунбушга келтирадиган бу омил қониқиш ҳиссини бермайди. Шу сабаб кейинчалик унинг жинсий ҳаётида муаммоларни келтириб чиқаради.

Энди нима қиламиз?

Тонгда югуришни одатга айлантиринг. Ҳар кунги бадантарбия, контраст душ, меъёрда фойдали таомлар, витаминлар – сизнинг халоскорингиз. Алкоголь, тамаки, гиёҳвандлик моддалари, ёғли овқатлар, камҳаракатлилик «эркаклик»дан узоқлаштирувчи омиллардир.

Баъзан эрта юз берган импотенция касб билан боғлиқ бўлиши мумкин: меъёрлаштирилмаган иш куни, зах ёки ҳаддан ташқари иссиқ, шунингдек, тебраниш (вибрация) кўп бўлган жойларда ишлаш эркаклик қобилиятининг сустлашишига олиб келиши мумкин.

«Қаҳрамонлик» оқибати

Узоқ вақт ва ҳаддан кўп жинсий алоқа, бу жараён узоқ вақт сақланиб туриши учун эякуляцияни ушлаб туриш ҳам кейинчалик бу «соҳа»да муаммолар келиб чиқишига олиб келади. Шунинг учун меъёрни билинг.

Бирини даволаб, иккинчисига йўлиқиш

Баъзи дориларни доимий тарзда узоқ муддат ичиш ҳам жинсий қобилиятга таъсир этиши мумкин. мужчина у врача
Бундай дориларга нейролептиклар (асаб ва руҳий хасталикларни даволашда қўлланилади), гипотензив (қон босимини туширувчи) ва седатив (тинчлантирувчи) воситалар, шу жумладан, антидепрессантлар, транквилизаторлар, антигистаминлар,  хуруж (тутқаноқ) ва қайт қилишга қарши ва ҳ.к. дориларни мисол қилиш мумкин. Аммо улар туфайли келиб чиққан эректил дисфункция вақтинчалик бўлиб, дориларни қабул қилиш тўхтатилгач, эркаклик қобилияти тикланади.

Руҳият — нозик масала

Нафақт кучли стресслар, балки сиқилиш, муаммо ечимини топа олмаслик, ишдаги кўнгилсизликлар, ўқишдаги зўриқишлар, оиладаги келишмовчиликлар, пулсизлик ҳам жинсий ҳаётга соя ташлайди.

Бундай вазиятлардан ҳимояланишнинг энг самарали усули – жинсий алоқадаги омадсизликларга эътибор бермаслик. Руҳан ўзингизга келиб олганингиздан сўнг бу муаммолар ўз-ўзидан барҳам топади.

Аммо шуни унутмаслик лозимки, баъзи руҳиятга таъсир этувчи вазиятларда одамга малакали ёрдам керак бўлади. Шунинг учун психолог ёки сексопатологга мурожаат этиш керак.

Вазифамиз — огоҳлантириш

Ҳр бир эркак киши 40 ёшдан кейин, ҳатто ўзида ҳеч бир муаммони сезмаса ҳам, мутахассис кўригидан ўтиши керак. Мана шундай кўрикларда кўпинча энди куртак очаётган хасталиклар ва келажакда юз бериши мумкин бўлган муаммолар олди олинади.

Давоси қандай?

Бу ҳолатни даволаш уни келтириб чиққан сабабни даволашдан бошланади. Масалан, гормонал ўзгаришлар бўлса, гормонал фонни меъёрлаштирувчи, асаб тизими панд берган бўлса, нерв толаларини даволашга тўғри келади.

Тўғри, эрекцияни препаратлар билан ҳам даволаш мумкин. Аммо уларни, албатта, мутахассис тавсия этиши лозим. Негаки, бундай дорилар юрак-қон тизими касалликлари билан оғриган кишиларга тақиқланади.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг, азиз эркаклар. Ўз вақтида саломатлигингизни тикланг ва муаммоларсиз яшанг.

Камол ЙЎЛЧИЕВ тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка