“ОЙИЖОН, ЙИҚИЛИБ ТУШИБ, ҚЎЛИМ СИНДИ...”

perelom-deti

ёхуд суяк шикастланганида биринчи ёрдам

Яқинда шошилинч тез тиббий хизмат кўрсатиладиган шифохонага йўлим тушганди. У ерда пештоқига “травматолог” деб ёзилган эшикдан бирин-кетин қўллари оппоқ гипсга ўралган уч-тўрт нафар болакай чиқиб келди. Тавба, дедим, ичимда. Бунча болалар кўп жароҳат олмаса?..

Суяк жароҳатлари ёшга боғлиқми?

Суяк синишлари болаларда интенсив ўсиш даври (11-14 ёш)га тўғри келади. Негаки, найчали суяклар тез ўсгани боис, анчайин мўрт бўлади ва улар зарб еганида синиш-чиқиш каби асоратлар билан тугайди. Шунинг учун бу ёшда болалар жисмоний машғулотлар билан шуғулланганида уларнинг хавфсизлигига алоҳида эътибор билан қараш зарур.

Аслида, болалардаги суяклар катталарникига нисбатан бирмунча эластикдир. Суяк устидаги парда эса қалинроқ ҳамда қон томирлари билан кўпроқ таъминланган бўлади. Шунинг эвазига боланинг суяклари катталарникига қараганда чидамли эканлиги тайин. Аммо болалар жисмоний фаолроқ ва эҳтиётсизроқ бўлганлари учун синиш-чиқиш муаммосига кўпроқ учрайдилар.

Синган-чиққанни фарқлаш...

Суяк чиққанида суяк бўғими учлари асосдан чиқиб кетади. Бундай чиқишлар терининг зарарланиши ё зарарланмаганига кўра, очиқ ёки ёпиқ турдагисига ажратилади. Болаларда учрайдиган травматик чиқиш, одатда, суякка ҳаддан зиёд кучли зарба таъсир қилиши ва бўғимларнинг меъёридан ортиқ ҳаракатланиши натижасида рўй беради. Суяк чиққанида бўғимлар шакли ўзгаради, қаттиқ оғриқдан уларни қимирлатиб бўлмайди, шиш, қизариш пайдо бўлади. Болаларда, кўпинча, елка, билак, сон ва пастки жағ чиқиши мумкин.

Суяк синиши суяк бутунлигининг ўзгариши билан кечади. Синиқлар йўналишига кўра, кўндаланг, бўйлама ва қийшиқ синишларга ажратилади. Суяк бир жойдан синганида иккига ёки бир неча бўлакларга бўлиниб кетади ва бир-биридан узоқлашади. Болаларники эластик бўлгани сабабли уларда суяклар кўпроқ дарз кетади.

Синишда эса қаттиқ оғриқ пайдо бўлади, бемор юра олмайди,  шикастланган аъзони қимирлатиш имконсиз бўлиб қолади. Дарз кетишда белгилар дарҳол сезилмайди, улар аста-секин пайдо бўлади. Суяк синганида баъзан қон кетиши, нервларнинг шикастланиши юз бериши мумкин. Шуни ёдда тутиш жоизки, қўл суякларининг синиши оёқникига нисбатан икки маротаба кўп учрайди. Болаларда, кўпинча, елка, тирсак соҳаси ва елка суяклари синади. 

Болаларда жароҳат тез битиши ростми?

Болаларда суякларнинг бирикиш жараёни тезроқ кечади. Эмизикли болада икки ҳафтада, 10 ёшгача бўлган болаларда уч ҳафтада синган жой битади. Аммо айримлар суяклар ўзи тўғри бирикиб кетади дея катта хатога йўл қўйишади. Бу ҳолатни фақат мутахассисларгина аниқлаб, суякни битиб кетишига тайёрлайди. Синган суяк тўлиқ тикланиши учун 6-8 ой вақт керак. Бу муддатда ўша соҳанинг қайта синиши эҳтимоли кучли бўлади. 

Пластик гипс

Бугунги кунда шундай гипс тури мавжуд. Аммо унда синган жойни тиклагач, уни ўша ҳолатда “қотириб” қўйиш имкони пастроқ. Пластик гипснинг қулайлиги шундаки, у сув ўтказмайди.

Жароҳат тез битиши учун...

Суяклар шаклланиши ва қайта тикланиши учун кальций моддасига бойperelom
таомларни кўпроқ истеъмол қилиш керак. Қолаверса, жисмоний зарб ейиш, гипсли ўрам очилиб кетишининг олдини олган ҳолда спорт машғулотлари билан шуғулланиб, қон айланишини яхшилаш лозим. Бундан ташқари, қуёшда тобланиш ҳам яхши наф беради. Чунки истеъмол қилинган кальцийнинг организмга сингишида Д витамини зарурдир. У эса, шубҳасиз, офтоб нурлари таъсирида пайдо бўлади. 

Суяк шикастланганида биринчи ёрдам

Суяк чиққанида: Елка ва билак суяклари чиққанида қўлни рўмол билан боғлаб бўйинга осиш керак. Сон суяги чиққанида оёқ ҳолатини ўзгартирмаган ҳолда уни ё махсус шина билан ёки соғлом оёққа қўшиб боғлаб, беморни тахта замбилга ортиш лозим.

Суяк синганида: Синган жойни тахтакачлаб қўйиш керак. Агар жароҳат очиқ бўлса, унинг атрофи йоднинг спиртдаги эритмаси билан тозаланади. Мабодо, синиш қон кетиши билан кечса, жароҳатдан юқорироқ жойни жгут билан боғлаб кўйиш керак. Синиш очиқ бўлса, шифокор келмагунича чиқиб турган суякларни солиш ёки суяк бўлакларини олиб ташлаш асло мумкин эмас.

Мақолани олий тоифали травматолог-шифокор

Феруз Олимов тавсиялари асосида

Дилноза УМАРОВА тайёрлади.  

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка