«БОЛАМНИ СУТДАН ҚАНДАЙ АЖРАТАЙ?..»

breastfeeding-600x400

— Боламни қачон ва қандай қилиб кўкракдан ажратай? Ҳамма ҳар хил ирим қилади. Бу борада тиббиёт нима дейди?

Мунира, Тошкент шаҳри

Болани кўкракдан ажратишда ҳам она, ҳам боланинг физиологик хусусиятлари инобатга олиниши даркор.

Онага бунинг учун инволюция даври бошлангандан кейинги вақт мувофиқ. Инволюция даврида сут билан биргаликда кам миқдорда оғиз сути (молозиво) ишлаб чиқарилади. Кўкрак ҳажми эса кичраяди ва она гўдагини бир неча кун эмизмаса ҳам қаттиқлашмай, юмшоқ бўлиб туради.

Болани иккидан уч ёшгача бўлган вақтда кўкракдан ажратиш осон кечади.

Агар фарзандингизни кўкракдан ажратмоқчи бўлсангиз, қўидаги бир неча муҳим қоидаларни билиб олишингиз керак.

Муҳим тавсиялар

  • Эмизишни кескин тўхтатиб бўлмайди. Бу бола учун ортиқча стресс бўлади. Аввалига кундузи болани эмизишлар сонини камайтиринг. Уни эмизиш ўрнига шишача ёки пиёлада сут беринг. Кундузги эмизишлар сонини кундан-кунга камайтириб боринг. Бола умуман эммай қўйгач, кечки эмизишлар сонини камайтиришни бошланг.
  • Кичкинтойга эътиборли бўлинг. Агар кундузи камроқ эмизсангиз-у, кечки пайтда кўпроқ эма бошласа, билингки, уни кўкракдан ажратишга ҳали эрта. Баъзи ҳолларда болани сутдан ажратиш асносида у бармоғини ёки кўрпачасини суришни одат қилиши ҳам мумкин.
  • Кундузи бола эмизишингизни талаб қилса, унинг эътиборини бошқа нарсага қаратинг. Масалан, сайр қилгани кўчага, хиёбонга олиб чиқинг. Кичкинтой сайр асносида эмизишингизни талаб қилмай ухлаб қолиши мумкин.
  • Иложи борича ёпиқ кийим кийинг, яъни боланинг назари кўксингизга тушмасин. Унинг ёнида ётманг, эмишни ёдига солиши мумкин бўлган ҳаракатлардан қочинг.
  • Болага кечқурун ҳамма, шу жумладан, «сўрғичи» ҳам ухлашини айтинг.
  • Шошилманг, бола янги қоида ва кун тартибига секин-аста ўрганади.
  • Эмизиш сони суткасига бир ёки икки мартага камайгач, уни онадан узоқлаштириш, масалан, бувисиникига олиб бориш мумкин. Бу вақт мобайнида бола кўкракни унутади, туни билан уйғонмасдан ухлашга кўникади. Онасининг ёнига қайтганда эса эмишни ёддан чиқарган бўлади.

Мумкин эмас!

Бола бирор касалликка чалинган ёки яқинда соғайиб, организми заиф бўлиб турганида ҳамда ёз пайтида кўкракдан ажратманг!

Она учун…

  • Агар сутингиз кўп бўлса, маститнинг олдини олиш учун дори воситалари қабул қилишингиз мумкин. Аммо уларни албатта шифокор тавсия этиши керак.
  • Сут батамом қайтгунга қадар кўкракдаги қаттиқликни кетказиш учун сутни кам-камдан соғиб туриш лозим. Аммо кўп эмас, чунки соғиб олинган сут ўрнига янада кўпроқ сут келиши мумкин. Лактацияни тўхтатишга ёрдам берувчи дори воситаларини қўллашда эса эҳтиёткор бўлинг. Чунки уларнинг асорати бор: бу умумий лактацияга зарар қилади ва яна фарзандли бўлганингизда сутингиз миқдори камайиб кетишига олиб келиши мумкин.
  • Она боласини кўкракдан ажратиш даврида ўзини айбдордек, боласига нисбатан вафосизлик қилаётгандек ҳис этади. Унутмангки, болани кўкракдан ажратиш сизни оналик сафидан чиқариб қўймайди. Болани кўкракдан чиқариш даврида ҳам бола сизнинг меҳрингизни ҳис қилиши даркор.

Педиатр-шифокор Инобат ЖЎРАЕВА тавсиялари асосида

Мадина ЛУҚМОНОВА тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка