«ЁРИМ МЕНИ СЕВМАЙДИМИ?» «Гул бермади, демак, севмайди!»

daritj-cvety-2

Бу романтика деганлари қачон пайдо бўлганини билмадиму, аммо эрнинг гул совға қилиши-ю, севги изҳори каби муаммолар дунё тургунга қадар аёлларнинг шикоят мавзуси бўлиб қолиши аниқ. Маҳалланинг келинлари бир бўлса борми, энг кўп шикоят қилинадиган мавзу шу… 

 - Турмуш деганлари шу экан‑да, бир неча йилдан кейин романтикадан асар ҳам қолмайди. Севаман демайди, охирги марта қачон гул совға қилганини эслай ҳам олмайман, бирор жойга таклиф қилиш ҳақида‑ку, гапирмаса ҳам бўлади,  – дея эрининг “қилиқ”ларидан оби-дийда қилади келин.

-  Унда ўзингиз бирор жойга таклиф қилинг, ‑ дейди бошқа бири.

-  Вой ўлай, менми? Нимага энди мен таклиф қилар эканман? Шундоғам ҳар куни кирини ювсам, болаларига қарасам, у кишим бўлса ҳали ишда, ҳали улфатлардан бўшамасалар, шунақа қилганларининг “раҳмат”ига мен таклиф қиламанми, ордона қолсин, ‑ дея лаб бўради келингина.

-  Эрим ҳалигача «смс»лар ёзади, севаман, дейди. Учрашувларга ҳам таклиф қилади, ‑ дея мақтанади бошқа бири.

Ҳамма келинлар унга шундай ҳавас билан қарашадики, ҳар бири ўша аёлнинг ўрнида бўлиб қолгиси келади.

Эркаклар ва аёллар бошқча-бошқа фикрлайдилар. Эркак мантиқ билан иш тутса, аёл ҳиссиёт борасида мувафаққиятга эришган. Лекин аёллар эрларнинг бу мантиқлиликларини ҳеч қабул қилишни истамайди-да, эрларидан ҳиссиётли дил изҳорларию, олижаноб қаҳрамонлик кутиб яшайверади. 

«Нега гул бермайди?»

«Тўйимиздан кейин бирор марта гул совға қилмаган, қанча айтсам ҳам бефойда…» Бу шикоятни деярли ҳар бир аёлдан эшитиш мумкин. Аёл деярли доим севгилиси, турмуш ўртоғидан мана шундай олижаноб ишни кутади. Эркак эса бундай романтик кайфият ва фикрдан йироқ. Чунки уларнинг ақллари математик ҳисоб-китоб билан ишлайди. Аёлники эса кўпроқ ҳис ва туйғуларга яқин. Руҳшуносларнинг айтишига кўра, эркаклар ўз севгиларини бошқача тарзда, иш билан изҳор қилишни афзал биладилар. Эркакнинг назарида, гулнинг рўзғорга ҳеч қандай фойдаси йўқ. Бунинг устига маълум бир миқдорда маблағ сарф қилиб олинган гулдаста бир неча кундан кейин ахлатга ташлаб юборилади. Шунинг учун эркаклар фақатгина баъзи байрамларда гул совға қилишади, холос.

Ўз истагига кўра сабабсиз гул совға қилишнинг оқибатлари турли хил бўлиши мумкин. Чунки биз — аёллар оддий нарсани ҳам баъзан кўпиртириб юбориш «фазилат»ига эгамиз. Бир дугонам эри унга ҳеч қачон гул совға қилмаслигидан шикоят қиларди. Бир куни хотинини ҳайратда қолдиришни истаган эр қўлларида бир даста гул билан уйга кириб келади. Дугонамнинг ҳайрати шунчалар кучли эдики, у эри билан бир ҳафта гаплашмайди. Сабаб шуки, «умрида гул бермаган, нимага энди гул совға қилаяпти? Бир айб иш қилган!» дейди дугонам.

Албатта, бундай муносабатга дуч келган эр, тинчликни афзал кўриши аниқ. Яна бир хатолардан бири, гулнинг ёнида албатта қимматбаҳо совға ҳам кутамиз. Умуман олганда, қадрли аёллар, эркаклар учун гул —  аёл билан ярашиб олиш қуроли. Қурол эса ҳадеб ишлатилаверса, ўз кучини йўқотади. Биласиз-ку, эркаклар тасаввур борасида аёллардек кашфиётчи эмас.

 «Нега севгиси ҳақида ҳам сўзламайди?»

- Эрим нима истасам муҳайё қилади, болаларга ҳам қарашдан тортинмайди. Аммо битта ёмон тарафи, ҳеч қачон: «Сени яхши кўраман», демайди. Мен ҳар доим унга бу ҳақда айтаман-ку!

Аёл қулоғи билан яхши кўради, яъни унга севги изҳори муҳим. Лекин шу билан бирга турмуш ўртоғингизнинг бошқа фазилатларини ёддан чиқармаслик лозим. Эркаклар ўз ҳис-туйғуларини очиқча кўрсатишни истамайдилар. Ўғил болага ёшликдан эътиборан ҳис-туйғуларни зоҳир қилиш кучсизлик аломати деб тарбия беришган. Эркаклар бекорчи сўзлардан кўра, ўз севгисини иш билан изҳор қилишни афзал билишади. Бузилиб қолган жўмракни тузатиш, куйган чироқни алмаштириш, борингки, ишдан қайтганда қўлларида сиз яхши кўрган конфет (шоколад, мева)ни тутиб туришининг ўзи – унинг сизга бўлган севги изҳори, дейди руҳшунослар.

Уларнинг севги сўзларини айтмасликларида ўзимизнинг ҳам айбимиз бор. Одатда бу сўзлардан кейин, «Нима учун севасиз?», «Қачон севиб қолгансиз?» каби саволлар билан қийнай бошлаймиз ёки ортиқча эркалик қилиб юборамиз. Юқорида айтганимиздек, эркак ҳиссиётларда чуқурлашиб кетишни ўзига ярашмайдиган хислат деб билади, аммо севги изҳори эшитишни ёқтиради, фақат бу сўзларни сўзлашда ҳам меъёрдан оширманг.

 «Бирор жойга таклиф қилмайди…»

«Баъзан биргаликда гаплашиб ўтиргиси келади, аммо ё чарчадим деган гап эшитасан, ёки умуман деворга ўхшаб телевизорга тикилиб ўтирган эрни кўрасан», - асабийлашади бир танишим.

Биз — аёллар йўқ жойдан муаммо чиқаришга моҳирона қобилиятимиз бор. Ва албатта, қобилиятимиз натижаларининг заҳрини эса эрларимиз тортади.

Эр аёлига сюрприз қилиб бирор жойга таклиф қилгудек бўлса, нега мендан маслаҳат олмайди, балки у ерга эмас, бошқа жойга боргим келгандир, деб хафа бўламиз. Эр бечора яхши ниятда аёлига сюрприз қилган, мукофот ўрнига уч кунлик қовоқ-тумшуқ кўради ва ҳатто аёлига қилган «ёмонлиги» учун кечирим ҳам сўрайди. Шунга қарамай, бир умрлик миннат ҳам эшитади. Чунки аёлларнинг миясида эрнинг камчилик ва хатоларини сақлаб турадиган «қора қути» бор. Табиийки, бир марта бундай ҳолатга дуч келган эр иккинчи марта хотинига сюрприз қилиб ўтирмайди.

Ёки бўлмаса хотин: «Шунча пул сарф қиламизми? Шу пулга бир ҳафта оила боқсак бўлади», дея кераксиз тежамкорлик қилади. Агар сиз шундай тежамкор хотинлар сирасига кирсангиз, бу хатога йўл қўйманг. Эр ва хотиннинг бир-бирига бўлган яхши муносабатлари ҳар қандай тежамкорликдан муҳим. Жуда ҳам тежашни истасангиз, ресторанга борганда, камроқ овқат ерсиз.

 Кичик маслаҳат

Назаримизда эркаклар ҳиссиётсиз, эътиборсиз, эшитишни билмайди, бизни етарлича яхши кўришмайди. Бироқ биз уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилолмаймиз. Аслида эса эркаклар биз ўйлагандан кўра анчайин кўнгилчан. Масалан, улар аёлининг кўз ёшларини кўтаролмайдилар. Ёки бирор ёмон гапини жуда ҳам кўнгилларига яқин олади. Қанчалик инкор қилмасинлар, уларнинг ҳам ўтириб, кўнгилдан суҳбат қуришга эҳтиёжлари бор. Фақат аёл ҳадеганга эрининг гапини бўлиб, унга қарши гап гапиравермаса, бас.

Қаршимиздаги кишида одатда ўз камчилик ва фазилатларимизни кўрамиз ва айнан шу камчиликларни ёмонлаймиз ёки фазилатларни ёқтирамиз. Ўз камчиликларимизни тўғирлашга ҳаракат қилмас эканмиз, қарши тарафнинг мукаммал бўлишини кутиб яшаш нотўғри. Эркаклар ҳам романтик муносабатларни яхши кўради, аммо уни қандай қилиб амалга оширишни билишмайди. Бу борада эрингиздан кўп нарса талаб қилишдан аввал унга ўрнак бўлинг. Яъни романтик учрашувни ўзингиз ташкиллаштиринг. Ва эрингизнинг ҳар қандай эътиборини (у кичик бўлса-да) миннатдорчиликсиз қолдирманг. Унинг ҳам истакларига қулоқ тутинг, шунда у ҳам сизга секин-аста эътиборли бўлишни ўрганади. Оқила аёл севиш билан бирга севилишни ҳам билади.

Ширин АКБАРОВА

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка