ТУҒРУҚХОНАДАГИ ИЛК ТЕКШИРУВ ВА МУОЛАЖАЛАР

molodaya-mama

Туғруқхонадаги янги туққан онанинг аҳволи қанчалар ҳаяжонли эканини тасаввур қилиш қийин эмас. У ҳаётида юз берган мўъжиза ҳақида ҳаммага айтгиси келади ва табиийки, тезроқ уйига, яқинлари олдига интилади. Лекин туғруқхонада ўтказаётган ҳар бир дақиқа чақалоқ соғлиғини янада мустаҳкмлашга қаратилганини ҳар бир ёш она билиши шарт. Ушбу дамларда келинчакларимиз ўзига оро бериш, чиройли либос ва бешиктўй ҳақидаги ўйларга берилмай, шифокорларнинг барча муолажаларини сўзсиз ва тушунган ҳолда бажаришга ҳаракат қилиши лозим. Бу ҳақда шифокор-неонатолог Шоҳида СОДИҚОВАдан маълумот олдик.

1.Апгар жадвали бўйича баҳолаш. Ниҳоят кўп кутилган онлар яқинлашиб, дунёга янги меҳмон ташриф буюрди. Буни қарангки, ҳали онасининг бағрига етишига улгурмай, дарров ҳаётдаги илк баҳосини олади. Чунки шифокор-неонатолог янги туғилган чақалоқни туғилганидан кейин беш дақиқа ичида умумий аҳволини баҳолайди. Бу фарзандингизнинг туғруҳқхонадаги илк текшируви. Агар туғилганда кучли овозда қичқирса, териси пушти, қўл-оёқ мушаклари эркин ва ҳаракатчан, нафас олиши (бир дақиқадан 40-60 гача), юрак уриши (дақиқасига 120-160 гача) яъни маромида бўлса, шифокор иккиланиб ўтирмай 7 дан тортиб 10 баллгача қўяди ва онасига тутқазади. Бунинг акси бўлиб, соғлиғида бирон муаммо кузатилса (мисол учун бола киндик ўрамига ўралиб бўғилиб туғилган бўлса), хонанинг ўзида кислород узатиш муолажаси қўлланади ва реанимацион чоралар қўлланилади. Бу ишларнинг барини чақалоқлар шифокори бўлмиш неонатолог тезлик билан амалга ошириши керак. Негаки илк белгиларни вақтида сезиш жуда муҳим. 

2.Гепатит В га қарши эмлаш. Соғлом деб топилган бола онаси билан биргаликда палатага ўтказилгач, у ерда дунёга келишининг илк 48 соатида гепатит касаллигининг В турига қарши эмланади. Борди-ю, она аввал ушбу касаллик билан оғриган бўлса ёки унинг ташувчиси ҳисобланса, ёки қонида ушбу касалликка мойил ген топилган бўлса, эмлаш бола туғилганидан 12 соат ўтиб амалга оширилади. Маълумки, ушбу маккор касаллик жигарни емириб, одамни ногиронга айлантиради. Касаллик қон орқали ўтиши ҳамда саноқли дақиқаларда бемор организмида катта ўзгаришларни келтириб чиқариши билан хавфли. Айнан шунинг учун шифокорлар ҳар бир чақалоқнинг дунёга келиши билан ушбу хавфдан ҳимоялаш ва касалликка қарши иммунитет (ҳимоя тизими) ҳосил қилиш учун тезлик билан эмлайдилар.

3.БЦЖ эмлаш муолажаси. Бунда сил, қоқшол ва полиомиелит каби хавфли касалликларга қарши эмлаш амалга оширилади. Боланинг хавфли инфекциялар олдида организми ожизлигини ҳисобга олган шифокорлар бу борада албатта, ҳақдирлар. Чунки юқоридаги касалликлар асосан ҳаво-томчи йўли орқали юқади, яъни бу учун касаллик ташувчиси билан яқин муомалада бўлиш шарт эмас. Вакцина чап елканинг юқори қисмига тери остига юборилади. Бунда укол қилинган жойда бироз ўзгариш юз бериши мумкин. Лекин аксарият ҳолларда бу вақтинчалик таъсир бўлиб, 2 кунга қолмай ўтиб кетади.

4.Бола бош миясининг УТТ текшируви. Ушбу муолажа бола туғилганидан кейин (одатда 2-3 кундан сўнг) фақатгина шифокор кўрсатмасига асосан амалга оширилади. Мисол учун, бола туғилганида дарров йиғламагани, бўғилиб туғилгани, онанинг ҳомиладорлик пайтида бирон бир касаллик билан оғригани, ҳомиладорликнинг оғир кечгани, она-болада бирон инфекция бор-йўқлигига шубҳа бўлган ҳолатларда ушбу текширув буюрилади.

5.Бола товончасидан қон олиш таҳлили. Бу муолажа кўпчилик оналарнинг тушунмаслигига сабаб бўлади. Аслида бу текширув фарзандингизда фенилкетонурия номли оғир ирсий касаллик бор-йўқлигини текшириш учун хизмат қилади. Текширув бола туғилганининг 3-4 кунида тўқ қоринга бажарилади. Айнан таҳлил олиш пайтида бола она сутини эмган бўлиши керак. Негаки, ушбу касаллик билан оғриган чақалоқлар одатда, эмган пайтда қуса бошлайдилар ва бу ҳам касалликнинг илк белгиси ҳисобланади.

 

Фарзандингиз барча эмлаш муолажасидан ўтиб, соғлом топилди ҳам дейлик. Ана энди она-бола орзиқиб кутган уйингизга кетишингиз мумкин. Шунда қўлингизда:

1.Туғруқхонадан чиқиш тўғрисидаги кўчирма ҳамда саломатлик варақаси (У ерда боланинг туғилганда олган кўрсаткичлари, умумий аҳволи, барча эмлаш муолажаларининг бажарилганлиги ҳақида атрофлича маълумот берилган.)

2.Бола шахсини тасдиқловчи туғилганлик тўғрисида гувоҳнома бўлиши керак. Уларни алоҳида жойга сақлаб қўйишингиз ва уйингизга келганингиздан сўнг биринчи ҳафта ичида ташриф буюрган оилавий шифокорингизга топширишингиз шарт. 

Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА тайёрлади. 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка