3 ЁШГАЧА БЎЛГАН БОЛАЛАРГА ҚАНДАЙ МАҲСУЛОТЛАР МУМКИН ЭМАС?

kormit-rebyonka

Биз фойдали ва мазали деб билган айрим маҳсулотлар, буни қарангки, болалар организми учун ножўя таъсир кўрсатиши мумкин экан. Диетологлар, айниқса, уч ёшгача бўлган болалар таомномасига жиддий эътибор беришни тавсия этишади. Қуйида 3 ёшгача бўлган болакайлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар билан таништирамиз.

 БАЛИҚ ШЎРВА

Гўшти фойдали бўлса-да, кичик ёшдаги болакай ошқозони учун оғирлик қилиши мумкин. Чунки балиқ гўштининг бу тариқа тайёрлангани ривожланаётган ошқозонда осон ҳазм бўлмайди. Яхшиси, сабзавотли шўрвага диққат қилинг.

КОЛБАСА (ҚАЙНАТИЛГАНИ)

Сутли ва қайнатилган колбаса, сосиска маҳсулотлари бир қарашда енгил ҳазм бўладигандек кўринади. Аслида эса таркибидаги ёғ, туз ва озуқа қўшимчалари борлиги сабабли бу ёшдаги болалар учун тавсия этилмайди.

БАЛИҚ УВИЛДИРИҒИ (ИКРАСИ)

Сариёғ устига юпқа суртилган балиқ увилдириғи иммунитетга фойдали, дея таъкидланади. Аммо бу етти ёшдан ошган болалар учун. 3 ёшгача бўлганларга эса яхшиси берилмагани маъқул.

САБЗАВОТЛИ ИКРА, ТУЗЛАМАЛАР

Баъзи болалар кичиклигидан тузламаю икраларни ёқтиришади. Боланинг таъм ажратиш қобилиятини эътиборга олиш лозим. Аммо бу билан ошқозонига зарар қилиб қўймаслик керак. Айниқса, қаттиқ қовурилган сабзавотли икра, тузламалар ҳозир билинмаса ҳам, кейинчалик гастрит ёки ошқозон ярасини келтириб чиқариши мумкин.

ҚЎЗИҚОРИНDepositphotos 9305091 s

Мактаб ёшига тўлмаган болаларга қўзиқориннинг буғда тайёрланган, қайнатилган умуман ҳар қандай кўринишдагиси тавсия этилмайди. Бу маҳсулот ошқозонда узоқ вақт ҳазм бўлади. Шу боис болалар таомномасига киритилмагани маъқул.

МУЗҚАЙМОҚ

Эмульгаторлар, ароматизатор ва ўсимлик ёғларидан тайёрланган музқаймоқлар кичик ёшдаги болалар учун мумкин эмас. Биринчидан кимёвий озуқа қўшимчалари бор, қолаверса, ширин таъм берувчи бирикмалари болакайда турли аллергик таъсирларни келтириб чиқариши мумкин.

ОШИРМА БУЛОЧКАЛАР

Хамиртуруш таъсирида ошган хамирни ривожланаётган бола организми яхши қабул қилмайди. Айниқса, ошқозон ости бези қийналади. Шу боис бу турдаги хамирдан тайёрланган ширинликларни сотиб олишдан аввал болакайнинг соғлиги ҳақида ҳам ўйлаб кўринг.

ШОКОЛАД

Таркибида сут миқдори юқори бўлган шоколадлар бежиз болалар учун ишлаб чиқилмаган. Чунки ўзимиз севиб истеъмол қиладиганларининг таркибида какао кўп. Какао эса аллергик таъсирларни келтириб чиқариши мумкин.

ТАБИИЙ ШАРБАТЛАР

Янги чиқарилган мева ва сабзавотларни тенг миқдорда қайнатиб илитилган сув билан аралаштириш лозим. Чунки айримлари болакайнинг ошқозон ширасига таъсир этиб, қорин оғриқлари ва ичаклар фаолиятининг бузилишига олиб келиши мумкин.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка