ГЎДАКЛАР САЛОМАТЛИГИ БОРАСИДА 4 САВОЛГА 4 ЖАВОБ

Кичик ёшдаги боланинг дардини билиш қийин. Айтарга тили бўлмаса... Фақатгина эътиборли бўлиш орқали ёш танадаги ўзгаришларни пайқаш мумкин. Бу сафар ёш оналар ўз кичкинтойлари ҳақида шифокорга савол беришади. Жавобларни эса шифокор-педиатр Ҳаким ДАДАБОЕВдан эшитамиз.

«Фарзандимнинг қўллари музлайди...»

1344446364 0701 1
— Фарзандим 10 ойлик. Нимагадир қўллари доим муздек. Совқотаяптимидесам, ҳавоиссиқ. Нега бундай бўлади? Бу ҳол мени ташвишга солаяпти.

Умида, 20 ёш

— Бу ерда икки ҳолатни тахмин қилиш мумкин. Биринчиси – ортиқча вазн. 1 ёшли боланинг вазни ўртача 10 кг. бўлиши керак. Агар фарзандингиз бундан оғирроқ бўлса, унинг оёқ-қўлларида қон айланиш бузилиши мумкин. Одатда қўлчалар шундан музлайди. Иккинчи сабаб – дориларнинг ножўя таъсири. Агар оёқ-қўллар бир неча кун аввал музлашни бошлаган бўлса, балки яқин орада бола шамоллаган ва унинг бурнига айрим дорилар (масалан, нафтизин, називин) томизилгандир. Бу препаратлар ёш болаларда шундай ножўя оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

 «Чақалоғим уйқуда бўғилиб қолаяпти»

1258713183 kids-kerianne-brown-01
— 3 ойлик чақалоғим нимагадир кечаси билан хириллаб чиқди. “Тез ёрдам” чақирсам, шифокор келганда бир текис нафас олаётганди, бирор соатлардан кейин яна оғир нафас ола бошлади. Шифокорлар томоғига сут тиқилиб қолгандир дейишди. Лекин бу эмаётганда эмас, ухлаётганда бўлаяпти-ку. Шунақа пайтлар нима қилсам бўлади?

Зулфия, 25 ёш

— Чақалоқларда хириллаб нафас олиш ҳоллари тез-тез учраб туради. Халқимизда буни «зикр», тиббиётда эса «туғма стридор» дейишади. Агар боланинг бурни битмаган, томоғи оғримаётган, онаси ширинликларни кўп еб ёки болага ялатиб унинг аллергиясини қўзғаб қўймаган, ўпкасида яллиғланиш ҳолати йўқ бўлса, демак стридорни тахмин қилиш мумкин. Бунда боланинг қандай ётганига эътибор бериш керак. Чақалоқ ёнбошлаб ётқизиб қўйилса, бироз вақтда хириллаш ўтиб кетади. Жуда ўтиб кетмаса, педиатрга мурожаат қилиш мумкин. Одатда кичкинтой 1 ёшга тўлгунча туғма стридор барҳам топади. Шу сабабли бундан ортиқча хавотирланмаслик керак.

«Кам пешоб ажралиши  хасталикдан даракми?»

скачанные файлы
— Фарзандим 1 ёшга тўлди. Охирги пайтларда жуда кам сиядиган бўлиб қолди. Ёз кунлари иссиқ туфайли бола кам ҳожатга бориши мумкин, албатта. Кун давомида оз сув ичади, бироқ ҳар соатда эмизаман. Хожатга борганида бор-йўғи 10 – 15 мл пешоб ажраляпти, холос. Тувакда эса аллақандай чўкма қоляпти. Нима қилсам бўлади?

Мубина, 28 ёш

—Болани дарҳол шифокорга кўрсатиш керак. Агар тувакда чўкма қолаётган бўлса, бу сийдик йўлидаги бузилишлардан дарак бўлиши мумкин. Педиатр ва болалар нефрологи кичкинтойни яхшилаб кўрикдан ўтказиб, зарур пешоб ва қон таҳлиллари олгач аниқ ташхис қўяди. Шифокорга боришни ҳечам кечиктирмаслик лозим.


«10 кунлик қизалоғим эмганини ташлаяпти»

418332-350805 1
— Қизалоғим 10 кунлик. Негадир эмизганимдан сўнг қусиб юборяпти. Туғруқхонада болалар шифокори қизчамни кўрикдан ўтказиб, бирон дард топмади, тез орада ўтиб кетади деди. Аммо мана 10 кун бўса ҳам, ўтмаяпти. Нима қилсам бўлади?

Мадина 22 ёш

—Чақалоқнинг қусишига сабаблар жуда кўп. Оддийгина ортиқча ҳаво ютишдан тортиб ошқозондаги жиддий бузилишларгача бўлиши мумкин. Аммо ёш онанинг сўзларига қараганда туғруқхонада шифокор чақалоқни текширган. Шунга қарамай, яна бир бор шифокорга кўринишлари мумкин. Янги туғилган чақалоқларда ошқозон сфинктери яхши ривожланмаган бўлади. Қолаверса, баъзан оналар болани нотўғри ҳолатда эмизишади, масалан, ёнбошлаган ҳолда. Чақалоқ эмаётганда онанинг қўлида бўлиши, боши гавдасидан бироз юқорироқ туриши керак. Эмиб бўлгач, озуқланиш жараёнида ютган ортиқча ҳавони чиқариб юбориши учун уни бироз вертикал ҳолатда ушлаб туриш лозим. Қизингиз қачон ва қай тарзда қусаяпти – шунга ҳам эътибор беринг. Агар ҳар сафар эмгандан кейин фавворадек қусаётган бўлса, шифокорга мурожаат қилинг. Борди-ю онда-сонда, озгина қайт қилса, юқоридаги тавсияларга амал қилишнинг ўзи кифоя.

Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка