ЭРКАКДАГИ МИЖОЗ ЗАИФЛИГИНИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАШ МУМКИН?

mufshina-voy-dod
— Уйланганимга 1 йил бўлди, жинсий заифлигим туфайли хотиним кетиб қолди. Шу пайт ичида кўплаб урологларга мурожаат қилдим. Газетадаги махсус рукн остида ана шундай муаммоларга ҳам жавоблар берилаётгани туфайли дардимни айтишга қарор қилдим. Менга ким ёрдам бериши мумкин?..  

Б.А., Гулистон шаҳри

Эркакнинг жинсий яқинликка кириша олмаслиги ёки бундай муаммоларга дуч келиши тиббиётда импотенция ёки жинсий заифлик дейилади. У абсолют, вақтинчалик ва нисбий бўлиши мумкин. Абсолют импотенция тўлиқ жинсий заифликни билдиради. Вақтинчалик хилида у қандайдир сабабларга кўра мавжуд бўлиб, сўнг ўтиб кетади. Нисбийсида эса жинсий заифлик вақти-вақти билан маълум бир шароитларга боғлиқ ҳолда юзага келади.

Импотенция қай кўринишда бўлади?

Эркакда жинсий майл, қўзғалиш бўлмайди ёки у бузилади. 

Жинсий ғайратнинг бузилиши жинсий гормонларнинг етишмаслиги натижасида простата бези ва моякларнинг яхши ривожланмагани туфайли бўлиши мумкин. Бу ҳолат евнухоидизм, асаб, очлик, сувсизликдан силла қуриганда, ирсий касалликлар, сил, буқоқ, онкологик касалликлар, қанд касаллиги, гипотония, склероз хасталикларида кузатилади.

Жинсий қўзғалишнинг бетартиб бўлиши ва жинсий майлнинг йўқолиши эса асаб ҳамда руҳий касалликлар билан боғлиқ. Бунда эркакда узоқ вақт давомида жинсий алоқанинг узилиши, аёлнинг ҳомиладор бўлмаслиги, жинсий органларда сурункали яллиғланиш касалликлари каби белги ва асоратлар кузатилади. Айрим эркакларда сигарет ва спиртли ичимлик истеъмоли ҳам жинсий заифликни келтириб чиқаради.

Жинсий қўзғалишнинг бузилиши эса асаб ва жисмоний зўриқиш, чарчаш, аёлга нисбатан қаттиқ нафрат бўлганида, тери-таносил касалликларига чалинишдан қўрққанда, эркакдаги ташқи жисмоний кемтиклик туфайли ўзини норасо деб ҳис қилиш сабабидан юзага келади. 

Ожизлик сабаби нимада?

  • Қаттиқ чарчаш;
  • Умуртқа жароҳатлари, орқа мия ўсмалари, тос аъзоларидаги қон томирларда қон айланишининг бузилиши;
  • Қўрғошин, симоб, йод, спиртли ичимлик, морфин, наркотик, тамакидан заҳарланиш оқибатида;
  • Камқонлилик;
  • Қаттиқ руҳий зўриқиш. Шунингдек, жинсий алоқа вақтидаги кайфият;
  • Энг муҳим ва кенг тарқалган жинсий неврастения (тез чарчаш, озиб кетиш, жиззакилик ва бош оғриғи билан характерланадиган асабий касаллик) бу–маълум жинсий омадсизликдан қўрқишдир. Баъзиларда бу ягона кўринишда бўлмай, уни қўшимча қўрқувлар: қизариб кетиш, аҳмоқдек кўриниб қолиш ва ҳ.к.дан қўрқиш ҳам доимий таъқиб қилади.

Даволаш

Агар импотенциянинг сабаби мия, қанд касали, семириш, силла қуриши билан боғлиқ бўлса, биринчи сабаб бартараф этилиши билан эркакнинг жинсий қуввати нормал ҳолатга қайтади. Қолган ҳолатларда эса умумий асаб тизимини тинчлантириб мустаҳкамлагандан сўнг, асосий сабабни тегишли мутахассис билан даволаш керак бўлади. Бунинг учун энг биринчи қадам истаган шаклдаги жинсий «қўзғатувчилар»ни инкор қилишдир. Чунки ҳар бир омадсиз тажриба эркакни янада тушкунликка, натижада кўпроқ жинсий заифликка мубтало қилади, жинсий шерикнинг психикасига ҳам таъсир қилади.

Жинсий заифликни даволаса бўлади

Бунинг учун бемор асосий касалликни ўтказиб юбормасдан биринчи белгилари пайдо бўлагиндаёқ тегишли мутахассислар, шунингдек, уролог-андролог, сексопатолог мутахассисларга мурожаат қилиши лозим. Ҳар бир туман, вилоят ва шаҳар маҳаллий поликлиникасида, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари, шунингдек хусусий клиникалардан ҳам бундай мутахассисларни топиш мумкин. Улар сизнинг хоҳишингиз билан сизни аноним (яширин) даволашлари мумкин ва буни сиз талаб қилишга ҳақлисиз. Ҳар бир касаллик ҳар бир беморнинг индивидуал хусусиятларига мос равишда кечади, шунинг учун ҳам организмдаги ҳар қандай носоғломликка жиддий эътибор бериш керак.

Қандай ҳолларда даволаб бўлмайди?

Онкологик касалликлар ва умуртқа поғонаси жароҳатланганида даволаш анча муддат чўзилиши ва қийинроқ кечиши мумкин. 

Даволаш  усуллари

Даволаш  дори-дармон ва оператив усулларда олиб борилади. Энг биринчиси: асосий (келтириб чиқарувчи) касалликни бартараф қилиш керак. Консерватив усулларга дори-дармон, гипноз, ўз-ўзини ишонтириш, физиотерапия каби усуллар киради. Агар бу усуллар ёрдам бермаса, жарроҳлик усуллари билан корреция қилинади.

Тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали шифокор-уролог-андролог  Бахтиёр Гулмуҳаммедов тавсиялари асосида ДИЛАФРЎЗ  тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка