«БОЛАМНИНГ ЮРАГИДА ШОВҚИН БОР...»

sineet-nosogubnyj-treugolnik-serdtse

Шифокор фонендоскопни кичкинтой юрагига олиб бораркан унинг уришини эшитади. Дук-дук, дук-дук... Тиббиёт тилида бу товушлар “тон” деб аталади. Баъзида товушлар орасига бегоналари ҳам қўшилиб қолади. Бу ҳолатни мутахассислар «шовқин» дейишади. Кўпчилик ота-оналар фарзандининг юрагида шовқин борлигини эшитиб, саросимага тушиб қолишади. Аммо ваҳима қилиш ярамайди. Бу борада функционал ташхис шифокори, кардио УТТ мутахассиси Муқаддас Агзамходжаева тавсиялари билан танишамиз.

Турлари

Юрак шовқини асосан гўдаклар ва ўсмирларда учрайдиган ҳолат бўлиб, одатда 2 хил – безиён (функционал) ва патологик турларга ажралади. Чақалоқлардаги безиён шовқиннинг асосий сабаби бола дунёга келгач, ўпкалар фаолиятига боғлиқ. У энди мустақил нафас олаяпти ва шу сабабдан қон айланиш тизими ҳали бутунлай меъёрга келишга улгурмаган.

11-18 ёшли ўсмирларга ҳам тиббий текширув чоғида юрак шовқини ташхиси қўйилиши мумкин. Сабаби – юрак жадал суратлар билан ривожланаётган организми ортидан улгурмаслигидадир. Кўп ҳолларда бу вақтинчалик бўлиб, бола улғай    гач ўтиб кетади. Ўсиб келаётган организмда меъёрни ушлаб туриш учун мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. Қизларда эса ҳайз бошланиши ёки камқонлик кузатилганида юракда шовқинлар пайдо бўлиши мумкин. Гарчи бу ҳолат безиён бўлса-да, болакайлар йилда бир бор шифокор кўригидан ва эхокордиограмма таҳлилидан ўтишлари лозим.

Патологик тури-чи?

Потологик шовқин эса юрак соҳасида муаммо борлигидан дарак беради. У нафас қисиши, терининг кўкимтир рангга кириши ва боланинг ривожланишдан ортда қолиши каби белгилар билан кечиши мумкин.

Бундан ташқари, юрак шовқини орттирилган ҳам бўлади. Яъни юракдаги яллиғланиш жараёнлари туфайли у ўз вазифасини тўлақонли бажара олмайди. Одатда тана ҳароратининг кўтарилиши билан кечади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шифокор эхокордиограмма таҳлилидан сўнг даво чораларини белгилайди.  

Қандай парваришланади?

Бундай болажонларга алоҳида парвариш зарурми? Уларни нималардан асрашschumi v serdce u detej 616 185
керак деган савол ҳар бир онани қизиқтириши аниқ. Авваллари бундай ташхисли кичкинтойларга фаол ўйинлар ўйнаш, жисмоний ҳаракатлар таъқиқлаб қўйиларди. Бироқ замонавий тиббиёт бу чекловларни бекор қилиб, шифокор назорати остида кичкинтойнинг, ҳатто, кўпгина спорт турлари билан шуғулланишига ҳам рухсат беради. Чунки инфекция ёки яллиғланиш бўлмаган ҳолатларда спорт билан шуғулланиш юрак деворчаларининг мустаҳкамланишига ёрдам беради.

  • Биринчи навбатда фарзандингиз ўзини хаста бемордек ҳис этмаслигининг олдини олинг. Унинг қулоғига «Сенга мумкин эмас, юрагинг касал» каби сўзларни қуйиб қўйманг.
  • Болани турли инфекцион хасталиклардан, айниқса гриппдан эҳтиёт қилинг.
  • Кичкинтойнинг тишлари оғриб қолса, стоматолог шифокорни албатта унинг ташхиси ҳақида огоҳлантиринг.
  • Болакай фаол турмуш тарзини олиб бориши лозим. Унинг таомномасига оқсилга бой махсулотлар (ёғсиз гўшт, балиқ, творог), сарҳил мева ва сабзавотлар, калий ва магнийга бой бўлган қуруқ мевалар ва қоқилар, шунингдек улардан тайёрланган шарбатларни киритиш тавсия этади. Холестеринга бой сариёғ, ҳайвон ёғлари, жигар, тухум каби махсулотларни эса чегаралаш лозим. 

САОДАТ тайёрлади. 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка