«ЭРИМ ИШДАН БЕРИ КЕЛМАЙДИ!..»

1 1kot

«Эрим учун иш доим биринчи ўринда. Ишхонасида ярим кечагача қолиб кетади, дам олиш кунларини ҳам иложи бўлса, ўша ерда ўтказади. Мабодо уйда қолгудек бўлса, кайфияти тушиб, асабийлашади. Болаларнинг шовқини ёқмайди. Биз на тўй-ҳашамга, на дам олишга бирга борамиз. У доим иш билан банд. Яқинда беш яшар ўғлим отасига тақлид қилаётганини кўриб қолдим: дадасининг иш кабинетига кириб, эшикни ёпди ва мен ишлаяпман деб телефонни қулоғига тутганча тунд қиёфада ўтириб олди... Эрим шунча ишлаганга яраша зўр пул топади дея олмайман. Аммо фақат иш билан банд бўлганда ўзини бахтиёр сезади. Оиласи унинг учун кейинги ўринда туради. Шундан ташвишдаман…»

Асила, 35 ёш

Турмуш ўртоғингиз деярли туну-кун ишда бўлади, унинг учун фақат янги лойиҳалар ва ишга оид ғоялар қизиқарли, таътилга чиқмайди, сизларни дам олишга ёлғиз жўнатади, шундайми? Хўш, ишдан бери келмайдиган эр билан қандай бахтли яшаш мумкин? Бугун шу саволга жавоб қидирамиз.

Бошқа аёл пайдо бўлдими?

Бундай вазиятда айримлар эримнинг ҳаётида бошқа аёл пайдо бўлган деган шубҳага ҳам боради. Бироқ вақт ўтиб, ягона кундоши эрининг иши эканини билгач, хафсаласи пир бўлади. Тўғри-да, кундошдан эрни бир амаллаб қайтариб олса бўлар, аммо ишга муккасидан кетган эркакни оилага қайтариш амри маҳол. Чунки бундай одам учун иш ҳаётда энг муҳим аҳамият касб этади. Бошқача қилиб айтганда, у – ишига қарам бўлиб қолган.

Белгилар ва сабаблар

Турмуш ўртоғингизда шундай психологик муаммо борлигини қуйидаги белгиларга қараб, аниқласа бўлади.

  • Ишга боғланиб қолган инсон вақтининг асосий қисмини, яъни меъёрдан ортиғини унга бағишлайди.
    • Ҳаддан ортиқ ишлайвериш оқибатида уйқусизлик, асабийлик, хотира сустлиги, тез-тез шамоллаш ҳолатларига чалинади.
    • Иш билан шуғуллана олмаса, хавотирга тушади, ваҳималанади, иложи борича тезроқ ўз иш жойига қайтгиси келади.
    • Якшанба кунларини тушкун кайфиятда ўтказади.
    • Ва асосийси: эрингиз ўзида бундай муаммо борлигини мутлақ рад этади.

Нега турмуш ўртоғингиз шундай?

Чунки...

  • Вақтини тўғри режалай олмайди.
  • Иш баҳона аламларини унутади.
  • Оила даврасида роҳатланмайди.
  • Ишхонада ўзини тенги йўқ ходим ҳисоблайди ва ҳамкасблари вазифаларни усиз ҳам эплашларидан қўрқади.
  • У кўп пул топишни истайди, моддий манфаатдорлик ҳаммасидан ҳам қизиқ.
  • У муваффақият қозонишга ўрганиб қолган, омадсизликни ўзига раво кўра олмайди.

Хуллас, у муваффақиятли шартнома, омадли иш, кутилгандек амалга ошган лойиҳа сабаб оладиган қониқиш ҳиссига банди бўлиб қолган. Бу ўша қониқиш пайти организм ишлаб чиқарадиган гормонлар (окситоксин, адренали, эндорфинлар)нинг касри. Статистикага кўра 12-15 фоиз одамларда бу ҳолат ҳақиқий тобеликни келтириб чиқаради. Яъни, ишга тобеликни.

Оқибатлар

Карьерадаги муваффақиятлар эвазига инсон соғлигини бой бериши мумкин. Чунки доимо сафарбарлик ва тайёрлик ҳолатида турган организм тез чарчайди, қувват кутилгандан кўп сарфланади, унинг ўрни эса ўз вақтида тўлдирилмайди. Бундан ташқари, яхши карьера қиламан, ишда муваффақиятга эришаман деган одам ўрни келганда мулойим, босиқ ва салобатли бўла олиши керак. Чарчаган ва асабий одам эса бунинг уддасидан доим ҳам чиқа олмайди. Натижада ишдаги муваффақиятлар ўрнини аста-секин муваффақиятсизликлар эгаллаб боради.  Ишга муккасидан кетган эркакдан ҳам ёмонроғи нима, биласизми? Ишга муккасидан кетган омадсиз эркак. Ишлайверади, ишлайверади, аммо иши орқага кетаверади. Оқибатда унинг тушкунлиги ва асабийлиги ортади, бу оилавий муносаббатларга ҳам салбий таъсир ўтказади. Қолаверса, шахснинг ўзи таназзулга юз тута боради.

Нима қилмоқ керак?

Ишга ва оилага нисбатан мос муносабатни шакллантириш осон эмас, аммо буни уддаласа бўлади. Кўп нарса сизга – ишга муккасидан кетган эркакнинг ёнидаги аёлга боғлиқ. Сиздан сабр ва ўрни келганда матонат ҳам талаб қилинади.

1.Уни севинг ва тушунинг. Кўп ишлаш ёмон одат эмас, бунинг учун эр ўзини ҳеч кимнинг олдида оқлашга мажбур эмас. Шунинг учун бир нарсани англанг: сиз аввал бошданоқ иш ва муваффақиятни биринчи ўринга қўйган инсонга турмушга чиққансиз. Демак, уни қандай бўлса, шундайлигича севинг, умр йўлдошингиз ҳар доим сиз учун суюкли инсон эканини англаб турсин.

2.Ҳордиқ чиқаришга ўргатинг. Ишга муккасидан кетган одамни фақат ишдаги муваффақиятлари орқали сунъий равишда эмас, оила, яқинлар билан мулоқот, саёҳат, ҳордиқ каби воситалар орқали табиий равишда ҳаётдан завқ олишга ўргатиш керак. Бунинг учун энг аввало эрингизга бахт ҳиссининг бошқа манбаларини кўрсатинг. Дам олиш кунлари уйда тушкун кайфиятда зерикмаслиги учун фаол хордиқ чиқариш усулларини таклиф қилинг: масалан, боулинг ўйинини. Умуман, шундай мусобақалашадиган ўйинлар уларга яхши таъсир кўрсатади.

3.Муроса қилинг. Ишга мутелик ҳолатидан эрингизни фақат бир шарт билан халос қила олишингиз мумкин: буни унинг ўзи исташи керак. Зиддиятлар, муносабатларни ойдинлаштириш, таъна-дашномлар – буларнинг ҳеч бири тўғри ечим эмас. Албатта, эрингиз сизни севади ва қадрлайди, бўлмаса сизга уйланмаган ва шунча йил бирга яшамаган бўларди. Қани, унга бўлган таъсирингиз кучини синаб кўринг! Шундай қилингки, ёнингизда у чиндан ҳам ўзини бахтиёр ҳис этсин. Шунда у сизни йўқотишдан қўрқади. Уйга қайтганида ширин сўз ва мазали таом билан кутиб олинг, уйингизни ораста тутинг. Яна ёшлигида нима билан шуғулланишни яхши кўрган, шуни билиб олинг-чи. Масалан, велосипедда учишни ёқтирган бўлса, ўғлингиз ёки ўзингиз билан велопойга уюштиринг. Хуллас, сизнинг вазифангиз унга ишдан ташқари яна бошқа завқ манбаларини топиб бериш. ҳаммасини аста-секин бошланг. Масалан, бирданига уни зўрлаб бир ойлик таътилга олиб кета олмайсиз. Олдинига бирга ўтказилган бир кунгинага шукр қилинг.

Нима бўлганида ҳам чекингизга меҳнаткаш эр тушганидан хурсанд бўлаверинг. Ҳар ҳолда ишёқмасдан кўра тузукроқ. Фақат унга ҳақиқий бахт нимада эканини кўрсата олсангиз кифоя.

ШАҲИНА тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка