ҚОМАТНИ ГЎЗАЛЛАШТИРУВЧИ 9 МАШҒУЛОТ

494389167-740x493Баҳор бошлангандан бери бир дугонам озишни орзу қилади:

— Бўлди, кейинги ҳафтадан озишни бошлайман! Кам овқат ейман!

— Сен ҳар йили шундай дейсан, лекин ҳеч ўзинг кутган натижага эришмадинг-эришмадинг-да! — дейман унга. Мендан бу кутмаган дугонам хафа бўлган куйи:

— Ёзни чиройли бўлиб кутиб олиш керак, — дейди. Аммо, мана, бу гапларни айтганига уч ой бўлдики, ҳали-бери озиш ҳаракатини бошлагани ҳам йўқ. Сўнгги учрашувимизда:

— Ёз келишига ҳеч қанча қолмабди, зудлик билан озишим керак! — деди. Бу ишда алвасти қасамини ичаверган дугонамга ёрдам бермасам бўлмайди шекилли.

Спорт тури танлаганда…

Спорт тури танлаганда ўз мижозингизни ҳам эътиборга олишингиз даркор.

Фаолликни севувчиларга тай-бо, степ-аэробика, латино рақслари.

Сокин ҳаракатланишни афзал билувчилар учун эса пилатес, йога, сузиш каби спорт турлари тўғри келади.

Спорт машғулотлари билан шуғулланганда кийимга ҳам аҳамият беринг. У қулай ва табиий толали матодан тикилган бўлиши керак. Оёқ кийимнинг таги текис бўлиши лозим, аммо резина пойабзал танламанг.

Шейпинг ва фитнеснинг фарқи нимада?

Fizkultura-pri-kiste-jaichnika-500x300Фитнесни танани «барпо қилиш» дейиш мумкин. Бу машқлар ҳам озиш, ҳам вазн орттириш учун хизмат қилиши мумкин. Чунки фитнесда машқлар билан биргаликда истеъмол қилинаётган маҳсулотларга ҳам аҳамиятли бўлиш талаб этилади. Агар парҳез тўғри олиб борилса, танадаги ёғлар эриб, тана массаси кўпаяди.

Фитнес-тренинг жисмоний куч ва чўзилувчанликни оширади, тана вазнини бир хил ҳолатда ушлаб туришга ёрдам беради. Жисмоний ва руҳий кайфиятга ижобий таъсир қилиб, қоматни тузатишга ёрдам беради.

Шейпинг эса аёлларнинг жисмоний жозибадорлигини ошириш учун ишлаб чиқилган спорт тури бўлиб, унда турли хореографик элементлар ҳам жамланган. Машқлар ёрдамида тана аъзоларининг турли қисмлари тўғирланади. Ёғ қатламлари машғулот жараёнида сарфланиб кетади.

Шейпинг аёлнинг жисмоний кўркамлигига қаратилган. У организмнинг имкониятларини оширмайди.

Аэробика америкалик шифокор Кеннет Купер томонидан асосан гиподинамия, ҳаддан ташқари асабийлашиш, ортиқча овқатланиш, юрак-қон томир касалликлари ривожининг олдини олиш учун ишлаб чиқилган.

Аэробика машқлари гиподинамияни йўқотади, кайфиятни кўтариб, стресснинг салбий таъсирларига барҳам беради. Аммо аэробикага боришдан мақсадингиз чиройли қомат бўлса, бу услуб сизга тўғри келмайди.

Спорт машғулотлари билан шуғулланганда инсон организми эндорфинлар (бахт гормонлари) ишлаб чиқаради. Шунинг учун турмуши бузилган аёлларга спорт билан шуғулланиш тавсия қилинади.

Сузиш

polza-plavaniyaАксар ҳолларда аёллар спорт машғулотларига боришни у даражада ёқтиришмайди. Аммо сузишни аёллар учун энг қулай спорт турларидан бири, дейиш мумкин. Чунки бу спорт тури фойдалилиги билан бирга, ёқимли ҳам. Қолаверса, аёлнинг танаси эркак кишига нисбатан кўпроқ сузишга мослашган.

Инсон сузганда сув босими бутун танага худди уқалашдек таъсир кўрсатиб, қон айланиши ва асаб тизими фаолияти яхшиланишига олиб келади.

Сувда қурукликдагига қараганда 90 фоизга енгилсиз, шу сабабли ортиқча оғирлик ҳис қилмайсиз. Бундан ташқари, сузиш ҳомиладор аёлларга, ортиқча вазнли, бўғин ва суякларда оғриқ ҳис қилувчиларга ҳам тўғри келаверади. Суякларингизни мустаҳкамлаш учун ҳам сузишга бориш тавсия қилинади.

Сузишда кўпроқ кўкрак мушаклари ишлайди ва нафас олиш чуқурлашади.

Сув ҳарорати тана ҳароратига нисбатан паст бўлгани боис организм бутун ички заҳираларини ишга туширади ва тана чиниқа бошлайди.

Қадимда момоларимиз дардингни сувга айт, дейишган. Сув ҳақиқатан ҳам инсондаги хавотирни енгишга, стрессга қаршиликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Спортнинг бу тури билан шуғулланиш учун ҳеч бўлмаганда сузишни билишингиз лозим.

Йога

Yoga-Benefits-For-WomenОхирги пайтларда урфга кирган бу спорт тури беш минг йил аввал ҳам бўлган. Шарқ халқлари умуртқа поғонаси қанчалик эгилувчан бўлса, инсон шунча узоқ ҳаёт кечиради, деб ҳисоблаган. «Суягим қотиб кетган, деган фикрда бўлсангиз, адашасиз», дейди йогачилар. Чунки эгилувчанликни ҳар қандай ёшда ривожлантира бошлаш мумкин. Йога билан шуғулланиш куч ва чидамлилигингизни оширади, тўғри нафас олишни ўргатиб, стрессни йўқотади, бутун танани соғломлаштиради. Чунки йога машқлари натижасида ички аъзолардаги хилтлар ҳам тозаланар экан.

Айниқса, уззукун ўтириб ишлайдиган бўлсангиз, умуртқа поғонасини мустаҳкамлаш учун йога машқлари жуда асқотади.

Пилатес

1311-eat-pilates-artБу спорт турини америкалик спорт мутахассиси, Жозеф Пилатес 1900 йилда жароҳатланган спортчилар учун ишлаб чиққан. У умуртқа поғонасини мустаҳкамлаб, тана мушакларини бақувватлаштиради. Пилатеснинг секин, силлиқ ҳаракатлари аёлларга хос бўлиб, уларга назокат билан ҳаракатланишни ҳам ўргатади.

Ички мушакларни чиниқтиришга ёрдам беради. Спортнинг бу тури билан шуғулланиш учун сиздан махсус тайёргарлик талаб қилинмайди. Бу спорт тури ҳар қандай ёшдаги аёлларга ҳам тўғри келади.

Тай-бо

get imgТай-бо фитнес спорт турига кириб, унда бокс, каратэ, таэквандо ва яна бир қанча спорт турларини жамланган. Юрак-қон томир тизимини бақувватлаштиради. Ёғ қатламини йўқотиб, жисмоний қувватни оширади, эгилувчанлик, мувозанатни ривожлантиради. Шу билан бирга, қувноқ мусиқа тароналари остида машқларни бажариб, стресс таъсирларидан ҳам осон қутиласиз.

 «Қай бир рақс турини танласам?»

4-zoomАрабча рақс. Бир неча асрлар мобайнида ривожланиб келган бу рақс тури аёлнинг ҳаракатларига назокат бағишлаши билан бирга узоқ вақт мобайнида шуғуллансангиз, бутун организмга фойдали таъсир кўрсатади. Умуртқа поғонаси, ўпка ва юракни мустаҳкамлайди, мушакларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Умуман, аёллик аъзоларига ҳам фойдали. Айниқса, туғруқдан кейин қоматингизни тиклаб олишга яхши ёрдам беради.

Аммо бу рақс тури билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, ёдда тутингки, 3-4 килодан ортиқ вазн йўқота олмайсиз.

Пойтахда арабча рақснинг 1 ойлик нархи 30.000 дан 60.000 сўмгача (ҳафтасига 3 марта, 1-1,5 соатдан).

Латино рақс турлари ҳам фаолликни ёқтирадиган аёлларга мос бўлиб, анчайин калорияни йўқотишга ёрдам беради. Аммо бу рақс ҳаракатларини эслаб қолишда бироз қийинчиликка дуч келишингиз мумкин. Латино рақслари навбатма-навбат такрорлашни талаб қилувчи шингил ҳаракатлардан ташкил топган. Бу рақс тури ўз қоматини бир маромда ушлаб туришни истовчиларга тўғри келади. Чунки бу рақс турида асосан мушак хотираси ва координация ривожланади.

Пойтахтда латино рақси билан шуғулланишнинг 1 ойлик нархи 50.000 дан 70.000 сўмгача (ҳафтасига 3 марта, 1-1,5 соатдан).

Қайси машғулот қоматга қай даражада таъсир кўрсатади?

 

Сузиш

Йога

Пилатес

Тай-бо

Араб рақси

Латино рақси

Энергия ишлатиш

***

***

****

****

**

***

Калорияни ёқиш

***

**

*

*****

**

**

Релакс (тинчлан-тириш)

***

***

***

**

***

**

Мусиқа

**

-

*

-

***

***

***** — жуда қизғин, **** — қизғин, *** — ўртача, ** — унча кўп эмас, * — кам, - —  йўқ.

Мадина ЛУҚМОНОВА

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка