ТЕЛЕФОНИНГИЗГА ХАБАР КЕЛСА...

ёхуд бу иримми, одатми ё хурофот?

1406023831 sms spam-1

«Бу бир қизнинг илтимоси: Мен 13 ёшдаман. Оғир дардга йўлиқдим. Шифокорлар даво топа олмади. Кўзимда ёш билан Пайғамбаримиз набираси Зайнабнинг қабрига зиёратга бордим. У ерда ухлаб қолибман. Тушимга Зайнаб кирди ва оғзимга сув томизиб, Аллоҳнинг рухсати билан тузаласан деди. Бошимдан ўтган бу ҳодисани халққа тарқатишимни сўради! Мен ёзиб тарқатдим. Бир бой инсонга бердим ишонмади. 13 кунда боридан айрилди. Ночорга бердим ишонди. 13 кунда иши юришди. Бунга ишонганлар қувончга, ишонмаганлар дардга тўлди! Бу ёзувни ўқиган инсон 13 кишига тарқатсин ва истаги 13 кунда ижобат бўлади. Агар назарига илмаса, фалокатга йўлиқиши мумкин! Аллоҳнинг раҳмати ва барокати сизларга бўлсин! Онам узоқ яшасин десангиз, онангиз учун эринманг. Шу ойда сиз яхши кўрган инсонингиз билан бирга бўласиз. Бугун ярим тунда у сизни яхши кўришини тушуниб етади. Яхшилик сиз билан эртага бўлади. Бу синалган. Тун чораки 3 ларда сизга кимдир қўнғироқ қилади. Лекин бу занжирни узсангиз,  бахтингизни 10 йилга йўқотасиз.»

Бу каби хабарлар кўпчилик смс, электрон почта ёки ижтимоий тармоқлар орқали бирор марта бўлса-да олган бўлсангиз ажабмас. Хўш, уларга қандай муносабат билдириш керак? Мутахассислар шу ҳақда фикр юритишади.

«Мутлақо нотўғри»

Шайх Абдулазиз МАНСУР, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари:

— Кейинги пайтларда интерент, телефон орқали турли нотўғри, асоссиз, лекин одамларни шубҳага соладиган маълумотларни тарқатиш урф бўлди. Асл муаллифи номаълум бўлган хабарни жўнатишади-да, яна фалон кишига тарқатинг, дейилади. Динимиздан хабардор бўлмаган, иродаси суст кишилар ишониб, бошқаларни ҳам адаштиришади. Чунки таъсирли қилиб ёзишади-да.

Юқоридаги каби гаплар мутлақо асоссиздир. Аввало, Зайнаб розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари бўлади, невараси эмас. Унинг қабри Суриянинг пойтахти Дамашқда жойлашган. Хабардаги қизнинг Биби Зайнабнинг кимлигини билмаслиги яққол кўриниб турибди. Яна мозорга сиғинишга даъват бўлаяпти. Исломда бу ширк ҳисобланади. Биби Зайнаб тушига кирганини ҳам кимгадир айтиш шарт эмас. Яна юқоридаги каби маълумотларнинг бир ўхшаш томони борки, ҳаммасида фалонча кишига тарқатинг, тарқатсанг, яхши бўлади, бўлмаса, ёмонликка учрайсан, дейилади. Бу нотўғри. Азиз авлиёлар ҳеч қачон илмларини халққа бу тариқа татбиқ этишмаган. Муаллифи мавжуд, асосли китобларда ҳам хабардагидек шартларни учратмайсиз. Дин аҳли бунақа шартлар билан иш қилмаган. Ҳидоят йўлидан чалғитиш бу. Шунинг учун уларга ишониш керакмас, тарқатмасангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Онангизнинг дарди арийди каби башоратларга, борингиздан айриласиз дея қўрқитишларга парво қилманг.

«Ўзингизни алдаманг»

Барно ИЛҲОМОВА, руҳшунос: — Назаримда, «Бу хабарни 13 одамга жўнатсам, ишим юришади. Жўнатмасам, ҳолим хароб дейиш», иримга киради. Ўқигани ёки эшитганининг асл заминига етмасдан, кўр-кўрона эргашиш орқали хабарлар занжири юзага келади. Бунинг устига, севганингиз сизни севишини англаб етади, дея ваъда бериш ёки онангиз учун эринманг, деб шарт қўйиш билан кўпчиликни ўзига жалб этишади. Ваъдалари осмон «SMS»ларга ишониб, ўзингизни алдаманг! Аслида бахтимиз ҳам, саломатлигимиз ҳам, бойлигимиз ҳам, ўз қўлимизда. Уларни бекорчи ишларга бош қўшиб эмас, имон ва меҳнатимиз билан асрашимиз керак.

«Сафни кенгайтирманг»

Наргиза ЖУМАНИЯЗОВА, педагог: — Авваллари қўл телефонимга шундай хабарлар келса, «Мендан нима кетди?», дея унда кўрсатилган сонга қараб, бошқаларга жўнатардим. Кейинчалик улардан чарчадим. Аммо ўқигач, кун бўйи хаёлимда хабарда айтилган гаплар айланарди. Бирор нохуш ҳодиса юз бермасмикан деган қўрқув бўларди онг остимда. Охири бекорчилар, шу йўл билан маблағ орттириш истагидагиларнинг ўйлаб топган иши эканлигини тушуниб етдим. Эндиликда занжирли «SMS»лар телефонимга келса, ўқимасдан ўчириб ташлайман. Ва жўнатган инсондан бошқа юбормаслигини илтимос қиламан. Шу йўл орқали мен хабар жўнатадиган ўнлаб одамларни ҳам унга ишониб, сафни кенгайтирмаслигининг олдини оламан.

Шоира ШАГИАҲМЕДОВА.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка