ЧАҚАЛОҚНИНГ ИЛК ЧЎМИЛИШИ СИЗГА ҲАМ, УНГА ҲАМ ҚУВОНЧ БАҒИШЛАШИ КЕРАК!

mladenes119229 or

1. Биринчи қиладиган ишингиз ўзингизни босинг, қўрқманг, асабийлашманг. Чақалоқнинг илк чўмилиши сизга ҳам, унга ҳам қувонч бағишлаши керак. Катта-кичик қариндош-уруғингизни ванна атрофига йиғиб олманг. Энг яxши йўли – турмуш ўртоғингиз билан бу қувончли онни бўлишинг.

2. Аввало, ванна xонасини иситгичлар ёрдамида иситиб оламиз, болалар чўмилиш тоғорачасини ваннага жойлаштирамиз. Агар ванна сирпанчиқ бўлса, резина гиламча солишни унутманг. Стул қўямиз чунки ваннага эгилиб, болани ушлаш сизга қийинчилик туғдириши мумкин.

3. Агар сиз болангизни катта умумий ваннада чўмилтирмоқчи бўлсангиз, уни кимёвий воситалар билан ювманг бу бола учун зарарли. Шунчаки, қайноқ сув қуйиб, чайиб олинг.

4. Илк чўмилиш учун қайнатиб, совитилган сувдан фойдаланганингиз маъқул. Сувга  1 стакан  иттиканак (череда) ўти қайнтамаси солишни унутманг.

5. Болангиз ваннада сирпаниб кетмаслиги учун унга сочиқ тўшаб қўйинг.  Энг асосийси кичкинтойни қорни оч ёки тўқлигида чўмилтирманг. Эмизганингиздан 1 соат ўтибгина чўмилтиришга киришинг.

6. Сув ҳарорати 36,6 градус бўлсин. Агар термометр сотиб олишга улгурмаган бўлсангиз, тирсагингиз ёрдамида ҳароратни аниқланг.

7. Агар миттивойга сув иссиқлик қилса ,у қаттиқ йиғлайди, танаси қизаради, лоҳаслик пайдо бўлади. Агар сув совуқлик қилса, у қалтирайди, бурун ва лаблари эса кўкара бошлайди.

8. Болангизни ваннада ечинтириб, уни юпқа пеленкага ўранг, чунки у янгиликдан чўчиб кетиши мумкин. Болани сувга оҳиста тушуринг  шундан сўнггина пленкани очинг. Биринчи марта болангизни совун ёки шампун билан ювманг, қўлингиз ёки юмшоқ мочалка билан билан ювинг. Киндигига эҳтиёт бўлинг.

9. Боланинг гардани сизнинг билагингизда бўлсин. Бошни энг оxирида ювамиз. Бола бошидаги қазғоқларни  асло кўчирманг! Бу учун вақт керак. Бир неча марта чўмилтирганингиздан сўнг уни юмшоқ тароқ ёрдамида тараб олиб ташлайсиз.

10. Илк чўмилишга одатда 5-10 дақиқа кифоя. Энди миттивойни яxшилаб қурутиб артинг. Қойил, сиз буни уддаладингиз!

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка