Ён дафтарингизга!

Қовурилаётган картошка

...қарсилдоқ ва мазали чиқишини истасангиз, товага солишдан аввал 1 ош қошиқ ун сепиб, эҳтиётлик билан аралаштириб, қовуринг.

Димланаётган гўшт

...тезроқ пишиши учун унга анор шарбати ёки лимон кислотаси қўшинг.

Парранда гўшти

...нинг устки қавати қарсилдоқ ва майин бœлиб пишишини хоҳласангиз, пишишига бироз вақт қолганда уни эҳтиётлик билан газ печидан олиб, устидан озгина совуқ сув солинг. Ва яна қайтадан газ печига қўйиб пиширинг.

Сут

...қайнатилган идишни аввал совуқ, сўнг иссиқ сувда ювинг. Шунда осон ювилади.

Дудланган қаттиқ колбасани...

...бироз музхонага солиб қўйсангиз, осон тозаланади.

Торт кесганда…

...қаймоқ ва кремлар пичоққа ёпишмаслиги учун аввал торт музхонага 15-20 дақиқа қўйиб олиниши керак. Кесиш давомида эса пичоқни иссиқ сувга ботириб олиб ишлатиш керак. Худди шу тахлит юмшоқ пишлоқни ҳам кесса бўлади.

Компот тайёрлаганда…

...меваларни бир хил қилиб бўлаклаб тўғрасангиз, улар бир вақтда юзага сузиб чиқади. Меваларни узоқ қайнатманг, энг яхшиси, аввал қиёмни қайнатиб, сўнг меваларни солишдир. Витаминлар кўпроқ сақлансин десангиз, меваларни биқирлаб қайнаб турган лимон кислотаси қўшилган сувга солинг.

Тухум оқини…

...альюмин идишда кўпиртирманг, йўқса, қораяди. Қаймоқни кўпиртириб крем тайёрлаш учун уни 8-10 даражагача музлаткичда совутиш керак.

Газ печини…

…аввалдан қиздириб олиш учун 10 дақиқа олдин, электр печини эса 25 дақиқа олдин ёқиш керак.

Хамир…

...тинганини бармоқ билан босиб кўрганда аста ўз ҳолига келганидан билиш мумкин.

 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка