ЭРКАКЛАРДА ЖИНСИЙ ОЖИЗЛИК — ЭРЕКТИЛ ДИСФУНКЦИЯНИ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ

muzh-bolezni

Эркаклардаги жинсий ожизлик деганда эрекция (жинсий қўзғалиш)нинг суст ёки умуман бўлмаслиги тушунилади. Уни келтириб чиқарувчи сабабларни шифокорлар 2 катта гуруҳга бўлишади: жисмоний (физиологик) ва психологик. Физиологик сабаблар: қон-томир хасталиклари, эндокрин тизимнинг бузилиши, урологик муаммолар (пешоб йўлларидаги яллиғланиш), баъзи соматик касалликлар (масалан, қандли диабет) туфайли асосан 40 ёшдан ошган эркакларда жинсий ожизлик — эректил дисфункция келиб чиқиши мумкин. Шу билан бирга, у узоқ давом этган психологик ва асабий ноқулай шароитларда, спиртли ичимликлар истеъмоли ва чекиш оқибатида ҳам орттирилади. Ўрта ёшдаги эркакларнинг узоқ вақт жинсий муомалада бўлмасликлари ҳам баъзан дисфункцияни вақтинча келтириб чиқариши мумкин.

Эректил дисфункция нима учун ёш йигитларда ҳам учраяпти?

Охирги йилларда жинсий ожизлик нафақат ўрта ёшдаги эркакларга, балки 20–25 ёшдаги йигитларга ҳам хавф солмоқда. Эректил дисфункциянинг «ёшаргани» ҳақида шифокорлар авваллари бонг урган бўлса, бугун у шунчаки факт сифатида келтирилади, холос. Аммо бунда ташвишга унча катта асос йўқ: ёшларда жинсий ожизлик кўпинча психологик омиллар сабаб юзага келади. Доимий стрессли вазиятларда ишлаш, кам ухлаш, чарчоқ, депрессия, қўрқув ва ҳаяжон, тажрибасизлик, камҳаракатлилик, компьютер технологияларига муккасидан кетган ҳолда кўп ўтириш натижасида қон айланишининг бузилиши сабаб ёшларда жинсий яқинлик пайти ожизлик сезилиши мумкин.

Бироқ йигитларда ҳам юқорида кўрсатилган касалликлар билан бирга, умуртқа ва тос соҳасидаги бўғимларга етказилган жароҳатлар туфайли ҳам эректил дисфункция эрта ривожланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Баъзан жинсий ожизлик ёш йигитларда турмуш тарзи билан боғлиқ сабаблар туфайли келиб чиқиши ҳам мумкин. Узоқ вақт жинсий яқинликдан сақланиш, жинсий ҳаётни кеч бошлаш ёки бу борада ўта фаол бўлиш, айрим дори воситаларини қабул қилиш, озиқлантирувчи моддаларнинг етишмовчилиги, айрим спорт турлари билан шуғулланувчи ёшларнинг гормонал воситаларни қабул қилиши шулар жумласидандир.

Қачон кимга мурожаат қилиш зарур?

Жинсий қўзғалиш аввалгидек рўй бермаслиги доимий равишда қайталанаверса, зудлик билан андролог мутахассисга мурожаат қилиш керак. Шунингдек, жинсий аъзолардаги деформациялар (шаклий бузилишлар), узоқ вақт жинсий яқинликни хоҳламаслик, эрекция (жинсий қўзғалиш) вақтида оғриқ ҳис қилиш, овознинг ўзгариши ҳам шифокор қабулига ёзилишингиз учун жиддий асос борлигини кўрсатади. Бундай мутахассисларни ҳар бир туман, вилоят ва шаҳар маҳаллий поликлиникаларида, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари, шунингдек, хусусий клиникалардан ҳам топиш мумкин.

Дисфункция қандай даволанади?

Аввало жинсий ожизлик касалликлар туфайли юзага келган бўлса, уларни бартараф этиш лозим. Ўз ўрнида гормонал ҳолатингизни ҳам албатта текширтиринг. Мабодо дисфункциянинг келиб чиқишига психологик омиллар таъсир қилган бўлса, руҳшуносга мурожаат қилишни унутманг.

Эректил дисфункцияни даволашда жинсий майлни кучайтирувчи дори-дармонлар буюрилиши мумкин. Бундан ташқари, жинсий аъзо томирларини кенгайтириш мақсадида вазоактив моддалардан ҳам фойдаланилади.

Дисфункцияни даволашнинг вакуум-эректор терапияси қўлланганда, жинсий аъзони қон билан таъминловчи мосламадан фойдаланилади.

Бу каби усуллар фойда бермаганда, дисфункцияни даволашнинг жарроҳлик усулига қўл урилади. У жинсий қўзғалишга эришиш учун протезлаш усулини англатади. Шундай экан, дисфункцияни даволаш чоралари мавжуд ва қанча эрта мурожаат қилинса, шунча тез даволаш мумкин.

Нормал жинсий қувватга эга бўлиш учун овқатланишга ҳам жиддий эътибор қаратиш лозим. Таркибида ёғ моддаси кам бўлган, кўпроқ витаминли маҳсулотларни истеъмол қилиш керак.

Соғлом турмуш тарзи, спорт, тартибли жинсий ҳаётни кечиришдан ташқари, жисмоний машқларни бажариш ҳам жинсий қувватни кучайтиришга хизмат қилади. Эрекция учун қўлларни олдинга чўзган ҳолда ўтириб-туриш машқи энг яхши машқ сифатида тан олинган. 1 кунда 50-100 марта шу машқ бажарилса, кичик тос соҳасини қон билан таъминланиши кучаяди. Бундан ташқари, пиёда юриш, велосипедда учиш ҳам самарали.

Тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали шифокор-уролог-андролог Бахтиёр ГУЛМУҲАММЕДОВ билан ҳамкорликда ДИЛАФРУЗ тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка