ФАРЗАНДИНГИЗГА «ҚАНОТ» БЕРУВЧИ 16 ГАП!

lori-0005082880-bigwww 1

1. Мен сен билан фаҳрланаман! Ҳар куни, боғчага, мактабга кетаётганида айтинг бу сўзни. Мана кўрасиз, бир неча ҳафтадан сўнг у ўзгаради.

2. Мен сенга ишонаман! Айниқса, бирор вазифани уддалай олишидан чўчиса, албатта, шу сўзни такрор ва такрор гапиринг. Токи у ўзига ишонсин ва ортида суянгани борлигини билсин.

3. Мен сени борингча яхши кўраман! Ҳатто мана шу кичик хатонг билан ҳам мен учун азизсан! Болангиз ўзини  керакли деб билади.

4. Қандай вазиятга тушмагин, сени ҳар доим тинглайман, кечираман кези келганида... Менга ишонишинг мумкин. Ўзаро ишончни мустаҳкамлайди.  

5. Онам (отам) фақат яхши баҳоларим ёки намунали ҳулқим учунгина мени яхши кўришади деб ўйлама. Қониқарсиз баҳо олиб келсанг ҳам ҳудди шундай муносабатда бўламиз. Фақат буни сездирмасликка уринамиз-да. Катталарнинг ўзига ҳос стратегияси бу! Баъзида кичик сирларимизни фош қилиб туришнинг зиёни йўқ.  

6. Сен ҳаёт менга инъом этган энг бебаҳо совғасан! Фарзандингизни бу сўз уни дунёдаги энг бахтли болакайга айлантиради.  

7. Сендан кўп нарсаларни ўрганаман. Масалан, ёмон баҳо олганда ҳам хурсанд бўлишни. У ҳам бирор бир ҳаракати билан сизга намуна бўлишини тушунади.

8. Бу ишинг ҳақиқатан ҳам тўғри бўлди. Ўзимнинг билағоним. Бола қилаётгани ишидан рағбат олиши керак.

9. Ўзингдан кичикларга шунчалик меҳрибонсанки, баъзида уялиб кетаман. Биз ка тталар ҳам болалардек бўлолмаймиз деб. Фарзандингизда меҳрибонлик, куйинчалик ҳиссини пайдо қиласиз.

10. Мустақил фикрлаётганинг мени ҳайрон қолдираяпти. Улғайяпсан! Бу каби эътироф боланинг ишончини ўстиради.

11. Бунақанги иқтидоринг борлигини билмасдим. Офарин! Янада қатъиятли бўлади. 

12. Сени фикринг мен учун жуда муҳим! Нима дейсан? У билан ҳисоблашиш дегани эмас бу, уни ҳам оилада ўз ўрни борлигини билдириб қўйиш, холос.

13. Яхшиям сен борсан! Бу сўзни вақти-вақти билан айтиб турсангиз, фаразандингиз, «улғайсам, ота-онам менга суянишади» деган фикрда катта бўлади. 

14. Бу ишинг жуда яхши бўлди! Шу кетишда давом этсанг, албатта, катта марраларни забт этасан! Баъзан бола қилаётган ишининг тўғри ёки нотўғри эканидан шубҳаланади. Ана шу пайтда унга сизнинг кўмагингиз керак. 

15. Қийинчиликсиз ғалабага эришиб бўлмайди. Кел, биргаликда уларни енгишни ўрганамиз. Бола ёлғиз эмаслигини ҳис қилади.

16. Биз ҳамиша ёнингдамиз. Йиқилсанг ҳам, қоқилсанг ҳам ҳаётингда нима юз бермасин сени тарк этмаймиз. 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка