АГАР БАЧАДОН ТОНУСИ ОШСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

priznaki beremennosti
Бачадон, бу — мушак. Мушакка эса қисқариш хос. Демак, бачадоннинг ҳам қисқаришга «ҳаққи» бор. Агар шундай бўлмаса эди, инсон бутунлай бошқача йўл билан туғиларди. Лекин бу қисқаришлар турфа муаммоларни юзага келтириш ҳам мумкин. Хўш, ўзи бачадон тонуси нега ошади? Бунинг қандай хавфи бор? Бўлажак оналар бу муаммога тўқнаш келганда нима қилишлари керак? Бу каби саволларга олий тоифали шифокор-гинеколог Муборак ПИРИМҚУЛОВА жавоб беради.


«Бачадон тонуси нега ошади?»

Ҳомиладорликнинг учинчи ойидаман. Охирги пайтларда қорним таранглашиб, тортишгандай безовта қилади. Шифокорга айтсам, бачадон тонуси ошганини айтди. Бундай бўлишига нима сабаб бўлади?

Сарвиноз. Денов тумани

— Бунинг бир қанча сабаблари мавжуд. Масалан:

  • Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида бачадон тонуси гормонларнинг нотўғри ишлаб чиқарилиши ҳисобига юзага келиши мумкин. Агар организмда бачадоннинг нормал тонусини тутиб туришга жавобгар гормон — прогестерон ўта камайиб кетса, ҳомила тушиши мумкин.
  • Марказий асаб тизими фаолияти бузилганда бачадондаги мушак қисқаришларини назорат қилиш жараёни бузилади ва тонус ошишига олиб келади. Бундай «бузилиш»лар оғир жисмоний зўриқишлар, доимий стресслар, инфекцион ёки яллиғланиш касалликлари (масалан, ўткир респератор касалликлар, грипп, пиелонефрит) туфайли чақирилган бўлиши мумкин.
  • Туғуруққа яқин қолганда бачадон тонуси ошиши кўп сувлилик, кўп ҳомилалик ёки ҳомиланинг жуда катталиги туфайли юзага келиши мумкин.
  • Таносил тизими яллиғланиши, эндометрит, ўсмалар ва бачадон ривожланиши билан боғлиқ нуқсонлар ҳам бачадон тонуси ошишига туртки бўлиши мумкин.
  • Умуман олганда, бачадон тонуси ошиши бутун ҳомиладорлик давомида кузатилиши ҳам мумкин. Иккинчи уч ойликда бу муаммо одатда ишдаги зўриқиш ёки нотўғри ҳаёт тарзи туфайли юзага келади. Учинчи уч ойликда бачадон ўлчамлари анча катталашади. Бу даврдаги гипертонус муддатдан олдинги туғуруққа олиб келиши мумкин.

«Туғилажак болам учун хавфли эмасми?»

— Менда ҳам бачадон тонуси ошган. Биринчи фарзандимга ҳомиладорман. Қорним қаттиқ бўлиб қолган. Айниқса, кечаси таранглашиб, бироз оғриқ беради. Айтинг-чи, бачадон тонуси ошиши ҳомилам учун хавфли эмасми?

Нигина, Сирдарё тумани

— Бачадон тонуси ошишини хавфсиз деб бўлмайди. Бунга беэътибор қараш керак эмас. Бунда биринчи навбатдаги хавф ҳомиладорликнинг беихтиёр тўхташи билан боғлиқ. Шунингдек, у эрта муддатларда ҳомила тушиши ёки ҳомиладорликнинг охирги ойларида юз берса, муддатдан олдинги туғуруқ сабабчиси бўлиши мумкин. Бундан ташқари, доимий равишда бачадон тонуси юқори бўлиши ҳомилага салбий таъсир кўрсатади. Натижада ҳомила кислород етишмаслигидан азият чекади. Яна бир оқибати: йўлдош вақтидан олдин кўчиши натижасида ҳомила ҳаётига хавф туғдиради.

 

«Қоринда оғриқ бўлса…»

— Охирги пайтларда қорнимнинг пастки соҳасида бироз оғриқ сезаяпман. Қорним пастга тортиб оғригандай бўлади. Агар бу бачадон тонуси ошиши бўлса, нима қилишим керак?

Лола, Самарқанд вилояти, Жомбой тумани

— Биринчидан, қўрқмаслик ва ваҳима қилмаслик лозим. Қанча кўп хавотирлансангиз, бачадон тонусини бартараф этиш имконияти шунча сусаяди. Агар қорин пастида оғриқ бошлангани ёки бачадон таранглашгандек бўлганини сезсангиз, ётиб, ўзингизни бўш қўйишга ҳаракат қилинг, ширин чой ичинг. Шундан кейин ҳам аҳвол яхшиланмаса, устига-устак, қўшимча белгилар пайдо бўлса (масалан, кўнгил айниши, қайт қилиш, жинсий йўллардан қонли ажралма келиши) имкон қадар тезроқ гинеколог билан учрашиш, ҳомиланинг юрак уриши ва бачадон бўйни аҳволини баҳолаш мақсадида ультратовуш текширувидан ўтиш лозим. Бачадон тонуси ошган бўлажак оналар учун меҳнат ва ҳордиқ режимига риоя этиш, тўйиб ухлаш, тоза ҳавода кўпроқ бўлиш, оғирлик қилмайдиган даражада ҳаракат фаоллигида бўлиш жуда муҳим.

«Уйда даволансам бўладими?»

— Бачадон тонуси ошганда шифохонага ётмасдан Но-Шпа ичиб юраверсам бўладими?

Дилбар Исматова, Қашқадарё вилояти

— Бу масала аҳволингизга қараб белгиланади. Агар ҳомиладорлик вақтида биринчи марта бачадон тонуси ошгани аломатлари пайдо бўлса, мустақил равишда оғриқ қолдирувчи (Но-Шпа) ичиш мумкин. Лекин яна такрорланса ва кўрилган чора-тадбирлар фойда бермаса, аёлга ҳомиладорликни сақлаш учун шифохонага ётиш таклиф этилади. Чунки шифокорлар назорати ва кузатувлари асосида муаммо сабабларини чуқурроқ ўрганиш ва уларни бартараф этиш йўлларини топиш осонроқ бўлади.

Бачадоннинг юқори тонуси оғриқ қолдирувчи таблетка ёки инъекция (Но-Шпа, Папаверин) ёрдамида туширилади. Шунингдек, ҳомиладор аёлга тинчлантирувчи препаратлар (масалан, валериана, гиёҳлар жамланмаси, пустырник настойкаси) белгиланади. Бачадон туноси ошиши прогестерон миқдорининг тушишига боғлиқ бўлса, унинг даражасини оширувчи препаратлар тавсия этади.

Нилуфар ёзиб олди

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка