ТУҒРУҚХОНАДАГИ ИЛК ТЕКШИРУВ ВА МУОЛАЖАЛАР

post-58510-1239947240Мурғак вужуднидунёга келтирган онанинг ҳаяжонлларини тасаввур қилиш қийин эмас. У жажжи мўъжиза ҳақида айтиш ҳаракат қилади, тезроқ уйига, яқинлари олдига интилади. Лекин туғруқхонада ўтаётган ҳар бир дақиқа чақалоқ соғлиғини янада мустаҳкамлашга қаратилганини ҳар бир ёш она билиши шарт. Гўдак ҳаётининг дастлабки кунларида ўтказиладиган текширув ва таҳлиллар ҳақида шифокор-неонатолог Шоҳида СОДИҚОВАдан маълумот олдик.

1.  Агар жадвали бўйича баҳолаш. Мана, дунёга янги меҳмон ташриф буюрди. Буни қарангки, у онасининг бағрига етишига улгурмаёқ ҳаётдаги илк баҳосини олади. Чунки шифокор-неонатолог беш дақиқа ичида унинг умумий аҳволини баҳолайди. Агар чақалоқ кучли овозда қичқирса, териси пушти, қўл-оёқ мушаклари эркин ва ҳаракатчан, нафас олиши (бир дақиқадан 40-60 гача), юрак уриши (дақиқасига 120-160 гача) маромида бўлса, шифокор иккиланиб ўтирмай 7 дан тортиб 10 баллгача қўяди ва онасига тутқазади. Бунинг акси бўлиб, соғлиғида бирон муаммо кузатилса (мисол учун киндик ўқига ўралиб туғилса), тезкор чоралар қўрилади.

2.  Гепатит В га қарши эмлаш. Бола онаси билан биргаликда палатага ўтказилгач, у ерда дунёга келишининг илк 48 соатида гепатит касаллигининг В турига қарши эмланади. Борди-ю, она аввал ушбу касаллик билан оғриган бўлса, унинг ташувчиси ҳисобланса, қонида ушбу касалликка мойил ген топилган бўлса, эмлаш бола туғилганидан 12 соат ўтиб амалга оширилади. Маълумки, ушбу маккор касаллик жигарни емиради. Гепатит В қон орқали ўтиши, ҳамда саноқли дақиқаларда бемор организмида катта ўзгаришларни келтириб чиқариши билан хавфли. Айнан шунинг учун шифокорлар ҳар бир чақалоқнинг дунёга келгач тезлик билан эмлайдилар.

3.  БЦЖ эмлаш муолажаси. Бунда сил, қоқшол ва полиомиелит каби хавфли касалликларга қарши эмлаш амалага оширилади. Юқоридаги касалликлар асосан ҳаво-томчи йўли орқали юқади, яъни бу учун касаллик ташувчиси билан яқин мулоқотда бўлиш шарт эмас. Вакцина чап елканинг юқори қисмиг, тери остига юборилади. Укол қилинган жойда бироз ўзгариш юз бериши мумкин. Лекин аксарият ҳолларда бу вақтинчалик таъсир бўлиб, 2 кунга қолмай ўтиб кетади.

4.  Бош миянинг УТТ текшируви. Ушбу муолажа гўдак туғилганидан кейин одатда 2-3 кундан сўнг, фақатгина шифокор кўрсатмасига асосан амалга оширилади. Бола туғилгани заҳоти йиғламагани, бўғилиб туғилгани, онанинг ҳомиладорлик пайтида бирон бир касаллик билан оғригани, ҳомиладорликнинг оғир кечгани, она-болада бирон инфекция бор-йўқлигига шубҳа бўлганда ушбу текширувга асоса бўлади.

5.  Бола товончасидан қон олиш таҳлили. Бу таҳлил ёш оналарда тушунмовчиликка сабаб бўлади. Аслида текширув фарзандингизда фенилкетонурия номли оғир ирсий касаллик бор-йўқлигини аниқлаш учун хизмат қилади. У бола туғилганининг 3-4- кунида тўқ қоринга бажарилади. Таҳлил олиш пайтида бола она сутини эмган бўлиши керак.

Фарзандингиз барча эмлаш муолажасидан ўтиб, соғлом топилди ҳам дейлик. Энди уйингизга кетишингиз мумкин. Шунда қўлингизда:

1.  Туғруқхонадан чиқиш тўғрисидаги кўчирма, ҳамда саломатлик варақаси (унда бола туғилганида олинган кўрсаткичлар, барча эмлаш муолажаларининг бажарилганлиги ҳақида атрофлича маълумот ёзилган) бўлиши лозим.

2.  Бола шахсини тасдиқловчи туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ҳам керак. Уларни алоҳида жойга сақлаб қўйишингиз ва уйингизга келганингиздан сўнг биринчи ҳафта ичида ташриф буюрган оилавий шифокорингизга топширишингиз шарт.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка