ТИРНОҚЛАРИНГИЗ СИНУВЧАН ВА МЎРТМИ?

sloyatsya-nogti-17

Муаммонинг ечими бор!

  • 1 ош қошиқ ош тузини илиқ сувда эритиб, 2 томчи йод эритмасини қўшинг. Енгил аралаштиринг-да, 15 дақиқага қўлларингизни солиб ўтиринг. Тузли ванна синувчан тирноқлар учун жуда фойдали. Фақат бир шарти бор: муолажадан сўнг қўллар чайилмайди ва 15 кун давомида мунтазам бажарилади.   
  • Янги арчилган лимон пўсти билан тирноқларни бир сидра артиб олинг. Бу муолажа нафақат тирноқларни мустаҳкамлайди, балки тирноқ атрофидаги терини юмшатиб, дағаллашишидан ҳимоялайди.  
  • Дорихоналарда қаватма-қават бўлиб кўчиб тушаётган тирноқлар парвариши учун махсус кремлар мавжуд. Бундай кремни тирноққа яхшилаб суртиб, эрталабгача қолдирилади.
  • Тирноқ пластинкаси юпқалашиб, сўнг синиб кетаверса, бир ҳафтада 2 марта зайтун ёғини ёрдамга чақиринг. Тирноқ атрофига зайтун ёғидан суртиб, енгил уқаланг. Ёғ тирноқ атрофидаги тери  ва тирноқ пластинкасига шимилиши керак.
  • Синувчан тирноқларни ҳар ҳафта қайчилаб туриш лозим. Шунда учи калталаниб, асоси мустаҳкамланиб бораверади. Юзаси кўчаётганида аҳамият берилмаса, муаммо тирноқ асосига етиб бориши мумкин.   
  • Муаммонинг яна бир ечими: икки ҳафта давомида лак суртмай, рангсиз бўёқдан фойдаланинг. Тирноқларингиз ўзига келиб олгач, яна ранг беришингиз мумкин.   
  • Уйдаги муолажалар ёрдам бермаса, гўзаллик салонларида парафин ёрдамида даволаш чоралари ҳам бор. Агар тирноқлардаги синувчанлик узоқ давом этса ёки тез-тез қайталанса эндокринолог кўриги ҳам мақсадга мувофиқдир.  

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка