КИЧКИНТОЙГА ОВҚАТ ЁҚМАСЛИГИ ҲАМ КАСАЛЛИКМИ?

funny-hairy-babies-3-57051fd05d4bb  605

Тасаввур қилинг, фарзандингиз бирор таомни егандан кейин ёки мева шарбатини ичгандан сўнг баданини қаший бошлайди. Ҳайрон бўласиз, «егани ёқмадимикан», деб ҳам ўйлайсиз. Айнан шундай. Бола организмининг айрим озиқ моддаларга ўта сезгирлиги, иммун тизими кучсизлиги ва ўзгарувчанлиги баъзи овқатларга нисбатан танасида аллергия қўзғалишига сабаб бўлади. Аслида бундай ҳолат ҳамма болаларда ҳам учрайвермайди. Меъда-ичак ва йўғон ичаги яллиғланиб турадиган, жигари бот-бот безовта қиладиган, ичи қотадиган ҳамда гижжаси бор болаларда «овқат аллергияси» тез-тез рўй беради. Педиатр-шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Умида ТЎХТАЕВА маълумот беради…

Эмизикли она ва чақалоқнинг бетартиб овқатланиши ҳам аллергик ҳолатни юзага келтиради. Айтиш жоизки, ҳомиладор аёл мижозига тўғри келмаган озуқа (масалан, ёнғоқ, қази, колбаса, бодом, қулупнай, шоколад, мандарин сингари)ларни кўп истеъмол қилганда қориндаги бола «овқат аллергияси»га мойил бўлиб туғилади.

Баданини қашийверса...

Овқат ёқмаганда бола терисига эшак еми (бир-бирига қўшилиб кетадиган ва бўртиб турадиган катта-катта тошмалар) тошади. Болаларда модда алмашинувининг издан чиқиши, меъда-ичак фаолияти бузилиши, жигар, буйрак, гижжа касалликлари, тонзиллит, гайморит, отит, бурун бўшлиғи яллиғланиши, қулоқ шамоллаши, иссиқ-совуққа сезгирликнинг ошиши ҳам сурункали эшак еми тошишига сабаб бўлади.

Эшак емининг турлари кўп: ўткир, сурункали, қайталовчи ва сурункали тугунчали... Ўткир эшак емида тери қаттиқ қичийди, кўп тошмалар тошиб, қичишади ва қизаради. Тошмалар тезда катталашиб, бир-бирига қўшилиб кетади ва ўртаси оқариб туради. Боланинг кайфияти ёмон бўлмаса-да, кўпинча касаллик иситма хуружи билан бошланиб, ҳарорат 39-40 даражагача кўтарилади. Буни эшак еми иситмаси дейилади.

Ўткир эшак емида тошмалар терининг талайгина қисмини қоплайди. Муолажа таъсирида пуфакчалар ва касаллик сурункали тусга кириб, қайталаниш кўп ойлар ва ҳатто йиллар давом этади.

Сурункали тугунчали эшак емида терида майда тугунчалар пайдо бўлади ва бир неча ҳафта, ҳатто ойгача сақланади. Баданига эшак еми кўп тошадиган болаларни даволаш учун касаллик сабабини аниқлаш лозим. Айнан қайси овқатни егандан сўнг бундай тошма юзага келганини билиш муҳим. Аллергенлар қанча тез аниқланса, даво шунчалик тўғри олиб борилади.

Диатезми, чилла яраси?

Экссудатив диатез билан 2-4 ҳафталикдан 2 ёшгача бўлган болалар касалланади. Бу ҳам баъзи овқат маҳсулотлари (масалан, эмизикли она ёки боланинг тухум, асал, ёнғоқни кўп истеъмол қилиши) туфайли келиб чиқади. Экссудатив диатезни халқ тилида «чилла яраси» деб ҳам атайдилар.

Овқат аллергиясига мойил бўлиб туғилган болалар 1,5-2 ойлик бўлгач, юзи қизариб, қасмоқланади. Қасмоқ кўпайиб, тугун-тугун бўлиб қолади. Бундай болалар тумов, ангина, бронхит каби касалликларга чалинувчан бўлиб, кўз шиллиқ пардаси ва ўрта қулоқ яллиғланади ва ичи тез-тез қотади.

Бундай болалар бирор касаллик билан оғриб, тузалганларидан кейин ҳам анчагача ўзларига келолмай нимжон, инжиқ бўлиб юришади. Уларнинг тана ҳарорати кўтарилиб туради. Бола хомсемиз бўлиб, қовоқлари шишади, чови, бўйни, қулоқ ва қўлтиқ ости терилари сувчираб туради. Оқибатда гўдак асабийлашиб, яхши ухлай олмайди.

Чилла яраси бор болалар она сутидан баҳраманд бўлишлари, кўкракдан эрта ажратилмасликлари керак. Касалликни даволаш учун «А» гуруҳли дармондорилар ҳисобланган малҳамлар терининг бичилган жойларига кунига икки маҳал суртиб турилади. Кучсиз калий пермарганати эритмаси (марганцовка) ёки танинли ванна қилинса, ҳам яхши фойда беради. Ўсимлик ёғи, болалар кремини суртиш лозим.

Оналар ён дафтарига

  • Унутманг, бирор овқат ёқмаса, кичкинтойингиз дарров безовталанади. Баданига тошма тошмаса-да, ҳадеб қашинаверади. Шундай вақтда унга қайси овқат ёқмаганини аниқланг. Акс ҳолда болага ёқмаган егуликни ҳадеб едираверсангиз, кейинчалик ундаги аллергик ҳолат кучайиб, бирор касалликни келтириб чиқариши мумкин.
  • Овқат аллергиясига мойил болаларни шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда махсус тартибга кўра озиқлантириш керак.
  • Баъзи овқатлар ёқмайдиган болаларга дори ичиришда ҳам эҳтиёт бўлиш лозим. Уларга шифокор буюрган дорини аввал озгина миқдорда ичиринг. Агар безовталик сезилмаса, кейинчалик бу дорини касалликдан тузалгунича бераверсангиз бўлади.
  • Меҳмонга борганда ёки саёҳатга чиққанда овқат ёқмайдиган болаларнинг овқатланишини назорат қилиш лозим.
  • Баъзи овқатлар туфайли безовталаниб ёки танасига тошма тошиб турадиган болаларни аллерголог ва терапевт-педиатр маслаҳати асосида парваришлаб, махсус муолажа курсларини олиш зарур.

Г.ЖАМИЛОВА ёзиб олди

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка