БЕПУШТЛИКДАН МАСТОПАТИЯГАЧА...

Ёхуд гинеколог билан савол-жавоб

file42533898 7161a81cМухлисларимиз мактуб йўллаб, қўнғироқ қилиб, ўзларини қизиқтирган, ўйлантирган турфа саволлар билан мурожаат қилишади. Саволларга олий тоифали акушер-гинеколог Маҳмуда Имомқулова жавоб беради.


БЕПУШТЛИК ВА УРЕАПЛАЗМА

— Қизим туғилгандан кейин узоқ вақт (ўн йил) бошқа фарзанд кўрмадим. Яқинда УТТ (УЗИ) чоғида менда уреаплазма борлиги аниқланди. Шифокоримнинг айтишича, энди фарзанд кўришим эҳтимоли камроқ экан. Нима қилишим керак?

Маҳлиё, Денов шаҳри

— Тажрибаларда кузатилишича, уреаплазма вируси организмга тушса, бачадон найларининг ёпилиб қолишига сабабчи бўлади. Бу вақтда найлардан уруғ суюқлиги ўтмайди ва бепуштлик юзага келади. Жинсий аъзорлардаги инфекция ўчоғини йўқотиш учун аёл яллиғланишга қарши (антибактериал) муолажа олиши зарур. Акс ҳолда вирус қонга ўтиб, аёлнинг иммун тизими ишига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Даволаниб, дарддан фориғ бўлган аёл қайта фарзанд кўриши мумкин.

БАЧАДОН БЎЛМАСА...

— Бир неча йил аввал кучли қон кетиш туфайли жарроҳлик муолажаси ўтказилиб, бачадонимни олиб ташлашди. Икки қизим бор, энди ўғил туға олмаслигимни ўйлаб, кўп сиқилдим. Баъзилар “ҳозир тиббиёт ривожланган, бачадони бўлмаганлар ҳам фарзандли бўлиши мумкин”, дейишди. Шу тўғрими? Умид қилсам бўладими?

Камола, Самарқанд вилояти

— Маълумки, ҳомила фақат бачадонда ўсиб ривожланади. Бачадон ампутацияси (яъни бачадонни олиб ташлаш) ўтказилган ҳолларда эса аёлнинг умуман ҳомиладор бўлиш имкони йўқ. Бунда ҳеч бир муолажа фойда бермайди.

ТУХУМДОН ЎСМАЛАРИ

— Тухумдон ўсмалари нима сабабдан пайдо бўлади? Даволаб тузатиш мумкинми?

Асила, Тошкент шаҳри

— Тухумдонларда хавфсиз ўсмалар ривожланишига асосан гормонал ўзгаришлар, эндометриоз хасталиги ва аднекситлар (бачадон ортиқларининг яллиғланиши) сабаб бўлади. Ўсмалар турига, ҳажмига ва жойлашувига қараб дастлаб консерватив йўл билан (дори-дармонлар асосида) даволанади. Агар тухумдон ўсмалари муолажа давомида сўрилиб кетмаса, жарроҳлик усули қўлланади.

СПИРАЛЬ ВА ҲОМИЛАДОРЛИК

— 35 ёшдаман. Бир неча йил аввал ҳомиладорликдан сақланиш мақсадида спираль (бачадон ичи воситаси) қўйдиргандим. Яқинда тиббий кўрикдан ўтаётганимда тўрт ойлик ҳомилам борлигини айтишди. Бачадонимга қўйилган мосламанинг туғилажак болага зиёни йўқми?

Ҳалима, Ангрен шаҳри

— УТТ (ультратовуш текшируви) орқали ҳомиланинг соғлиғи, тўғри ўсаётгани аниқланса кифоя. Ташвишланишга ҳожат йўқ, бола эсон-омон дунёга келади.

ТУҒМА НУҚСОН

— Тиббий кўрик пайтида менда бачадон йўқлиги аниқланди. Бу туғма нуқсон саломатлигимга зарар етказмайдими?

И. Тошкент шаҳри

— Бачадонсиз туғилган қизларнинг тухумдонларида жинсий гормон ишлаб чиқарилмайди. Бу эса кўкрак безлари ривожланишини қийинлаштиради ва организмнинг эндокрин тизими фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун бачадони туғма ҳолда мавжуд бўлмаган қизлар бир йилда икки-уч маротаба эндокринолог-шифокор кўригидан ўтиб туришлари тавсия этилади.

“КОНДИЛОМА ЮҚУМЛИМИ?”

— Эшитишимча, кондилома ўсмалари аёлга жинсий йўл билан юқар экан. Шу ростми?

Салима, Чилонзор тумани

— Ҳа, рост. Жинсий алоқадан сўнг эркакдан ўтган вируслар ўткир учли кондиломаларни келтириб чиқаради. Гарчи бу ўсмалар унчалик хавфли бўлмаса-да, уларга бепарво қарамаган маъқул. Баъзида кондиломалар ўз-ўзидан сўрилиб кетади. Баъзан эса улар гоҳ йўқолиб, гоҳ янгидан пайдо бўлаверади. Бундай вақтда шифокорга учраб, у тавсия этган препаратлардан фойдаланинг.

МАСТОПАТИЯ ХАВФИ

— Ҳайз келишидан бир-икки кун олдин кўкрак безларим шишиб, тошдек қаттиқ бўлиб қолади. Сабаби нимада?

К. Бўстонлиқ тумани

— Баъзан ҳайзолди синдромида шундай ҳолат рўй беради. Яъни ҳайз бошланишидан аввал кўкраклар дағаллашиб, оғрийди. Бу ҳол  ҳайз бошланиши билан ўтиб кетади.  Агар сут безларининг қаттиқлашиши ҳайз кунларида ҳам давом этса ва оғриқ безовта қилса, бемор маммолог-шифокорга кўриниши лозим. Чунки аёлда мастопатия (сут бези касаллиги) ривожланаётган бўлиши ҳам мумкин. Бунда сут безлари тўқималари қаттиқлашади, оғриқ эса ҳайз кунларида ҳам давом этади. Шунингдек, мастопатияда сут безларидаги шиш ва оғриқлар ҳатто, ҳайз цикли ўрталарида (14-17-кунларида) ҳам такрорланиб туради.

ГУЛЖАМИЛА тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка