«ФАРЗАНДИМГА ЖАВОБ БЕРОЛМАЙМАН!..»

Ёхуд  «гуноҳимнинг меваси»

20131128529760bd4f541

Гулмира, 35 ёш, Тошкент шаҳри:

— Турмушга жуда ёш чиққанман. Ўн етти ёшимда ўзимдан ўн икки ёш каттага узатишганди. Саккиз йил бирга яшадим. Фарзандимиз бўлмади. Кейин ажрашдик. Йигирма беш ёшимда ота уйимга қайтиб келдим. Сал ўтмай эса бир йигит билан танишиб қолдим. Албатта, буни айтиш оғир, гуноҳим учун ҳануз тавба қиламан, аммо… Ўғлим гуноҳимнинг меваси. Буни ўзимдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ҳатто ота-онам ҳам. Улар боламни эримники деб ўйлашади. Чунки болам борлигини билиб, эрим ярашиш учун келганди. Мен рад этганман. Болам эримга ўхшамаслиги табиий эди. Кейин эрим жанжал қилиши мумкин. Шундан қўрқдим.

Ишонасизми, ўша учрашган йигитим ҳам фарзанди борлигини билмайди. Шу дамгача бу сир умуман очилмайди, деб юрардим. Яқиндан бошлаб эса ўғлим сўрай бошлади:

— Ойи, мени дадам билан учраштиринг. У кишини кўришни хоҳлайман.

Илк марта шу гапни айтганида қотиб қолгандим. Нима дейман, ахир? Индамай қўя қолдим. Эшитмаганга олдим. Ўғлим ҳам қайта сўрамади. Лекин ҳозирги кунларда тез-тез саволга тутаяпти:

— Ойи, менинг дадам ким? Нега бизни кўргани келмайди?

— Мен буни хоҳламаганман. Чунки дадангнинг бошқа оиласи бор… — дедим охири.

Рост, у йигит аллақачон уйланган ва бола-чақали. Аммо мен ўғлимнинг бир умр отаси кимлигини билмай ўтиши адолатсизлик деб ўйлаяпман. Афсус, ҳақиқатни ҳам айта олмайман. Чунки ўша йигитга ўғлимнинг отаси эканлигини айтсам, ишонадими-йўқми? Ишонса ҳам оиласининг тинчи бузилади. Буни ҳам истамайман албатта. Хуллас, икки ўт орасида қолиб кетдим. Қандай йўл тутишга ҳайронман. Илтимос, менга тўғри йўл кўрсатинг…

Маслаҳат: — Жуда чигал муаммо...(Ўйланиб) Бола отаси ким эканлигини билишга ҳақли. Аммо бундай вазиятда… Фарзандингизни ўз отаси олдига олиб борганингиз билан у тан олмаслиги мумкин. Яна шунинг орқасидан унинг оиласи бузилиши ҳавфи ҳам бор. Биринчи эрингизни кўрсатинг, дей, десам, у одам учун бу адолатсизлик ва Аллоҳ олдида ҳам оғир гуноҳ. Энг яхшиси, «отанг жуда узоқда, масалан, чет элда яшайди», деб расмини кўрсатинг. Бу болангиз учун ҳам тасалли бўлади. Уларнинг кўнгли биз ўйлагандан нозикроқ. Жароҳатлаб кўйишдан қўрқинг. Қолгани тақдир ҳукмига… Энг тўғри йўлни Худонинг ўзи кўрсатади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка