ЭРКАК ВА АЁЛ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК МУОМАЛА ХУСУСИДА

244Кўпинча бу мавзу оилаларда, айниқса, қизлар учун «ёпилган қозон». Аммо улар оилали бўлгандан кейин эркак ва аёл ўртасидаги нозик муомала хусусида муаммолар юзага келганда ана шу таъқиқлар панд бериб қўяди. Саҳифамиз орқали сиз гўзалларни қизиқтирган, безовта қилаётган, жавобини кутиб қийнаётган саволларга жавоб берамиз. Зеро, бу оила мустаҳкамлиги учун ниҳоятда муҳим.

Ахир ким билан бу нозик мавзу хусусида гаплашиш мумкин? Дугонангиз ҳам тайинли маслаҳат бериши амри маҳол. Шундай муаммо билан шифокор ҳузурига?! Жуда кам одам никоҳда меъёридаги жинсий алоқа қандай бўлиши кераклигини шифокордан бориб суриштиради. Шу ва шунга ўхшаган саволларга мутахассис олий тоифали шифокор-сексопатолог Абдумутал РАЗЗОҚОВ жавоб беради.

 

«Ҳис-туйғуларим меъёридами?»

Аёллар ўзларининг нозик муомала бўйича хаёлларидаги фантазиялари, кечинмаю туйғулари ҳақиқий аёллик шарафига тўғри келиш-келмаслиги ҳақида кўп ўйлашади. Бундай иккиланиш болаликдан бу мавзу уят, шармандалик деб талқин қилинганидан келиб чиқади. Айниқса, бу савол жинсий ҳаётидан лаззатланмайдиган аёлларда кўндаланг бўлади. шунда аёллар ўзларидан хавотирланиб қолишади. Афсуски, бундай ҳолат кенг тарқалган бўлса-да, аёллар ўз хоҳишлари ҳақида айтолмайдилар, муҳим масалалар хусусида эрларидан илтимос қилишга  истиҳола қиладилар. Яна шуниси ҳам борки, баъзи аёллар ўзи нима хоҳлашини ҳам билишмайди. Шунинг учун аёл ўз хоҳиш-истаклари, ҳис-туйғулари нормал эканига ишончи комил бўлиши керак. Шунинг учун уялмасдан турмуш ўртоғингизга вазиятни тушунтиринг. Шундагина чин лаззат ҳиссини туйишингиз мумкин.

 

«Жинсий яқинлик учун қайси вақт энг мақбул?»

 

Бу саволга ҳам оилавий турмушда кўп дуч келинади. Қадимда Ҳаким ва табибларнинг наздича, жинсий суҳбат учун саъд (бахтли: душанба, пайшанба, жума) ва наҳс (бахтсиз: якшанба, сешанба, чоршанба ва шанба) кунлар ҳам фарқланади. Кўп йиллик турмуш тажрибаси бўлган эру хотинлар ҳафтада 1-2 кун жинсий яқинлик қиладилар. Янги қуриилган оилаларда эса интим ҳаёт частотаси баланд бўлса-да, вақт ўтиши билан меъёрга яқинлашиб қолади. Ҳозирда замонавий тиббиёт ҳам меъёрдаги жинсий яқинликни ҳафтасига 2-3 марта деб белгилайди. Исломий қоидалар бўйича кечаси жинсий яқинлик учун яхши пайт дейилади. Кундалик шароитимиз шуни тақозо қилса ҳамки, тиббий нуқтаи назардан эрталабки жинсий яқинлик ҳам самарали ҳисобланади. Чунки эркак организми уйқудан дам олиб тиниқлашган, тестостерон миқдори ортган бўлади.

 

«Аёл турмуш ўртоғига ўз хоҳишларини қандай изҳор қилади?»

 

Агар аёл эри билан бўладиган нозик муомаладан қониқиш ҳосил қилмаса, вазиятни тўғрилашнинг ягона йўли бу ҳақда эрга айтишдир. Аммо қандай қилиб? Буни обдон ўйламасдан шартта айтадиган бўлсангиз, ҳолатни баттар оғирлаштириб қўйишингиз мумкин. Бунда энг асосий қоида: турмуш ўртоғингизни жинсий муносабатларда у ёки бу ҳаракатни нотўғри қилаётганини айтиб айбламанг. Энг яхши йўли: барча истакларингизни хушомад шаклида айтишга ўрганинг.

Ҳар бир эркак тўшакда аёлнинг хоҳишларига бепарво бўлмайди. Инчунун, сиз унга йўлини қилиб нима хоҳлашингизни айтсангиз, бас, сизга роҳат бағишлаш учун тоғни қалқон қилишга қодир баҳодирга айланади. Эркаклар учун аёл жисми ҳамиша сирли бўлиб келган. Шунинг учун ҳам кўнглингиз калитини топширар экансиз, у бундан фақат хурсанд бўлади.

«Аёлларда жинсий майл сусайса, қандай йўл тутиш керак?»

 

Бу ҳолат аёл ёши улғайиб, менопаузага яқинлашганида, организмида гормонал ўзгаришлар юз берганда содир бўлади. Аммо истаган ёшда ҳам жинсий майл (либидо)нинг йўқолиши кузатилиши мумкин. Бунинг бир қанча сабаблари бор: 35 ёшда эрта климакс белгилари, ҳар хил антидепрессант ёки ҳомиладорликка қарши таблеткалар, камҳаракатлилик, уйқу етмаслиги… Агар сизда либидо пасайиши кузатилса, биринчи галда жисмоний ҳолатингизни текширинг. Шифокор тавсиясига кўра умумий таҳлил, гормонларга қон топширинг. Иш, уй ташвишлари ва бошқа юклардан вақтинча халос бўлиш учун ўзингизга майда кўнгилхушликлар ўйлаб топинг. Озгина ҳордиқ жисмоний ҳолатингизни яхшилашга олиб келади. Иссиқ ванна, мазали овқатланиш, оилангиз билан табиат қўйнида дам олиш сизни бироз чалғитиши мумкин.

 

Агар жинсий яқинлик одатий ишга айланса…

 

Бу саволни кўп йиллар бирга яшаган жуфтликлар беришади. Вазиятни тўғрилаш мумкин. Аммо бироз ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Масалан, жинсий яқинлик вақти, жойини ўзгартириш мумкин. Унутманг, тўшак ҳам янгиликлар, кашфиётлар макони. Муносабатларингизга нозу карашма, ишвани қайтаринг. Ахир турмуш ўртоғингиз оиланинг фақат пул топувчиси, боқувчиси эмас. Унинг табиатан овчи экани ёдингизда бўлсин.

 

Эслаб қолиниши керак бўлган маслаҳатлар

 Жинсий яқинлик жуфтликнинг иккисига ҳам ҳақиқий лаззат бахш этиши учун бу жараёнга тайёргарлик кўрилган бўлиши керак. Биласиз, жинсий яқинлик ўз ичига 4 фаза: қўзғалиш, унинг кучайиши, кульминация ва тинчланишни ўз ичига олади. Ана шу фазалар нормал ва кўнгилдагидек кечиши учун аёл ҳам, эркак ҳам баробар ҳаракат қилиши керак.

 

Эрнинг ҳиёнати исботланса, қандай яшаш мумкин?

 

Жуфтликларнинг бири ҳиёнат қилса-да, никоҳни сақлаб қолиш мумкин. Агар бу сизнинг бошингизда бўлса, соч толаларингизни оқаришдан аямайсиз. Биринчи шарт–эрингиз хуштори билан барча алоқаларни тўхтатиши керак. Айбдор бундан буёғига турмуш ўртоғи билан ҳалол муносабатда бўлиши керак. Психологларнинг маслаҳат беришларига қараганда, жабрланган томон 1 кунда 10 минут айбдорга жаҳл қилиши, йиғлаши, айблаши мумкин экан. Фақат 10 минут. Бу ҳолат 6 ойдан кейин ҳаётнинг изга тушиши билан тугайди. 

Жинсий муносабатлар бўйича жиддий муаммоларга дуч келган бўлсангиз, тезда андролог-сексопатолог ёки гинеколог-сексопатолог, сексологларга мурожаат қилинг.

СУРАЙЁ

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка