РЕЗУС-ЗИДДИЯТ: МУАММОНИНГ ЕЧИМИ БОРМИ?

1381179028 rezus-faktor«Резус-зиддият» атамасини ҳомиладорликни бошидан кечирган ҳар бир аёл эшитган. Аммо бу масалага доир билимларимиз оз, эшитганларимиз турли қўрқинчли афсоналардан иборат холос. Албатта, бу — муаммо, фақат замонавий тиббиёт аллақачон ечимини топган муаммо. Келинг, у ҳақда батафсилроқ гаплашамиз.

Резус-зиддият нима?

Эр ва хотиннинг қон резуслари бир-бирига тўғри келмаганда, янаям аниқроғи, эрнинг қони резус-ижобий, хотинники эса резус-салбий бўлган ҳолатларда юзага келади. Хўш, резус-салбий ёки резус-ижобий дегани нима ўзи? Қон таркибидаги эритроцитлар усти оқсил қобиғи билан қопланган бўлади. Аммо бу қобиқ ҳамма инсонларда ҳам мавжуд эмас. Эритроцитлари оқсил қобиғи билан қопланган қон резус-ижобий, шундай оқсил қобиғидан мосуво қон эса резус-салбий ҳисобланади. Энди тасаввур қилингки, боланинг отаси қони резус-ижобий, яъни унинг эритроцитлари оқсил қобиғи билан қопланган. Онаники эса йўқ, яъни резус-салбий. Ҳомила отасидан резус-ижобий қонни олади. Бу қон йўлдош қобиғини кечиб ўтиб, онанинг резус-салбий қони таркибига кириб боради. Она иммун тизими дарров ўзига бегона қонга нисбатан антитаналар ишлаб чиқаради, чунки у резус-ижобий қонни ўзи учун хавф деб билади. Ушбу антитаналар қон орқали ҳомилага ўтади ва унинг қони таркибида жиддий ўзгаришлар қила бошлайди. Ана шу ҳолат резус-зиддият дейилади.

Қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Онадан болага ўтган антитаналар бола қонининг эритроцитларини парчалай бошлайди. Натижада эритроцитлар ўз вазифасини тўлиқ бажара олмайди. Ривожанаётган ҳомила тўқималарига кислород етиб бориши камаяди, бу тиббиётда гемолитик касаллик номини олган. Унинг оқибатларини уч даражага таснифлаш мумкин.

1.Енгил даража. Бунда бола дунёга келгач, орадан бир ҳафта ўтмаёқ, ранги ҳаддан ташқари оқариб кетади. Унинг жигар ва талоғи бироз катталашади. Аммо чақалоқнинг умумий аҳволига бу сезиларли таъсир ўтказмайди.

2.Ўрта даража. Чақалоқнинг ранги сарғайиб кетади, жигар ва талоғи сезиларли даражада катталашади. Чора кўрилмаса, боланинг аҳволи ёмонлаша боради, кучли камқонлик ривожланади.

3.Оғир даража. Бунда ҳомила тушиш хавфи юқори бўлади. Ҳомилани сақлаб қолишга муваффақ бўлинганда ҳам, бола оғир аҳволда туғилади. Танаси шишади, кўкрак қафаси сув йиғади, ўпка нуқсони кузтилади.

Ҳар доим ҳам резус-зиддият кузатилавермайди. Айрим ҳолларда она ва ҳомиланинг қон резуслари бир-бирига мутаносиб бўлмаса ҳам, она организми антитаналарни ишлаб чиқармаслиги ёки кам миқдорда ишлаб чиқариши мумкинки, бу резус-зиддиятни юзага келтирмайди.

Нима қилмоқ керак?

Аввало, ҳомиладорликка тайёргарлик даврида эр ва хотин қон таҳлили топшириб,605857325
резус-фактор масаласини ойдинлаштириб олишлари лозим. Ҳомиладор бўлгач  ҳам, шифокор маълум қон таҳлилларини буюради. Шу таҳлиллар натижасида резус-салбий  аёл резус-ижобий ҳомилани кўтариб юргани аниқланса (яъни аёл қонида антитаналар мавжуд бўлса), шифокор ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида анти-резус иммуноглобулин билан аёлни эмлашни буюради. Бола туғилгач, унинг қони резус-ижобийлиги аниқланса, туғруқдан 72 соат ўтиб, онага яна бир бор ўша иммуноглобулин уколи қилинади. Бу кейинги ҳомиладорликда резус-зддиятнинг олдини олиш учун амалга оширилади.

Демак, сиздан талаб қилинадигани – огоҳлик, турмуш ўртоғингиз ва ўзингизнинг қон резусларингизни билиш ҳамда ҳомиладор бўлгач, бу ҳақда шифокорга маълум қилиш.

Мақолани олий тоифали шифокор, акушер-гинеколог Моҳира СОДИҚОВА берган маълумотлар асосида Шаҳноза СОАТОВА тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка