ҚОМАТИНГИЗНИ РАСО ҚИЛУВЧИ 15 МАШҚ

d79bdb3c51941. Жисмоний машғулотлар учун маxсус гиламчага оёқларни чалиштириб ўтириб олинг, бўйинни максимал даражада текис ушланг. Энди эса бошни бир тарафга аста-секинлик билан эгинг, қулоқни елкага теккизишга ҳаракат қилинг.

2. Елкаларни текис ушланг, кафтларни бирлаштириб, бош орқасидан ушланг. Сўнг секинлик билан иякни кўкракка тегизишга ҳаракат қилинг. Машқни 5 марта такрорланг.

3. Тиззада туриб олинг, ўнг оёқни олдинга йўналтиринг. Иккинчи оёқнинг учини ушлаб олган ҳолда аста олдинга қараб чўзилинг.

4. Бир қўлни букинг-да, орасидан иккинчи қўлни ўтказиб, қўлни иложи борича орқага чўзинг. Бу машқ елка ва бўйин мушакларини мустаҳкамлайди.

5. Ўнг оёқ тиззасини букинг. Иккинчи оёқни текис қўйинг. Энди эса тиззаси букилган оёқни қарама-қарши тарафга то бўксага етгунга қадар букинг. Ўнг қўлни орқага қилиб букилган тиззага тегизинг, сўнг оёқларни алмаштиринг. Машқни 10 марта қайтаринг.

6. Оёқ ва қўлларни ерга тираб туриб олинг. Сўнгчап оёқни максимал даражада қўллар олдига олиб келинг. Энди бошланғич ҳолатга қайтиб машқни иккинчи оёқда давом эттиринг.

7. Белга ётиб олинг. Қўлларни икки томонга ёйинг. Тиззаларни букиб олинг-да, қарама-қарши томонга фақатгина бел ва бўксани эгинг. Машқни икки томонда 5 маротабадан бажаринг.

8. Оёқлар устига ўтириб олинг. Қўлларни орқага қўйиб унга тиралиб, бошни орқага чўзинг, шу ҳолатда 5 дақиқа туринг, қорин мушаклари тортилади ва силлиқлашади.

9. Белга ётиб олинг, тиззаларни букинг. Бўксани аста-секинлик билан полдан кўтаринг. Қўлларни бир-бирини ушлаган ҳолда бўкса тагига қўйинг. Машқни 10 марта такрорланг. Бу машқ нафақат қоматни тўғирлайди, балки стресслардан xалос этади.

10. Ён томонга қиялаб ётинг. Бошни қўлингиз ёрдамида ушлаб ётинг. Оёқни орқага, бўксагача букинг. Ҳар бир оёқда 5 мартадан бажаринг.

11.  Оёқларни чалиштириб ўтириб олинг. Бир оёқни эҳтиёткорлик билан кўкраккача олиб боринг. Машқ давомида бел ва елкани тик тутинг.

12. Гиламчага ўтириб олинг, оёқни олдинга чўзинг. ªўллар билан оёқ остини ушлаб олган ҳолда эгилинг, пешанангиз тиззаларга тегсин. Шу ҳолатда 5 дақиқа туринг.

13. Бир текисда туринг, оёқларни елка кенглигида очинг. Бир оёқни орқага кўтариб, учини қўл билан ушлаб, бўксага қадар букинг.

14. Бошни ерга тираб тиззаларни буккан ҳолда туриб олинг. Қўллар бир-бирини ушлаб олган ҳолда юқорига максимал даражада кўтарилсин. Бу машқ ўта эҳтиёткорликни талаб этади.

15. Энг оддий ва осон машқ. Девор олдига туриб олинг-да, оёқ учини деворга тираб букинг, иккикинчи оёқда хам xудди шу ҳолатни такрорланг.

  • Эсингизда сақланг. Машқлар давомида ҳеч қандай оғриқ сезишингиз керак эмас. Агар оғриқни сезсангиз, машқни дарров тўxтатиб, уни қайтадан тўғри бажаришга ҳаракат қилиб кўринг. Машқларни иложи борича табиий бажаришга урининг  ва тўғри нафас олишни ҳам унутманг.

 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка