«УХ-ЛА-МАЙ-МАН!» БОЛАКАЙНИНГ УЙҚУСИ ҚОЧСА...

IMG b26bdfbe422dКичкинтой уйқусини йўқотиб қўйса, ота-оналарнинг ҳам тинчи бузилади. Аҳир туни билан хархаша қилиб, инжиқланадагина болакайни овутишнинг ўзи бўладими? Хўш, ухлашга қийналаётган болаларни қандай қилиб бир хил тартибга ўргатиш мумкин? Педиаторлар қуйидаги усулларни тавсия этишади:

1.Денгиз ёки ёмғир товуши...

Шифокорлар бундай товушларни табиат мусиқаси дейишади. Денгиз мавжаланаётгани ёки  ёмғирнинг шивирлаб ёғиши асаб толаларига таъсир этиб, уйқуга элитади. Тўғри, аввалига болакай буни тушунмаслиги, ҳатто инжиқлик қилиб  йиғлаши ҳам мумкин. Аммо бир неча марта эшитгач, ёқтириб қолади.

2.Кунни тўғри тақсимланг

Овқатланиш, дам олиш ва сайр қилиш учун куннинг ҳар бир қисмини режалаштириб олинг. Эрталабки сайрдан сўнг болакай 40-50 дақиқа ором олиши мумкин. Тушликдан 1-2 соат ўтгач, яна 1 соатлик уйқу. Кечки соат 18:00дан ўтиб ҳам болани уйқу элита бошлайди. Ана шу вақтда ухлаб қолмаслигига ҳаракат қилинг. Ўйинлар билан чалғитинг. Сўнг 21:00 да ухлатишингиз мумкин.

3.Чўмиламиз!

Илиқ сув билан тўлдирилган ванна ва бир нечта ўйинчоқлар боланинг завқу-шавқини оширади. Илиқ сув ҳарорати бола танасига ёқимли таъсир ўтказиб, асабни тинчлантиради. Тери катакларининг «нафас олиши» яхшиланиб, болакай ухлашга қийналмайди.

4.Сайр қилинг!

Инжиқ ва ҳар нарсага йиғлайдиган болалар учун уйқу олдидан ярим соатлик сайр тавсия этилади. Тоза ҳавода нафас олиш организмда қон айланишини яхшилаб, боланинг мия фаолиятига ҳам ижобий таъсир этади. Агар бола сайр вақти ухлаб қолса, уйғотмасдан, жойига ётқизинг. Безовта қилсангиз, яна уйқусини йўқотиб қўйиши мумкин.

5.Меҳр кўрсатинг!

Баъзи болалар ёлғиз ухлашга қўрқишади. Ёки оналарининг бағрида ухлашга одатланишган бўладилар. Агар фарзандингиз 2-3 ёшда бўлса, ўз каравотчасида ётиши учун бирор юмшоқ ўйинчоқни унга ҳамрох қилиб беринг. Тунги ёритгичдан фойдалансангиз ҳам бўлади. Ҳозирда болалар учун мўлжалланган ёритгичларнинг турли хиллари ишлаб чиқилаяпти. 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка