ЎҒИЛ ТУҒИЛСИН ДЕСАНГИЗ, ГУРУЧ ЕНГ!

Фарзанд кўришни истаганлар учун синалган тавсиялар!

mladenezФарзанд кўришни режалаштирган жуфтликларни биргина савол қийнайди: орзиқиб кутилган бахтга эриша олармиканмиз? Бизнинг уйимизда ҳам чақалоқ йиғиси эшитилармикин? Бунинг албатта, иложи бор. Ахир минг йиллар давомида шакллланиб келаётган халқ табобатимиздан исталган муаммога жавоб топиш мумкин. Бу ҳақда Наманган вилояти «Шарқ табобати» марказининг мутахассиси, шифокор Абдуҳалил Баннаев маълумот беради.

ФЕЪЛИНГИЗНИ КЕНГ ҚИЛИНГ

Фарзанд кўриш тараддудида бўлган ёшларимиз аввало, феълларини кенг қилишлари керак. Негаки, ота-онанинг бу даврдаги жамики чиройли хислатлари келажакда фарзандда аксини топади. Айниқса, аёлнинг қўшилишдан аввал кайфияти чоғ, турмуш ўртоғидан мамнун бўлиши аҳамиятли. Лекин ўз номи билан асал ойи бўлган даврда ёшларнинг аксарияти бир-бири билан тортишиб қолади. Натижада аёл қўшилиш пайтида аъзоларида тарангликни сезади, эркак ҳам яқинликдан қониқмайди.

Бу даврда икки ёшга маслаҳатим: ҳар қандай вазиятда ўзингизни бўш қўйишга ўрганинг. Таранг тортилган ип бир кун келиб узилади, сизнинг асабларингиз ҳам бу ҳолатга узоқ дош беролмаслиги мумкин.

МИЗОЖИНГИЗ ҚАНДАЙ?

Асли тўрт хил мизож мавжуд: иссиқ, совуқ, хўл, қуруқ. Фарзанд кўриш истагида бўлган эр-хотинни ҳам текширишдан аввал унинг мизожини аниқлаймиз. Буни батафсил савол-жавоб ҳамда томир уришидан билиш мумкин. Мисол учун, эрталаб аёл ўрнидан турганида оғзидан аччиқ таъм келиши, жиғилдон қайнаши, беҳоллик қийнаса унинг мизожи совиган бўлади. Бунинг акси кузатилиб, эрталабдан бош оғриғи, бурундан иссиқ нафас келиши, юракнинг тез уриши сезилса, мизожи иссиқ. Бундай пайтда барча даво чоралари ҳам ушбу мижозни мўътадиллаштириш (меъёрга келтириш)га қаратилади.

ҲАР БИРИ УЧУН ЎЗГА ТАОМ

Фарзанд кўриш учун овқатланишда, қўшилишда алоҳида қоидаларга риоя қилиш керак. Аввало, ўз танангиз ва истакларингизга қулоқ солинг. Мисол учун, аёлларимиз кўнгли истаган таомни кўп миқдорда ейишлари мумкин. Лекин шунда ҳам маҳсулотнинг соғломлигига, табиийлигига аҳамият берилади. Мисол учун қора майиз ва ёнғоқ иссиқлик бўлиб ланж, беҳол одамларга, қўшилишда қийналадиган эркакларга қувват бўлади. Сариқ майиз эса яноқлари қип-қизил, тез қизиб кетадиган, иссиқмижоз аёллримизнинг қонини совитиб организм қувватини меъёрига келтиради.

***

Аёл киши пиёзли ва суюқ таомлар, парранда гўштини, эркак қиши эса қанчалик кулгили туюлмасин гуручли бўтқа, умуман бошоқли маҳсулотлардан тайёрланган бўтқаларни кўпроқ ейиши, ўрдак ва бедана тухумидан наҳорга истеъмол қилиши фойдали.

 

ЁДДА ТУТИНГ:

Фарзанд кўрмоқчи бўлган жуфтликларга  аёлнинг ҳайзи тугаганидан 15 кун ўтиб яқинлик қилиш мақсадга мувофиқдир. Бунга қадар 13 кунгача яқинлик қилмаслик тавсия этилади.

 ЎҒИЛ ЁКИ ҚИЗ?

Жуфтлик ўғил кўриш истагида бўлса, албатта қувватли таомлар ейиши шарт эмас. Аввало, у буйрак усти бези, тухумдонлар фаолиятини кучайтириш керак. Бу дегани аёлда ҳеч қандай яллиғланиш, шамоллаш бўлмаслиги зарур. Маълум бўлишича, ўғил ҳомила энг кўп ўнг тухумдонда ривожланади. Агар қиз ҳомила худди шу тарафда ривожланган бўлса, келажакда худди ўғил болалардек шўх, шаддод бўлиб улғаяди. Бу ҳам бўлса минг йиллик табибларимизнинг кузатувларидан далолат.  Шундай экан, ана шу ўн тухумдон ишини кучайтириш лозим.

1.Эркакнинг мижози совуқ, аёлники иссиқ бўлса, ўғил кўриш эҳтимоли шунча юқори бўлади.

2.Қўшилишдан аввал оқ пиёзни икки дона ғоз ёки ўрдак тухуми билан бирга чала қовуриб, устига шакар сепиб ейилса, ўнг тухумдонга қувват кўпроқ боради, бу эса ўғли кўриш эҳтимолини янада кўпайтиради.

Яқинликдан олдин аёлнинг ширинлик, пишириқ ёки шоколад ейиши ҳам мақсадга мувофиқ. Чунки бу маҳсулотлар қонда сафрони кўпайтириб, аёл организмини уруғни ушлаб қолишга ёрдам беради.

АГАР ҲОМИЛАДОРЛИК ЮЗ БЕРМАСА-ЧИ?!

Бундай пайтда яна табобатга юзланамиз:

Мижозингиз совуқ бўлса: эрмон, долчин, далачой, мойчечак ўтларидан дамлаб, кун бўйи421286 1
ичиб юриш фойда қилади. Улар танани қиздириб, эркакнинг қувватини оширади.

Иссиқ мижозлилар эса қоқиўт, сачратқи, ўтмасўт, наъматак каби гиёҳларни дамлаб ичишлари мақсадга мувофиқ.

Брди-ю, эркакнинг эрлик уруғи кам бўлса, овқатланишда турп, сабзи, укроп, қовун ёки бодринг уруғини чой каби дамлаб ичиши яхши натижа беради. Аёлларимиз эса таомга занжабил, кунжут, зиғир қўшиб ейишлари, олтин томир, қирқбўғим, темиртикан номли ўтлардан дамлама тайёрлаб ичишлари яллиғланишларни даволаб, бачадонни фарзанд кўришга тайёрлайди.

 

Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА ёзиб олди.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка