Пазандалик тажрибаcи

Пирог

…хамири газ печи листига ёпишиб қолмаслиги учун сув ёки туз тўлдирилган товадан фойдаланинг. Бунинг учун газ печини ёққанингиз заҳоти товани печга жойланг. Агар пирог усти эртароқ қизарса, пишириқ қоғозини устига ёпиб, пиширишда давом этаверинг.

Оширма хамир

…тез кўтарилиши учун сут иссиқ бўлиши керак, деган фараз мутлақо нотўғри. Оширма хамирингиз тез кўтарилиб, шишиб чиқишини истасангиз, сутни илиқ (қўл куймайдиган) ҳолатда ишлатинг. Энг асосийси, оширма хамирни тепароқ жойга қўйсангиз, бир қават сочиқ ёпилганда ҳам осон кўтарилади.

Картошка

…қайнатишга вақтингиз тиғиз бўлса, қайнаётган сувга 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи қўшинг. Шунда картошкалар тез ва юмшоқ пишади.

Музлатилган гўштни…

…эритиш учун асло иссиқ сувдан фойдаланманг. Бу ҳолатда гўшт ўзидаги фойдали озуқани сақлаб қололмайди. Энг маъқули, оқиб турган совуқ сув. Совуқ сувда музлатилган гўшт кўринишини ҳам, мазасини ҳам йўқотмайди.

Майонез

…узоқ туриб қолса, мазаси ўзгариб, нордон бўлиб қолади. Бордию музлатгичингизда бир ҳафталик майонез бўлса, унга 1 ош қошиқ қайнатиб совитилган сув қўшиб, аралаштиринг. Шунда майонез ўз таъмини яна бир неча кун сақлаб туради.

Блинчик

…хамири пишгач, четлари қотиб қолмасин, десангиз, иссиқлигида сариёғ суртинг. Бордию билинчик хамири товага ёпишиб қолса, озгина ёғ билан това юзини артинг. Ишингизни якунлагач, товада озгина ёғ қолдиринг.

Бисквит

…нони юмшоқ ва енгил чиқишини истасангиз, ун солганингиздан сўнг бир чимдим истеъмол содаси ёки юмшатгич (разрыхлитель) қўшинг. Бисквит тайёр бўлгач, газ печидан дарҳол олишга шошилманг. Аввал газ печи оғзини очиқ қолдириб, оловни пастлатинг. Бироздан сўнг бисквитни олиб, совитинг. Бу хамир жуда нозик эътиборни талаб қилгани боис совугачгина қолипдан ажратишингиз мумкин.

Ёнғоқ

...нинг пўсти тез ажралиши учун 15-20 дақиқа қайноқ сувга солиб қўйинг. Шунда ёнғоқни қийналмай, ўртасидан бўлиб тозалашингиз мумкин. Ёнғоқнниг мағзи янада мазали бўлиши учун газ печи ёки товада бироз қизартириш мумкин.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка