СОЧЛАРИНГИЗ УЧУН 6 НИҚОБ

maski dlja volosЛимондан...

Битта лимонни сиқиб, шарбатини ажратинг. Тенг миқдорда сув қўшинг. Бошингизни шампунлаб, бальзам суртиб ювганингиздан кейин, суюқликни сочларингиз узунлиги бўйлаб суртинг. Кўзингизга эҳтиёт бўлинг. Ювиш шарт эмас. Бу муолажа сочларингизни текислаб, ялтиратади. Энг муҳими, соғломлаштиради — тўкилиши, ёғланиши камаяди.

Какаодан...

1 ош қошиқ какаони 1 дона тухум билан аралаштириб, ярим стакан қатиқ қўшинг. Ювилган, бироз нам сочларга суртинг. 1-2 соатдан сўнг иссиқ сувда ювинг. Соч толаларингиз майинлашиб, тексиланади ва ялтирайди.

Желатиндан...

3 ош қошиқ қайноқ сувга 1 ош қошиқ желатинни солиб, ивитинг. Кейин яхшилаб аралаштириб, 1 дона тухум сариғи ва 1 чой қошиқ шампунь қўшинг. Сочларингизга суртиб, целлофан шапка кийинг. 20 дақиқадан сўнг яхшилаб ювинг. Бу сочларингизни ўстириб, майинлаштиради ва жило бағишлайди.

Ханталдан...

Битта болалар совунининг 3/1 қисмини қирғичдан ўтказинг-да, қайноқ сувга солиб, эритинг. Сўнгра хантал қўшиб, янада яхшилаб аралаштиринг. Бош терингизга ушбу қўлбола шампундан суртиб, массаж қилиб ювинг. Иссиқ сув билан чайинг. Иккинчи бор шампунни сочларингиз узунлиги бўйлаб суртинг. Бу сочларни қалинлаштириб, узайтиради.

Эфир ёғларидан

1 чой қошиқдан канакунжут ёғи ва чакамуғ ёғига битта тухум сариғини қўшинг-да, яхшилаб аралаштиринг. Сочларингизга суртиб, 40 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювинг. 1 ҳафтада 2 марта ушбу ниқобдан фойдаланинг. Мустаҳкамлаб, ўстиради.

Сметанадан

Сочларингиз ўртача узунлик ва қалинликда бўлса, 4 ош қошиқ сметана ва 2 ош қошиқ зайтун ёки ўсимлик ёғини аралаштириб суртинг. Ниқобни 1 соатдан кейин ювиб, кейин одатдагидек шампунлансангиз бўлади. Бу сочларнинг оқаришини тўхтади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка