ҲАЙЗ ОЛДИ СИНДРОМИНИ ЕНГИШ УЧУН 10 МАСЛАҲАТ

1430649901 bolit-zhivot-2Ҳайз олди инжиқликларини сезмайдиган бахтиёр аёллар бор. Статистикага кўра, улар қарийб 20 фоизни ташкил этади. Агар сиз ҳам улар сафига кирсангиз, табриклаймиз. Қолганлар учун эса бу давр инжиқликларига қарши курашиш усулларини ҳавола этамиз. Афсуски, ҳайз олди синдромидан бутунлай қутулиш имконсиз. Қўлимиздан келадигани бу ёқимсиз кунларда организмимизга ёрдам бериш. Ҳайз олди синдромига қарши курашишнинг аксарият усуллари қандай озиқланишга ҳам боғлиқ. Мана, 10 фойдали маслаҳат:

1. Қондаги қанднинг барқарор даражасини тутиб туриш учун тез-тез, кам-камдан озиқланиш керак (кунига 5-6 марта). Бу жиззакилик ва қувватсизликдан қутулишда ёрдам беради.

2. Ўта шўр ва жуда ширин маҳсулотлар истеъмолидан қочинг. Туз сув йиғиб, шиш келтириб чиқаради. Қанд миқдори ошиб кетганда эса чарчоқ ҳиссини кучайтиради ва кайфият тез-тез ўзгаришига сабаб бўлади.

3. Имкон қадар ҳафтасига бир неча марта лосось, форель ёки тунец енг. Тунец балиғи таркибида омега-3 ёғ кислоталари бор, улар депрессияни сусайтиради, фикрни жамлашда ёрдам беради. Бошқа гўштларни эса (ҳатто товуқ гўштини ҳам) бу даврда унутиб турган маъқул.

4. В6 витаминини қабул қилинг (у банан таркибида кўп), шунингдек магнийли препаратлар ва магнийга бой маҳсулотлар (бодом, писта, ловия)дан истеъмол қилинг.

5. Кўпроқ мева-сабзавотлар енг, гиёҳли чойлар, шарбатлар ичинг. Бу даврда айниқса сабзи ва лимонли шарбатлар фойдали. Қаҳвадан эса воз кечиб турган маъқул. Чунки у асабийликни оширади.

6. Кўкрак оғриғи сусайиши учун А ва Е витаминлари қабул қилинг, ўсимлик ёғи қўшилган салатлар енг.

7. Бош оғриғи, мушаклар зўриқиши, ҳолсизлик, оғриқлардан қутулиш учун ёғсиз сутли маҳсулотлардан истеъмол қилинг.

8. Стресслардан қочишга ҳаракат қилинг.

9. Спорт билан шуғулланинг. Жисмоний зўриқиш ҳолатида организмда мамнунлик ва хотиржамлик ҳиссини берадиган эндорфин гормони ишлаб чиқарилиши кучаяди. Шунинг учун ҳайз олди синдроми даврида ҳам спорт билан шуғулланишни канда қилманг (ўта ҳолда тояр даражада эмас албатта).

10. Бу даврда ўзингизни бўш қўйишингиз осон эмас. Лекин бунда нафас гимнастикаси, йога ва медитация ҳам ёрдам беради.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка