АЁЛДА ЭРКАКЛИК ГОРМОНИ КЎП БЎЛСА…

479450Баъзи аёлларда ортиқча туклиликни кузатиш мумкин. Бу гиперандрогения — аёл танасида андроген (эркаклар жинсий гормони) миқдорининг ошиб кетиши оқибатида юзага келадиган касаллик. Одатда аёл танасида маълум миқдорда эркаклик гормонлари мавжуд бўлади. Уларни тухумдонлар ва буйрак усти безлари ишлаб чиқаради.

Сабаблари

Гиперандрогения одатда эндокрин касалликлар ва эндокрин аъзоларда ўсмалар ҳосил бўлиши оқибатида ривожлана бошлайди. Бу каби гормонал ўзгаришлар аввалига яширин тусда кечади. Тананинг стресс ҳолатига тушиши (масалан, аборт оқибатида) эса касаллик ривожига туртки бўлиши мумкин. Шунингдек, оғир спорт тури билан шуғулланувчи соғлом қизларда ҳам бу каби ўзгаришлар кузатилади.

Аломатлари

Танада андроген миқдорининг ошиши оқибатида ҳайз тизимида ўзгаришлар бўлади, баъзан аёл умуман ҳайз кўрмай қолиши ҳам мумкин. Бепуштлик юзага келади. Аёлнинг ташқи кўринишида ҳам ўзгаришлар содир бўла бошлайди: масалан, тана сертук бўлади, семириб кетиш, юзга ҳуснбузар тошиши каби ҳолатлар кузатилади. Кўпинча аёлдаги бу ўзгаришларни халқда «эркакшодалик» деб ҳам талқин қилишади. Шунингдек, гиперандрогенияда тўқималарнинг инсулинга нисбатан таъсирчанлиги ўзгаради. Бундай ҳолатда қондаги инсулин миқдори ошиши ҳисобига қандли диабет билан касалланиш хавфи ортади.

Гиперандрогения сабабли тухумдонларда ҳам ўзгариш содир бўлади. Уларда тухум ишлаб чиқариш жараёни секинлашиб, тухумдонлар қаттиқлашади, ичида эса кичик ўсмалар ўса бошлайди. Тухумдонда ҳосил бўлган тухум ҳужайра у ердан чиқиб кета олмайди ва натижада уруғланиш содир бўлмайди. Аёл ҳомиладор бўлган ҳолатда ҳам дастлабки уч ойликда ҳомила тушиш хавфи юқори. Эркаклик гормони миқдорининг ошиб кетиши прогестерон (ҳомиладорлик гормони) етишмовчилигига олиб келади.

Қизлар одатда 12-13 ёшда ҳайз кўра бошлашади. Тухумдонлар фаолияти бузилган бўлса, ўсмир қизда ҳайз кўриш жараёни анча кеч бошланади. Ҳайз ҳар ой эмас, бир неча ойда бир марта келиши ҳам кузатилади.

Ташхислаш

Гиперандрогенияни аниқлаш учун қуйидаги сингари таҳлиллардан ўтиш талаб қилинади:

  • қон ва пешоб таҳлили;
  • жинсий аъзоларнинг ультратовуш текшируви;
  • буйрак усти безларининг томографик текшируви.

Даволаш

Даволаш усули гиперандрогениянинг турига қараб белгиланади.

Эркаклик гормони миқдори ошиб кетишига тухумдондаги ўсмалар ёки буйрак усти бези сабаб бўлса, бундай ҳолатда жарроҳлик йўли билан даволанади.

Шунингдек, андрогенлар ишлаб чиқаришни камайтирувчи дори воситалари ҳам қўлланади. Ортиқча вазндан ҳам халос бўлиш тавсия этилади. Бунинг учун жисмоний машқлар билан биргаликда парҳез тутиш ҳам самара беради.

Касаллик вақтида аниқланса, тўғри олиб борилган муолажа ижобий натижаларга олиб келади.

Ёдингизда тутингки, ўзбилармонлик билан даволаниш касалликнинг чуқурлашиб кетишига олиб келади. Танадаги гормонал ўзгаришлар аёл саломатлигига катта хавф туғдиради. Шунинг учун ўзингизда юқоридаги ҳолатларни кузатсангиз, гинеколог-эндокринологга мурожаат қилиб, мутахассис кўрсатмаларига қатъий амал қилинг.

Мақола тиббиёт фанлари номзоди, эндокринолог-гинеколог Динара АЗИЗОВА тавсиялари асосида тайёрланди.

Мадина ЛУҚМОНОВА

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка