Ён дафтарингизга!

— Салатларга гўшт ишлатганда, уни сабзавотли шўрвада қайнатиб олинг. Шўрвасига лавр барги, қора мурч доналари ва кўкатлар ҳам солинг. Шунда салат янада хуштаъм бўлади.

— Уй шароитида ванилинли шакар тайёрлаш учун 2 бўлак ванилинли эзиб, 250 гр. қанд упаси билан аралаштиринг. Кейин аралашмани банкага солиб, оғзини ёпинг. 2 кундан кейин ванилинли шакар тайёр бўлади.

— Оширилган хамирдан пирог тайёрласангиз, албатта хамирига 1 ош қошиқ майонез солинг. Шунда пирог орасида ҳаво қолиб, ғовак пайдо бўлмайди.

— Салат таъмини яхши сақлаши учун эмаль, керамик ёки шиша идишлардан фойдаланинг. Металл ва пластик идишлар эса салат таъмини ўзгартириб, тез айнишига олиб келади.

 — Чучвара пишираётиб, қайнаётган сувга 1-2 ош қошиқ ўсимлик ёғи қўшсангиз, бир-бирига ёпишиб кетмайди.

 — Буғда пишадиган таомлар тезроқ тайёр бўлишини истасангиз, қайнаётган сувга бир чимдим туз солинг. Туз сувнинг қайнаш ҳароратини баландлатади.

 — Лавлагини оз фурсатда қайнатиб, пишириш учун қуйидаги усулни синаб кўринг. Лавлагини арчиб, катта тўртбурчак шаклда кесинг. Сўнг чуқурроқ идишга солиб, устидан қайнаган сув қуйинг (сув лавлагини қоплаши лозим). Идиш қопқоғини ёпиб, ўрта оловда вақти-вақти билан совуқ сув қўшган ҳолда аралаштириб туринг. Лавлаги 15-18 дақиқа қайнагач, тайёр бўлади. Охирида қайнаётган сувга 1 чой қошиқ сирка қўшсангиз, ранги тиниқлашади.

 — Зарарли бактериялардан ҳимояланиш мақсадида бекалар сутни узоқ қайнатишади. Бордию сут қайнаб чиқишидан аввал қозонга ярим чой қошиқ шакар солсангиз, (1 литр сутга 0,5 чой қошиқ шакар) 3-4 кунгача мазасини йўқотмайди. Агар сут тошиб кетиб, таги бироз куйса, уни дарҳол бошқа идишга олинг-да, бир чимдим туз сепиб, аралаштирнг. Сўнг сут солинган идишни совуқ сув тўлдирилган бошқа бир идишга жойлаб, совутинг. Шунда сутнинг куйган ҳиди тез тарқаб кетмайди.

— Пишириқ тайёрлаётганда унни албатта элакдан ўтказинг. Ана шунда ун кислородга тўйиниб, хамир кўтарилиб, юмшоқ бўлиб пишади.

 — Ҳар қандай хамир тайёрлаётганда шакарни қатьий рецепт бўйича ишлатиш лозим. Бордию шакар миқдори керагидан кам бўлса, пишириқ усти чиройли қизармайди. Аксинча, ортиқ бўлса, пишириқ таъми ўзгариб, хамир қаттиқ чиқади.

 — Агар пирог, печеньеларнинг таги қизариб, куйса, куйган жойиини майда тишли қирғич билан тозалаш мумкин. Бунинг учун пишириқ юзасини қирғичдан аста чиқаринг. Қарабсизки, пишириғингиз истеъмолга яроқли ҳолга келади.

— Зарарли бактериялардан ҳимояланиш мақсадида бекалар сутни узоқ қайнатишади. Сут қайнаб чиқишидан аввал қозонга ярим чой қошиқ шакар солсангиз (1 литр сутга 0,5 чой қошиқ шакар), 3-4 кунгача мазасини йўқотмайди. Агар сут тошиб кетиб, таги бироз куйса, уни дарҳол бошқа идишга олинг-да, бир чимдим туз сепиб, аралаштиринг. Сўнг сут солинган идишни совуқ сув тўлдирилган бошқа бир идишга жойлаб, совутинг. Шунда сутнинг куйган ҳиди тез тарқаб кетмайди.

— Пишириқ тайёрлаётганда унни албатта элакдан ўтказинг. Ана шунда ун кислородга тўйиниб, хамир кўтарилиб, юмшоқ бўлиб пишади.

— Ҳар қандай хамир тайёрлаётганда шакарни қатьий рецепт бўйича ишлатиш лозим. Агар шакар миқдори керагидан кам бўлса, пишириқ усти чиройли қизармайди. Аксинча, ортиқ бўлса, пишириқ таъми ўзгариб, хамир қаттиқ чиқади.

— Агар пирог, печеньеларнинг таги қизариб, куйса, куйган жойини майда тишли қирғич билан тозалаш мумкин. Бунинг учун пишириқ юзасини қирғичдан аста чиқаринг. Қарабсизки, пишириғингиз истеъмолга яроқли ҳолга келади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка