ОРТИҚЧА ВАЗНДАН ҚУТУЛИШНИНГ 7 СИРИ

e1bf0505bd0a36cbb6813249581019e0Ортиқча вазнни йўқотиш учун тутган парҳезлар кор қилмаяптими? Озиш учун маҳсулотларга «мумкин» ва «мумкин эмас» деган тамғаларни босиш шартмикан? Парҳезнинг баъзи нозик сирларини билиб олсангиз, бундай саволлар билан бошингизни қотириб ўтирмайсиз. Уларнинг энг биринчиси­­ озиш учун руҳий тайёргарликдир. Бошқача қилиб айтганда, хоҳиш ва албатта ирода.

1-сир: Нонушта

Эрталабки нонуштадан воз кечиш шартми?

Парҳезшунослар саҳарлик таомни истеъмол қилиш-қилмаслик борасида кўп тортишишган. Бу баҳслардан бир ҳақиқат туғилган: яхши нонушта қилган одам кун бўйи кўпроқ овқат еркан. «Нонуштани ўзинг е, пешин овқатини дўстинг билан бўлиш, кечки овқатни эса душманингга бер», деган ибора энди катта шубҳа остида қолаяпти.

Нима қилмоқ керак? Нонушта пайти ортиқча еб юборманг. Эрталабдан булочка эмас, творог билан бир бўлак нонга кушойиш қилинг. Озиш учун кун бўйи қанча калория истеъмол қилишингиз аҳамиятга эга, қачонлиги эмас.

2-сир: Ичимликлар

Наҳот сув ҳам семиртирса?

Парҳезга ўтирган одам қандай суюқлик ичаётганига ҳам эътиборли бўлиши керак. Масалан, 1 стакан апельсин шарбатида 120 ккал бор (колада ҳам).

Нима қилмоқ керак? Ортиқча вазндан халос бўлишни истасангиз, лимонад ва мевали шарбатлардан тезда юз ўгиринг-да, кўпроқ оддий ёки газсиз минерал сув ичинг.

3-сир: Сабзавот, сабзавот ва яна сабзавот!

Шу тўғрими?

Сабзавотдан бошқасига рўйхушлик бермаслик парҳезда энг нотўғри тактика. Чунки ўсимликларни истеъмол қилгач, 2 соат ўтиб, организмда оч қолиш ҳисси уйғонади. Оқсилга бой маҳсулотлар (сут, гўшт, балиқ) эса қоринни 4 соатгача тўқ тутади. Бундан ташқари, оқсил организм учун ниҳоятда зарур модда.

Нима қилмоқ керак? Ёғсиз гўшт ва сут, курка ҳамда товуқ гўшти ёки творог истеъмолини канда қилманг.

4-сир: олма

Бу энг яхши тамаддими?

Олма ва бошқа мевалар ёрдамида озмоқчи бўлсангиз, бўридек оч қолишингиз тайин. Ширин олмалар эса қонда қанд ва инсулин миқдорини оширади. Сўнг уларнинг кескин тушиб кетиши натижасида қорин таталаб кетади.

Нима қилмоқ керак? Тамадди учун олмадан кўра оқсилга бой бўлган йогурт ёки барра бодрингни танлаганингиз маъқул.

5-сир: «Мени бир ўлчанг-чи!»

Парҳезшунослар яхши билишади: озишга ҳаракат қилаётган киши ҳар галл тарозига чиққанида пайдо бўладиган рақамларни илҳақ бўлиб кутади. Аввалига улар камайган бўлса, кейинчалик тарози стрелкаси бир нуқтада узоқ туриб қолади. Нега бундай бўлади? Сабаби организм бу вақтда парҳез режимига мослашаётган бўлади.

Нима қилмоқ керак? Овқатланиш ритмини бузмаган ҳолда жисмоний юкламаларни кўпайтиринг­: сузинг, рақс тушинг, югуринг... Ҳадеб тарозига чиқаверманг-да, сантиметрни олиб, бўкса ва белингизни ўлчанг. Натижа айнан шу аъзоларда билинади.

6-сир: «Биринчисига нима буюртма қилсам экан?»

«Биринчисига шўрва ичсам, иккинчисини камроқ ейман», деб ўйлайсизми? Бу нотўғри. Суюқ овқат жуда тез ҳазм бўлгани учун меъдани тўқ тутмайди.

Нима қилмоқ керак? Шўрва ўрнига салат енг. Қанчалик қуюқ таом есангиз, узоқроқ муддат оч қолмайсиз. Натижада кўп овқат емайсиз.

7-сир: Уйқуда ҳам озамизми?

Уйқучилар ортиқча ёғдан бошқаларга нисбатан тезроқ халос бўлишади. Аммо озиш жараёни ҳаммадагидек кечади. Кам ухлайдиганларда эса мушак массаси қисқаради.

Нима қилмоқ керак? Тунда уйқу учун ажратиладиган энг идеал вақт­ 7-8 соат. Одам ухлаганда ҳам энергия сарфлайди, аниқроғи, ҳар соат учун 70 ккал.

Дилноза УМАРОВА

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка