ҲАЙЗ ОЛДИ СИНДРОМИНИНГ 4 ТУРИ

234234Асабий-руҳий тури. Аёл йиғлоқи бўлиб қолади. Оддий гапларни ҳам кўтара олмайди. Ўзини гўё ёлғиз, ҳеч кимга кераксиз сезади. Ҳидларга нисбатан сезувчанлиги ошади. Хотираси пасаяди. Қилиб турган ишидан тез чалғиб кетади. Ўзи ҳам тушунмайдиган ички ваҳима пайдо бўлади.

Шишли тури. Сут безлари шишиб, безиллайди. Юз, болдир, кўл бармоқлари шишади.  Ҳолсизлик пайдо бўлади. Кўп тер ажралади.

Цефалгик тури. Мигрень хуружларига ўхшаш бош оғриғи пайдо бўлади. Аёл асабий бўлиб қолади, кўнгли айниб, қайт қилиши мумкин. Товушларга, ҳидларга нисбатан сезгирлиги ортади.

Кризисли тури. Жинсий аъзоларнинг яллиғланиши ва бошқа хасталикларини узоқ вақт даволамай юрганда келиб чиқади. Қон босими кўтарилади, юрак тез уради. Аёл кўп терлайди, ваҳимали ўйлар пайдо бўлади.

Нима қилиш керак?

• Юқоридаги аломатларни енгиллаштириш учун синдром белгилари бошланиши билан очиқ ҳавода сайр қилиш, жисмоний ҳаракатлар билан фаол шуғулланиш тавсия этилади.

• Ҳайз келган кунларида пайдо бўлувчи ҳолсизлик ва уйқучанликда кундузи бир соат дам олиш, ёлғиз қолмасликка, чалғишга, кечқурун уйқуга одатдагидан эртароқ ётишга ҳаракат қилиш лозим.

• Ҳайздан сўнг аёллардаги руҳий ўзгаришлар меъёралаша бошлайди. Кейинги муаммолар қондаги гемоглобин миқдорининг пасайиши билан боғлиқ. ҳайз кунларида йўқотилган қон аёлда ҳолсизлик, бош айланишини келтириб чиқаради. Бунинг хавотирли жиҳати йўқ. ҳатто, тиббиётда аёллардаги бу механизм ожиз жинс вакилларининг узоқ умр кўришига сабаб бўлади, деган фикр бор.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка